VIII. Ҳудудий филиаллар ва савдо майдончалари фаолиятини такомиллаштириш
21.
|
Ҳудудий филиалларда биржа савдолари шаффофлигини таъминлаш.
|
1. Биржанинг ҳудудий филиалларига биржа савдолари ва товар-хом ашё бозорларини таҳлил қилиш учун ахборот технологияларини жорий қилиш;
2. Ҳудудий филиалларда фаолияти самарадорлигини доимий таҳлил қилиб бориш, биржа қатнашчилари учун янада қулай шароитлар яратиш ва ҳамда уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини белгилаш;
3. Ҳудудий филиаллар ходимларини биржанинг «комплаенс-назорат» бўйича қабул қилинган ҳужжатлари ва коррупцияга қарши курашиш сифат менежменти ISO 37001 — 2016 стандарти талаблари бўйича доимий таништириб бориш ва малакасини ошириш.
|
2021 йил
апрель — июль, доимий
|
«ЎзРТХБ» АЖ
|
22.
|
Ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ходимларини қайта тайёрлаш.
|
Ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ходимларини қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил қилиш.
Шу жумладан:
ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш;
мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш режаларини шакллантириш;
тегишли йўналишлар бўйича ходимларни онлайн ва доимий курсларда қатнашиб, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
дунёнинг етакчи биржаларида ва биржа соҳаси ташкилотларида биржа фаолияти бўйича стажировкаларни ташкил қилиш.
|
2021 йил
апрель-май, доимий
|
«ЎзРТХБ» АЖ
|
23.
|
Ҳудудлардаги савдо майдончалари фаолиятини такомиллаштириш.
|
1. Республиканинг барча туман ва шаҳарларида биржанинг савдо майдончалари фаолияти рейтингини юритиб бориш тизимини йўлга қўйиш.
2. Рейтинг натижаларини биржанинг веб-сайтида эълон қилиб бориш ва юқори самарадорлик кўрсаткичларга эришган ҳудудий филиал ва савдо майдончалар раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш механизмини жорий қилиш.
|
2021 йил
апрель — июль,
доимий
|
«ЎзРТХБ» АЖ
|
|