Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
IV. Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
IV. Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг. 37. Озиқ-овқат товарлари тўғрисидаги маълумотларда, мазкур Қоидаларнинг 15-бандида кўрсатилган талаблардан ташқари техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ, товарларнинг турига боғлиқ равишда: (37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда) озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига кирадиган ингрединтларнинг номлари, шу жумладан озиқ-овқатга солинадиган қўшимча масаллиқлар; озиқлик қиймати (маҳсулотнинг калориялилиги, оқсиллар, ёғ, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар мавжудлиги), оғирлиги ва метрик бирликлардаги ҳажми тўғрисидаги маълумотлар; қўлланиладиган соҳаси (болалар, даволаш-профилактика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва парҳез таомлар ва бошқалар учун); тайёрлаш усуллари ва шартлари (концентратлар ва ярим тайёр маҳсулотлар учун) ва қўлланилиши (болалар, даволаш-профилактика маҳсулотлари ва парҳез таомлар учун); Олдинги таҳрирга қаранг. мувофиқлик сертификати ёки маҳсулотнинг тайёрловчи корхоналарда сертификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар «(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар учун); (37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда) сақлаш шартлари (улар учун сақлаш шароитларига нисбатан мажбурий талаблар белгиланган товарлар учун); Олдинги таҳрирга қаранг. идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш (идентификация қилиш орқали мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун); (37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради) тайёрланган санаси; касалликларнинг айрим турларида истеъмол қилиш ножоизлиги (улар тўғрисидаги маълумотда касалликларнинг айрим турларида истеъмол қилиш ножоизлиги тўғрисида маълумот бўлиши керак бўлган товарлар учун); Олдинги таҳрирга қаранг. тамаки маҳсулоти қутиси (ўрами) олд томони асосий майдонининг камида қирқ фоизини ва орқа томонидаги асосий майдоннинг камида 40 фоизини эгаллайдиган, шунингдек алкоголли маҳсулот идиши этикеткаси асосий майдонининг камида 40 фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак; (37-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) 38. Товарлар савдо залига ёки сотиладиган бошқа жойга қўйилгунга қадар идишдан, ўраш ва боғлаш материалларидан, металл клипсдан олиниши керак. Товарнинг ифлос бўлган юзаси ёки қисми тозаланиши керак. Сотувчи-ходим, шунингдек товарларнинг сифатини текшириши (ташқи белгиларига қараб), уларда зарур ҳужжатлар ҳамда маълумотлар мавжудлигини текшириши, товарларни брак қилиши ва сортларга ажратиши керак. 39. Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади. 40. Озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмайди. 41. Тортиб сотиладиган товарларни сотишда темир-терсак, чиқиндилар, увоқлар стандартларда белгиланган йўл қўйиладиган нормалардан ортиқ бўлмаслиги керак. 42. Тортиб сотиладиган товарлар сотишдан олдин сотувчи томонидан қадоқланган ва ўралган тақдирда, яроқлилик муддати қисқа бўлган товарларни қадоқлаш ҳажми савдонинг бир куни мобайнида улар сотиладиган ҳажмдан ортиқ бўлмаслиги керак. Қадоқланган товар ўрамига этикетка ёпиштирилади, унда унинг номи, тайёрловчи корхонанинг ёки тайёрловчи мамлакатнинг номи, бир бирлигининг баҳоси, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, қадоқланган санаси, қадоқловчининг тартиб рақами ёки фамилияси кўрсатилади. Ўрамдаги оғирлиги кўрсатилган, тайёрловчи томонидан қадоқланган ва ўраб-жойланган озиқ-овқат товарларини сотишда улар қўшимча равишда тарозида тортилмайди. 43. Тортиб сотиладиган озиқ-овқат товарлари харидорга ўралганлиги учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўралган ҳолда берилади. Ўраш учун давлат стандартининг мажбурий талабларига мувофиқ бўлган ва аниқ товарларни ўрашга рухсат берилган материаллардан фойдаланилади. 44. Тортиб сотиладиган тортиладиган озиқ-овқат товарларининг нархи нетто оғирлиги бўйича белгиланади. 45. Харидорнинг илтимосига кўра сотувчи-ходим гастрономия товарларини кесилган ҳолда сотиши мумкин. 46. Гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совутиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling