Иқтисодиёт / Умумий масалалар]


Қишлоқ хўжалигини тиклаш бўйича чора-тадбирлар


Download 1.34 Mb.
bet27/35
Sana07.04.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1337972
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
526PF

Қишлоқ хўжалигини тиклаш бўйича чора-тадбирлар

98.

Фойдаланишдан чиқарилган ва ер ости сув захираларига эга бўлган ер майдонларини фойдаланишга киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил
сентябрь — декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,
Давлат геология қўмитаси



Чора-тадбирлар режаси.
Қўшимча иш ўринларини яратиш, бунда, энг аввало аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кам таъминланган қатламини қамраб олиш назарда тутилади.

99.

Ғалладан бўшаган 777,6 минг гектар экин майдонларига такрорий экин экишга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ ва самарали жойлаштирилишини таъминлаш.

2020 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалик вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари



Чора-тадбирлар режаси.
Такрорий экин ҳисобига 11,4 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирилади.

100.

Маҳаллий ҳокимликлар захираларида бўлган 307,1 минг гектар лалими ва яйловли ерларни ем-хашак экинларини экиш учун ажратиш.

2020 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари



Чора-тадбирлар режаси.
Гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 47,6 минг тоннага ва сут ишлаб чиқариш ҳажми 286 минг тоннага оширилади.

101.

Республика ҳудудларининг тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, уруғлик картошкасини етиштириш учун ихтисослаштириш, хусусан, 40 та туманда картошка, 23 та туманда уруғлик картошкасини етиштириш бўйича ихтисослаштириш ишларини жадаллаштириш.

2020 йил

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари



Чора-тадбирлар режаси.
Маҳаллий ишлаб чиқариш орқали аҳолининг картошкага бўлган эҳтиёжи қондирилади.

102.

Шоли етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг (Хитой, Япония, Вьетнам) замонавий технологияларини қўллаш.

2020 йил

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари



Чора-тадбирлар режаси.
Ички ресурслар ҳисобига аҳолининг гуручга бўлган талаби таъминланади.

103.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий этаётган фермер хўжаликларига ушбу тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши юзасидан Вазирлар �аҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил
октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари



Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
Сув сарфи 50%га, минерал ўғитлар сарфи 37%га, ёқилғи сарфи 35%га тежашга, шунингдек, ўртача рентабеллик даражаси 35%га етказишга эришилади.

104.

Насос станцияларини ҳар йили ва босқичма-босқич модернизация қилиш, хусусан 2020 йилда 163 насос агрегатларини алмаштириш, шунингдек, 50 та сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шерикчилик асосида хусусий секторга бериш ва сувни етказиб бериш бўйича давлат харажатларининг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш.

2020-2021
йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бюджет маблағлари,
Халқаро молия институтлари маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.
Ушбу тадбирлар электр энергиясини тежаш ва бюджет харажатларини қисқартириш имконини беради.

105.

Деҳқон бозорларида аҳоли томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича кунлик айланмалар мониторинги тизимини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил
октябрь

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Давлат солиқ қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар



Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
Ички ва ташқи бозорларда талаб мувозанатини сақлаб туриш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги номутаносибликларни бартараф этиш ва тартибга солиш механизми такомиллаштирилади.

106.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг веб-сайтида маҳаллий экспортёрлар ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида жорий экспорт нархларини эълон қилиб бориш (ҳар ҳафта ва ундан кўпроқ) .
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишларида Россия Федерацияси божхона органлари томонидан ҚҚС ҳисоблашда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинган жорий экспорт нархларини қўллаш масаласини муҳокама қилиш.

2020 йил якунига қадар

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси,
Ўзбекистон экспортёрлари уюшмаси



Амалий чора-тадбирлар.
Россия Федерациясига экспорт қилиш жараёни осонлашади.

107.

Республикада уруғчилик хўжаликлари ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2020 йил
декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси



Чора-тадбирлар режаси.
Уруғлик материалларни импорт қилишда харажатлар қисқаради.

108.

Жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер майдонларини ижарага беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий қилиш.

2020 йил
декабрь

«Давергеодезкадастр»,
Қишлоқ хўжалиги вазирл�ги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Инвестицион муҳит яхшиланиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида инвестицион жозибадорликни оширилиши назарда тутилади.

109.

Ҳар бир ҳудудда кўчат етиштириш мақсадида замонавий кўчатхоналар ташкил этиш учун ер майдонларини ажратиш.
Академик М. Мирзаев номидаги илмий текшириш институти ер майдонларида маҳаллий ва хорижий инвестициялар иштирокида интенсив технологиялар асосида хўжаликларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

2020-2021
йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш агентлиги



Чора-тадбирлар режаси.
Паст бўйли ва ярим паст бўйли кўчатларга бўлган талаб қондирилади.

110.

Интенсив боғлар ташкил этиш, иссиқхоналар ва лимон етиштириш майдонини кенгайтириш учун хорижий кредит линияларини жалб қилиш чораларини кўриш.

2020-2021
йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



Чора-тадбирлар режаси.
26 минг гектар интенсив боғлар, 1050 гектар исиқхоналар, 2496 гектар лимонзорлар барпо этилади.

111.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштириш.

2020 йил
октябрь

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Соҳани бошқаришда давлатнинг ролини қисқартириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш назарда тутилади.

112.

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилиш тартибини такомиллаштириш.

2020 йил
октябрь

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Соҳани бошқаришда давлатнинг ролини қисқартириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш назарда тутилади.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling