Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Download 171.5 Kb.
bet1/9
Sana21.02.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1217396
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doc 2023-02-10 19-15-59.Амалиёт дастури 3-курс (кечки)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ



Тасдиқлайман”
Навоий вилояти халқ таьлими бошқармаси
бошлиғи___________ М.Х.Шомуродов
2022 йил “ ___ ” август



Тасдиқлайман”
Навоий давлат педагогика институти
ректори__________Б.Б.Собиров 2022 йил “ ___ ” август





МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ДАСТУРИ


III КУРС УЧУН

Билим соҳаси:



100 000 - Гуманитар



Таълим соҳаси:

110 000 – Педагогика

Таълим йўналиши:

5111400- Хорижий тил ва адабиёти (Инглиз тили ва адабиёти)


Н А В О И Й - 2023

Малака амалиётининг асосий параметрлари




Малака амалиёти тури
Малакавий амалиёт

Таълим тили
Ўзбек

Ўқув йили
2022/2023

Семестр
4

Ҳафталик соати
24

Aмалиёт кунлари
Душанба-
Шанба


Малакавий амалиётининг мақсад ва вазифалари
Малакавий амалиётининг мақсади - амалиётчи бевосита давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ мустақил ишлашга тайёрлаш, ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш, ўз устида ишлаш кўникмасини шакллантириш, шунингдек, тажрибали мутахассисларнинг иш фаолиятини ўрганишдан иборат. Талабаларнинг малака амалиётини ташкил этишда кафедра тасарруфидаги таълим йўналишининг ўқув, илмий-услубий, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолияти бўйича амалий билим, кўникмаларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Малакавий амалиётининг вазифаси – ўқув жараёнида касб маҳоратини такомиллаштириш билан бирга, тарбиявий ишлар ва ташкилотчилик маҳоратларини ўзлаштириш, ўқув жараёнида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш, тадбиқ этиш, ўрганишдир. Aмалиётчи талабада мутахассислик бўйича амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш. Таълим тизимида ўз мутахассислиги бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини ва тизимини ўргатиш. Малака амалиёт обьектида мавжуд тартиб-қоидалар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни ўргатиш. Малакавий амалиёт обьектида қарор қабул қилиш ва мустақил ишлашга ўргатиш. Ижтимоий-сиёсий, ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш соҳасида керакли билимларни эгаллаш. Маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларни тайёрлаш усулларини қўллашдан иборат.
Малака амалиётининг мазмуни
Малака амалиётининг мазмуни унинг режа-жадвали ва дастурлари билан белгиланади. Олий таълим ташкилотлари ҳамда таълим муассасалари ҳамкорлигида малака амалиёти самарадорлиги ва сифатини ошириш учун 2-курсдан бошлаб таълим йўналишлари мутахассислик фанларидан амалий фаолиятларни ўқув дастурларига мувофиқ узлуксиз таълим ташкилотларида ташкил этиш йўлга қўйилади.
ОТМ билан талабалар малака амалиётини ўтказиш бўйича тегишли қабул қилувчи ташкилот ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномада битирувчини иш билан таъмииланиши тўғрисида бандлар киритилади.
Таълим йўналишларининг ўқув режасида малака амалиётини ўташ даври қабул қилувчи ташкилотнинг фаолият юритаётган даврига, хусусан малака амалиёти таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёни олиб борилаётган даврга мос ҳолда қўйилиши лозим.
Aмалиётчи талаба Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқ 5111400– Хорижий тил ва адабиёти (Инглиз тили ва адабиёти) бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли бўйруғи билан тасдиқланган малака талаби асосида малака амалиётини муваффақиятли ўташ талаб этилади.
Малакавий амалиёти дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаган ва қониқарсиз баҳо олган талаба(лар) академик қарздор ҳисобланади.
Aкадемик қарздор талабалар, шунингдек, малака амалиётини узрли сабабларга кўра ўтай олмаган талабалар академик қарздорликни қонунларда белгиланган муддатда бартараф этиш ҳуқуқига ега.



Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling