Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
II. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Савдо қоидалари бузилиши турлари
II. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
24. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Назорат органлари (муассасалари) ушбу Қоидаларга риоя этилишини текширишга мутахассисларни, истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин. Савдо корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар текширувчи шахсларга текширишларни ўтказишда ва камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўришда кўмаклашиши керак. III. Савдо қоидалари бузилиши турлари 25. Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади: нархларни асоссиз равишда ошириш; товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик; Олдинги таҳрирга қаранг. товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш; (25-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда) харидорга товарнинг, маҳсулотнинг миқдори, вазнини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш; носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш; Олдинги таҳрирга қаранг. қуйидагиларга: тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига; (25-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ва қоидаларига; (25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибига; (25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш; (25-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) қуйидагиларни: сифатсиз товарларни, кулинария буюмларини ва атайин ностандарт маҳсулотларни сотиш, шунингдек харидорга сотилган сифатсиз товарни, маҳсулотни алмаштириб беришни ёки пулларни қайтаришдан бош тортиш; товарларни, маҳсулотларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқловчи ёки сертификацияланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиш; ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида тайёрловчининг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган товарларни сотиш; Олдинги таҳрирга қаранг. идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган товарларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун); (25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради) яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш; Олдинги таҳрирга қаранг. полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно). (25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон) 26. Шунингдек жавобгарлик қуйидаги ҳолларда: товарнинг ёнма-ён туришига риоя қилинмаганда ва товарларнинг сақлаш шароитлари бузилганда; овқатни истеъмол қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда; Олдинги таҳрирга қаранг. корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код, унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни беришдан бош тортганда. (26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон) корхонанинг иш режимига риоя қилинмаганда; товарларда, маҳсулотларда нархномалар бўлмаганда ёки атайин нотўғри расмийлаштирилган нархномалар қўйилганда; рухсат берилмаган анжом қўлланилганда ҳам пайдо бўлади. Олдинги таҳрирга қаранг. идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун). (26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни, маҳсулотларни сотиш, маҳаллий йиғимларни тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик (26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (26-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (26-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда) «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида»ги қонунлар моддалари ва ушбу Қоидалар талаблари бузилганлиги жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин. (17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 майдаги 217-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган ва 18—27-бандлар 17—26-бандлар деб ҳисобланган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 74-модда) Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига 3-ИЛОВА Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling