Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
Олдинги таҳрирга қаранг.
алкоголли маҳсулотларга қонун ҳужжатларида белгиланган энг паст чакана нархдан паст нархларда (пиводан ташқари) сотиш; (60-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) товарларни сотиш тақиқланади. (60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 601. Алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт. (601-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 61. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари маҳсулотнинг тегишли тури бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши керак. (61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) Узум, мева винолари, коньяклар, шампан қуйилган, пўстлоқ тиқинли бутилкалар тиқинларнинг қуриб қолмаслиги ва ҳаво кирмаслиги учун омборхоналарда ётиқ ҳолатда, бошқача тиқинли бутилкалар эса тик ҳолатда сақланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 62. Сотувчи алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдо залига қўйишдан олдин ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўришга мажбурдир. (62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 63. Алкоголли маҳсулотларни сотиш чоғида сотувчи сотувдаги мавжуд товар намуналарига маҳсулот номи ёзилган, уларнинг идиши ва қадоқлаш қиймати қўшилган нархлари кўрсатилган нархномаларни биркитиб қўяди. (63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 64. Сотувчи-ходимларнинг иш ўринлари (алкоголли маҳсулотларни қуйиб сотувчи шахслар учун) тегишли савдо ускунаси, давлат метрология текширувидан ўтган ўлчаш мензуркалари ва ўлчаш кружкалари билан жиҳозланган ва алкоголли маҳсулотларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувга эга бўлиши керак. (64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 65. Харидор камчиликлари бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиб олган тақдирда сотувчи харидор талабига кўра уларни сифатли товарга алмаштириб беришга ёки, агар мазкур камчиликлар товарнинг яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, харидорга унинг тўлаган суммасини қайтариб беришга мажбурдир. Сотувчи айби билан белгиланган яроқлилик муддати доирасида камчиликлари бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш оқибатида истеъмолчи ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар амалдаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак. (65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 66. Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, чакана савдо корхоналарининг сотувчи-ходимлари, раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари аҳолига алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш тартибини бузганлик ёки ёмон сифатли алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотганлик, шунингдек уларни сақлаш тартибини бузганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар. (66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 67. Пиво алкоголли маҳсулот ҳисобланади (алкоголсизлари бундан мустасно). Пивони (алкоголсизлари бундан мустасно) алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда юридик шахслар томонидан сотишга йўл қўйилади. (67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо] Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling