Тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш чоралари
52.
|
Кичик бизнес субъектлари томонидан маҳсулотларни улгуржи ва чакана савдосига шароитлар яратиш, жумладан, янги чакана савдо корхоналари, шунингдек, қишлоқ жойларда универсал дўконлар ташкил этишни рағбатлантириш.
|
2020 йил сентябрь
|
Давлат солиқ қўмитаси,
Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
—
|
Чора-тадбирлар режаси.
Қишлоқ жойларда истеъмол товарларга бўлган талабни қондириш имкониятлари назарда тутилади.
|
53.
|
Кичик саноат зоналарида бош режа асосида архитектуравий режалаштириш тасдиқлангандан кейин ер участкаларини ажратиш.
|
2021 йил
январь
|
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш лойиҳалари учун ташқи инфратузилма объектларига қулай уланиш имкониятлари назарда тутилади.
|
54.
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан маъқулланган инновацион стартап лойиҳалар асосида туман (шаҳар)лар марказларида камида 1 тадан технопарк ташкил этиш.
|
2021 йил
январь
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қурилиш вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Инфратузилма харажатлари (смета бўйича, жойлашти-рилган жойнинг аниқланишига қараб)
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Технопарклар сонини кўпайтириш ва уларнинг ҳудудида илғор ишлаб чиқаришларни яратиш назарда тутилади.
|
55.
|
Мавжуд кичик саноат зоналарида кичик бизнес ва тадбиркорлик учун ер ажратишни тезлаштириш;
Аҳолиси 10 минг кишидан ортиқ бўлган барча аҳоли пунктларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш.
|
2020 йил
октябрь
|
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
—
|
Чора-тадбирлар режаси.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш назарда тутилади.
|
56.
|
Инновацион ғоялар ва стартапларнинг экотизимини қўллаб-қувватлаш учун инфратузилмани яратиш.
|
2020 йил
октябрь
|
Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновация вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Стартап лойиҳалар ва инновацион ғояларни молиялаштириш имкониятларининг кенгайиши назарда тутилади.
|
|