Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
XI. Бозорлар фаолиятини назорат қилиш
Download 255 Kb.
|
253 28.08.2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХII. Бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланадиган қонун бузилишлари рўйхати
XI. Бозорлар фаолиятини назорат қилиш
62. Бозорлар, унга туташиб кетган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, улар томонидан ушбу Қоидаларга, солиқ тўғрисидаги қонунларга, савдо фаолиятини тартибга солувчи нормалар ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. 63. Солиқ органлари томонидан ўтказиладиган текширишларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари жалб этилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 64. Бозорда санитария ва ветеринария нормалари ва қоидаларига, шунингдек стандартларга, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади. (64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) 65. Ушбу Қоидаларга риоя этилиши юзасидан ижро ва назоратни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, шунингдек бозорлар маъмуриятига юкланади. 66. Мазкур Қоидаларнинг бузилишига йўл қўйган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. 67. Бир марталик йиғимларни ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақини, ижара тўловларини тўламасдан фаолиятни амалга оширувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. ХII. Бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланадиган қонун бузилишлари рўйхати 68. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги қонун бузилишлари мавжуд бўлганда бозор (бозордаги савдо объекти) фаолияти вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин: ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек ер участкасидан белгиланган мақсаддан бошқа мақсадда фойдаланилганда; бозор (бозордаги савдо объекти)ни ташкил этиш ва ундан фойдаланишда санитария ва ветеринария қонун ҳужжатлари нормаларининг тўғридан-тўғри хавфли эпидемия ва юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўладиган тарзда бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда; бозорни ташкил қилиш ва ундан фойдаланишда табиатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларининг, экология талабларининг бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда; ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига риоя қилинмаганда; Олдинги таҳрирга қаранг. фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўлланиш, шунингдек нақд тушумни банклар кассаларига топшириш тартиби мунтазам равишда бузилганда; (68-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон) бозорни ихтисослаштиришнинг ушбу Қоидаларда белгиланган талаблари бузилганда. Олдинги таҳрирга қаранг. 69. Кўрсатилган қонун бузилишлари аниқланганда назорат органлари ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдимномалар киритади, агарда ўн иш кун ичида бартараф этилмаган тақдирда, улар асосида бозор фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ҳақида судга мурожаат қилади. (69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон) 70. Йўл қўйилган қонун бузилишлари тўлиқ бартараф этилгандан кейин, фаолиятни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган орган кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини қайтадан тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Download 255 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling