Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
V. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
V. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
(V-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 57. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш белгиланган тартибга мувофиқ берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома асосида ва ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан, шунингдек банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий тартибда фойдаланган ҳолда амалга оширилади. (57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 58. Сифатига кўра техник регламентлар ёки стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган (пиводан ташқари), шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши керак. (58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 581. Мажбурий рақамли маркировкаланиши шарт бўлган товарларнинг чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари «Asl belgisi» рақамли маркировкалаш ва маҳсулотларни кузатиб бориш миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт. (581-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/631/0982-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 59. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чакана савдо объектлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш вақти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан, алкоголли маҳсулотлар сотиш шартларига мувофиқ белгиланади. (59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 60. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини: Олдинги таҳрирга қаранг. болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида; сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда; алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда; (60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда) 20 ёшга тўлмаган шахсларга; мувофиқлик сертификатисиз; яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда; акциз маркалари билан маркаланмаган ҳолда (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан; ишлаб чиқарилган корхонани аниқлаш имконини берадиган даражада аниқ маркаланмаган ҳолда; алкоголли маҳсулотлар тайёрлашга лицензияси бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланганда; алкоголь ва тамаки маҳсулотларини етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки божхона тартибга солиши, савдо белгилари ва фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларида, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузган ҳолда етказиб берган етказиб берувчилардан сотиб олинганда; алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда; таълим, спорт ва диний муассасалардан камида беш юз метр радиусда жойлашган савдо корхоналарида; тамаки маҳсулотларига нисбатан – доналаб, қутисиз (ўрамсиз); савдо автоматлари орқали; жамоат транспорти бекатларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, аэропортларга, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашган савдо корхоналарида; этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини учган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили бутилкаларда (винолар тўпламидан ташқари); Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling