Иқтисодиёт / Умумий масалалар]


Меҳнат ва бандлик соҳасини ривожлантириш


Download 1.34 Mb.
bet35/35
Sana07.04.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1337972
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
526PF

Меҳнат ва бандлик соҳасини ривожлантириш

160.

Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
42 минг ишсиз фуқаролар учун касбий тайёргарлик;
ишсизларга касб-ҳунар таълими ташкил этиш учун грантлар ажратиш;
1 мингта миллий профессионал стандартларни тасдиқлаш.

2020 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

8,2 миллион доллар
(Жаҳон банкининг «Ўзбекистонни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси бўйича кредити)

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш назарда тутилади.

161.

Хорижга ишлаш учун кетган ва ишини йўқотган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

2020 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

20,0
(чет элларда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари)

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
Коронавирус пандемияси даврида чет элда ишини йўқотган фуқароларнинг иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш назарда тутилади.

162.

2030 йилгача аҳоли бандлигини таъминлашнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
манфаатдор вазирликларва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Бандлик сиёсатини режалаштиришнинг узоқ муддатли сиёсатини шакллантириш назарда тутилади.

163.

Инсон капитали ва миллий ишчи кучларининг рақобатбардошлигини ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
манфаатдор вазирликларва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Меҳнат унумдорлиги ва миллий ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича самарали чоралар ва механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.



(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2020 й., 09/20/526/1253-сон)
Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling