Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
19. Сотувчи томонидан сотиладиган товарларнинг нархи, шунингдек шартноманинг бошқа шартлари томонларнинг келишувига кўра белгиланади, қонунларда ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда ўзгача ҳол назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 20. Сотувчи-ходим товарнинг номи, унинг сорти, маркаси, модели, типи, товарнинг оғирлиги, ўлчами ёки бирлигига нархи кўрсатилган ҳолда сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлашга мажбурдир. Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шарт. Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт. Турғун савдо шохобчаларида ва кўчма савдо объектларида банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак. (21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон) 22. Сотувчи томонидан харидорга касса ёки товар чеки ёхуд товарнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилган пайтдан бошлаб, агар сотувчи билан харидор ўртасида қонунда ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, чакана олди-сотди шартномаси зарур шаклда тузилган деб ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Чакана савдони назорат-касса машинасини қўлламасдан амалга ошираётган сотувчи — якка тартибдаги тадбиркор харидорга сотиб олинган товар билан биргаликда сотувчининг фамилияси ва имзоси, якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақами, товар сотилган сана ва унинг қиймати кўрсатилган ҳолда квитанция ёки шунга ўхшаш ҳужжатни бериши шарт. (22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда) 23. Сотувчи-ходим харидорга харид билан биргаликда касса чекини, товарларнинг айрим турларини (антиквариат буюмлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, табиий мўйнадан тикилган буюмлар ва бошқаларни) сотишда ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товар чекини бериши шарт, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 24. Товарлар сотилиши муносабати билан сотувчи томонидан тавсия қилинадиган хизматлар фақат харидорнинг розилиги билан кўрсатилиши мумкин. Харидор товарни сотишда тавсия этиладиган хизматларни рад этишга, шунингдек унинг розилигисиз кўрсатилган хизматлар учун тўланган суммани қайтариб беришни сотувчидан талаб қилишга ҳақлидир. Сотувчи айрим товарлар бошқа товарлар сотиб олиниши ёки улар сотилиши муносабати билан хизматлар кўрсатилиши шарти билан сотилишини шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас, товарлар техник талабларга кўра тегишли мутахассисларнинг иштирокисиз йиғилиши ва (ёки) ўрнатилиши (уланиши) мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно. 25. Сотувчи-ходим харидорга зарур сифатга эга бўлган товарни идишда ва (ёки) ўралган ҳолда, муайян тўпламда (товарлар комплекти) ва комплектлиликда товарга тегишли бўлган ҳужжатлар ва анжомлар билан бирга бериши керак. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling