Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш
134.
|
Аҳолини кенга тармоқли интернетгауланиш имкониятларини ошириш.
|
2020 йил декабрь
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Телекоммуникация операторлари
ва провайдерлари
|
706,7
(хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)
|
Амалий чора-тадбирлар.
700 мингта кенг тармоқли портларини ўрнатиш ҳисобига республикадаги портларнинг умумий сонини 2,8 миллионга етказилади.
|
135.
|
Мобил алоқалар тармоғини модернизациялаш ва кенгайтириш, шу билан бирга, тажриба тариқасида бешинчи авлод (5G) тармоғини жорий этиш.
|
2020 йил
|
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
«Ўзбектелеком» АЖ,
мобил алоқа тармоғи операторлари
|
704,8
(хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)
|
Амалий чора-тадбирлар.
Мобил алоқа сифатини яхшилаш, асосан қишлоқ жойларда 2 мингдан кам бўлмаган база-станцияларини ўрнатиш орқали уларнинг миқдорини 28,1 мингтага етказиш, шу билан бирга, Тошкент шаҳрида мобил алоқа тизимининг бешинчи авлодини (5G) тажриба тариқасида жорий этишга эришилади.
|
136.
|
Оптик толали алоқа тармоғини қуриш.
|
2020 йил
декабрь
|
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Телекоммуникация операторлари
ва провайдерлари
|
84,0
(ижрочилар маблағи)
|
Амалий чора-тадбирлар.
7,5 км оптик толали алоқа тармоғини қуриш орқали республика бўйича уларнинг умумий узунлигини 50 минг км.га етказиш ҳисобига телекомуникация хизматлар сифатини яхшилашга эришилади.
|
137.
|
Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини (маълумотлар маркази) яратиш.
|
2020-2021
йиллар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
960,8 (хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)
|
Амалий чора-тадбирлар.
|
138.
|
Халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш ва модернизация қилиш.
|
2020-2021
йиллар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
«Ўзбектелеком» АЖ
|
464,1(хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)
|
Амалий чора-тадбирлар.
Маълумотларни узатиш учун халқаро каналлар тармоқ кенглиги 3,000 ГБ/сек.га етказилади.
|
|