Иқтисодиёт / Умумий масалалар]


Тармоқлараро ҳамкорлик ва маҳаллийлаштириш


Download 1.34 Mb.
bet28/35
Sana07.04.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1337972
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
526PF

Тармоқлараро ҳамкорлик ва маҳаллийлаштириш

113.

Тармоқ корхоналари томонидан 2020 йил III чоракда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил сентябрь

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АЖ, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси



Чора-тадбирлар режаси.
Умумий суммаси 123,1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

114.

Ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни ҳисобга олган ҳолда экспортбоп маҳсул�тлар ишлаб чиқаришга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш

2021 йил
январь

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари тизимидаги барча тармоқ корхоналари



Чора-тадбирлар режаси.
Саноатнинг барча йўналишларида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади.

Туризмни тиклаш бўйича чора-тадбирлар

115.

Туризм соҳасида иш ўринларини сақлаш мақсадида молиявий аҳволи ёмонлашган хўжалик юритувчи субъектларга фоизсиз кредитлар бериш ва мавжуд кредитлар бўйича фоиз ставкалари харажатларини қоплаш механизмларини жорий этиш.

2020 йил
октябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Давлат бюджети, Инқирозга қарши жамғармаси ва Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Туризм инфратузилмасини, соҳадаги корхоналар фаолиятини пандемиядан кейин қайта тиклаш ва жадаллаштириш назарда тутилади.

116.

Туризм соҳасида субъектларнинг хорижий туристларни жалб қилишни жадаллаштиришга қаратилган янги инфратузилма объектларини яратиш бўйича лойиҳаларга йўналтирилган харажатларини қоплаш механизмларини жорий этиш.

2020 йил
октябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Давлат бюджети, Инқирозга қарши жамғармаси ва Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Туризм инфратузилмасини, соҳадаги корхоналар фаолиятини пандемиядан кейин қайта тиклаш ва жадаллаштириш назарда тутилади.

117.

Қуйидагилар орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг савдо инфратузилмасини халқаро электрон савдо майдончалари инфратузилмаси билан интеграциялаш:
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўзларининг маҳсулотларини сотиш учун электрон савдо майдончалари имкониятларидан фойдаланиш бўйича халқаро савдо маслаҳатчилари иштирокида бепул тренинглар ўтказиш;
халқаро электрон савдо майдончаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг сувенир ва ҳунармандчилик буюмларини намойиш этиш;
халқаро электрон савдо майдончалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар олиб бориш.

2020 йил
IV чорак

Савдо-саноат палатаси,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси



Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
Кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро майдонда тарғиб қилишга эришилади.

118.

Тиббий туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Онлайн брон қилиш хизматлари билан тиббий муассасалар, хизматлар ва нархлар тўғрисида маълумот жойлаштирилган тиббий туризм портали яратилади;
Соғломлаштириш ва дам олиш масканларига инвесторлар жалб қилинади.

119.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўллари ҳудудида туристик инфратузилма мажм�асини яратиш ва ривожлантириш.

2020 йил
ноябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Жиззах, Бухоро, Навоий ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўллари ҳудудида сув фаолияти ва пляж туризмини ривожлантириш, муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш, йўловчиларни ташиш учун доимий автобус хизматларини ташкил этиш назарда тутилади.

Инвестицион сиёсат: Марказлаштирилган инвестициялар, қурилиш ва инфратузилма самарадорлигини ошириш, хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантириш, Халқаро молия институтлари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини, тижорат банкларининг кредитларини ўзлаштириш.

120.

Йирик инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, 2020 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмини яратиш.

2020 йил сентябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар



Чора-тадбирлар режаси.
Йирик инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга эришилади.

121.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш учун тармоқ дастурлари ва ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш.

2020-2021
йиллар

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади ва давлат бюджети маблағлари тежалишига эришилади.

122.

Умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича энергия тежамкорлик талаблар асосида қуввати 24 тагача ўқув ўринли бўлган намунавий лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил
октябрь

Халқ таълими вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги



Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
Умумтаълим мактаблари қурилиши сифати оширилади.

123.

Ҳудудлар ва тармоқларни янада ривожлантиришга ҳамда иқтисодий ўсишга хизмат қиладиган хом ашё тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжири асосида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш (мисни, чарм, ипак ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш).

2020 йил
октябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Олмалиқ КМК,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар



Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
Қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва бюджет даромадлари оширилади.

124.

Давлат инвестицияларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра, 2021 йилдан бошлаб Инвестиция дастурига киритиладиган, биринчи навба�да, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган лойиҳаларни танлаш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
ноябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Камбағалликни қисқартиришга, янги иш ўринларини яратишга, бюджет маблағларидан янада самарали ва оқилона фойдаланишга йўналтирилган Инвестиция лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва давлат инвестициялари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

125.

Бюджет маблағларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида, юқори кумулятив таъсирга эга бўлган (саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳолининг юқори концентрацияланган жойларига муҳандислик коммуникацияларни олиб бориш) инфратузилма лойиҳаларини биринчи навбатда молиялаштирилиши учун бюджет маблағларини йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил
октябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги



Таҳлилий-ахборот.
Бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишга эришилади.

126.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилга қадар Инвестиция стратегиясини тасдиқлаш.

2020 йил
октябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Республиканинг 2025 йилга қадар инвестицион сиёсатни белгилаш, ҳудудлар/тармоқлар имкониятларидан келиб чиқиб тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги ва таъсирини баҳолашга хизмат қилади.

127.

Миллий манфаатларни ҳимоя қилишга, миллий хавфсизликка зарар етказадиган (ёки етказмайдиган) жиҳатларини ҳар томонлама ўрганмасдан, чуқур иқтисодий таҳлил қилмасдан ва эксперт хулосаси мавжуд бўлмаган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимларнинг имзоланишига йўл қўймасликка йўналтирилган, шунингдек, хорижий инвесторларни юқори технологияли лойиҳаларда иштирок этишга ундайдиган Инвестициялар хавфсизлиги миллий концепциясини ишлаб чиқиш.

2021 йил
январь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Тармоқ ва ҳудудларга инвестиция жалб қилиниши мезонлари тартибга солинади.

128.

2021 — 2023 йилларда ирригация ва мелиорация тизимларини комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил
декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Ирригация ва мелиорация тизимларини тизимли ривожлантириш — ҳосилдорлик ҳамда экспорт салоҳиятни оширишга хизмат қилади.

129.

2030 йилга қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш объектларини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
2030 йилга қадар биринчи тиббий-санитар пунктларни тизимли ривожлантириш ҳамда қишлоқ жойларда тиббий хизмат сифатини яхшилашга эришилади.

130.

Халқаро стандартлар асосида қурилиш меъёрлари ва қоидаларга замонавий талабларни жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил
ноябрь

Қурилиш вазирлиги,
Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари такомиллаштирилади.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling