Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]


Download 0.57 Mb.
bet32/34
Sana17.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1205866
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
75 13.02.2003

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, умумий овқатланиш корхоналари истеъмолчига унга сотилган таомлар, кулинария маҳсулотлари, товарларнинг ўлчами ва оғирлигини, шунингдек сотилаётган маҳсулотнинг (хизматнинг) норматив-ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш имкониятини яратиши керак. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти тартибида умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи шахслар истеъмолчининг илтимосига кўра унга якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатиши керак.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кулинария маҳсулоти (кўрсатилаётган хизматлар) сифатида камчиликлар, кам тортишлар ёки ҳисоб-китобдан уриб қолишлар аниқланган тақдирда умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти ва ходимлари истеъмолчининг танлашига кўра:
белгиланган камчиликларни бепул бартараф этиши;
кулинария маҳсулоти (хизматлар) учун тўлов миқдорини камайтириши;
қўшимча ҳақ тўлатмасдан худди шундай таомни, кулинария маҳсулотини тайёрлаши (хизматни такроран бажариши);
истеъмолчининг сифатсиз кулинария маҳсулоти сотиб олиш (хизматларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини тўлиқ қайтариши;
етказилган маънавий зарарни қоплаши шарт.
18. Хизмат кўрсатишга олдиндан берилган буюртмани бажариш муддатлари бузилганда, кўрсатилаётган хизматда камчиликлар аниқланганда истеъмолчи ўз танловига кўра:
умумий овқатланиш субъектига хизматлар кўрсатишни бошлаши ва (ёки) тугаллаши керак бўлган янги муддатни тайинлашга ва кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;
кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;
истеъмолчи тайинлаган мақбул муддатда камчиликларни бепул бартараф этишни ёки зарур сифатдаги ана шундай умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлашни ёки уни бошқа маҳсулотлар билан алмаштиришни талаб қилишга;
кўрсатиладиган хизматлардан воз кечишга ҳақлидир.
Истеъмолчи шунингдек хизматлар кўрсатишни бошлаш ва (ёки) тугаллаш муддатлари бузилиши сабабли ўзига етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир. Етказилган зарар истеъмолчининг тегишли талабларини қондириш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда қопланади.
Умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатиш муддатларининг бузилиши енгиб бўлмайдиган кучлар оқибатида ёки истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботлаган тақдирда истеъмолчининг талаблари қондирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнида тайёр маҳсулотлар ва харид қилинган товарлар истеъмолчининг хоҳишига кўра тегишли идишда ва ўрамда олиб чиқиб кетилиши мумкин, алкоголли ичимликлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон)
Алкоголли ичимликларни олиб чиқиб кетиш учун сотишга йўл қўйилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда сотилади.
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 116-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алкоголли маҳсулотларни сотиш жойларида уларнинг йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув бўлиши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Алкоголли маҳсулотларни:
савдо автоматлари орқали;
болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;
сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда;
(201-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади.
Алкоголли маҳсулотларни сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни сотишни рад этиши шарт.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
21. Истеъмолчи умумий овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектга амалда қилинган харажатларни тўлаган тақдирда ўзи буюртма берган хизматлардан исталган вақтда воз кечиши мумкин.
22. Ишлаб чиқариш жараёнида таомлар уларни сотиш санитария қоидаларида белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ ҳолда сотиш мумкин бўлган партияларда тайёрланиши керак. Олдинги кундан қолган гўшт, майдаланган балиқ маҳсулотлари, макаронлар, қайла, ёрма маҳсулотлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
23. Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling