Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]


VIII. Бозорларда товарларни сотишга қўйиладиган талаблар


Download 255 Kb.
bet7/16
Sana16.06.2023
Hajmi255 Kb.
#1518204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
253 28.08.2012

VIII. Бозорларда товарларни сотишга қўйиладиган талаблар
47. Қуйидагилар деҳқон бозорларида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади:
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, ёрдамчи хўжаликлар ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари;
кўчатлар, уруғликлар, гуллар ва гул кўчатлари.
48. Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш:
жисмоний шахслар – деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари, боғбонлар ва полизчилар, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – жиҳозланган савдо ўринларида, бир марталик йиғимни мажбурий тўлаган ҳолда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдо корхоналари томонидан — ижара шартномаси шартларида турғун савдо шохобчалари орқали, фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул тушумини топширган ҳолда амалга оширилади.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бозорларда юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида олинган товарларни турғун савдо шохобчалари орқали, бозор маъмурияти билан ижара шартномаси шартларида, фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул тушумини топширган ҳолда сотишга рухсат этилади.
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
49. Деҳқон бозорларида савдо-харид қилиш корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, тайёрлаш ва сотиш ҳам амалга оширилиши мумкин.
50. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, гўшт ва балиқдан тайёрланган пазандалик маҳсулотларини, қандолатчилик маҳсулотларини сотиш санитария-эпидемиология назорати, ветеринария хизмати талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган ҳамда ушбу маҳсулотни сақлаш ва сотишнинг зарур шарт-шароитларини таъминловчи, умумий равишда фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган павильонларда амалга оширилади.
51. Бозорда импорт қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга фақат ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни келтирувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда у республика ҳудудларига товарлар келтирганлиги фактини, ушбу товарларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификати борлигини, божхона тўловлари ва белгилаб қўйилган солиқлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Бозорда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари (илгари фойдаланишда бўлган товарлардан ташқари) билан чакана савдо қилиш фақат фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари мажбурий қўлланган ҳолда турғун савдо объектлари орқали амалга оширилади.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини савдо расталарида сотишга йўл қўйилмайди.
53. Бозорларда харидорларга қулайлик яратиш учун савдо ўринлари ва расталарда ўраш материаллари (қоғоз ва полиэтилен пакетлар, саватлар, жўнатиш қутилари) сотишга рухсат этилади.
54. Бозор ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда сотувчиларда қуйидагилар бўлиши лозим:
сотилаётган маҳсулотнинг ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясининг ёки давлат ветеринария хизмати органининг хулосаси;
бир марталик йиғим ва кўрсатилган хизматлар тўлови тўланганлигини тасдиқловчи чек.
Ушбу ҳужжатлар сотувчида бутун иш вақти давомида сақланади ҳамда бозор ва давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади.

Download 255 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling