IV. Биржанинг ҳисоб-китоб клиринг тизимини такомиллаштириш ҳамда электрон тўлов тизимини жорий қилиш
10.
|
Электрон клиринг тизимини такомиллаштириш.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ягона клиринг платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш:
биржанинг платформаларида ҳисоб-китоб клиринг палатасининг алоҳида очилган ҳисобварақларини бирлаштириш;
янги функциялар ва модуллар киритиш;
ўзаро ҳисоб-китоблар тезлигини ошириш;
ҳисоб-китоб клиринг ҳисобварақларидаги брокерлик ҳаққи бўйича маблағлар ҳисоби юритилиши ва аккумуляциясини жорий қилиш.
|
2021 йил ноябрь
|
«ЎзРТХБ» АЖ, Марказий банк, «Траст банк» ХАБ
|
11.
|
Биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси томонидан марказий контрагент (central counterparty) вазифасини амалга ошириш.
|
1. Битимларнинг янги турларини, жумладан ҳосила инструментлари орқали тузиш имконини берувчи кўп қиррали клирингини жорий қилиш.
2. Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда битимлар ижросини таъминловчи Жамғарма ташкил қилиш.
|
2022 йил январь
|
«ЎзРТХБ» АЖ, Марказий банк, «Траст банк» ХАБ
|
12.
|
Биржанинг электрон тўлов тизимини жорий этиш.
|
Электрон пуллар воситасида тўлов ва бошқа операцияларни амалга оширишни таъминлайдиган «UzEx money» электрон тўлов тизимини жорий қилиш.
Бунда:
«UzEx money» тўлов тизими дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, мазкур тизимни амалдаги савдо платформалари билан интеграциялаш;
«UzEx money» тўлов тизимининг мобиль иловасини ишлаб чиқиш.
|
2021 йил ноябрь
|
«ЎзРТХБ» АЖ, «Траст банк» ХАБ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк
|
13.
|
Хорижий компаниялар учун биржа савдоларида иштирок этиш механизмларини соддалаштириш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:
Биржанинг хорижий давлатларда филиал ёки ваколатхоналари сонини ошириш;
Хорижий банкларда ҳисобварақларини очиш орқали чет эл компаниялари учун биржа савдоларида иштирок этиш механизмларини соддалаштириш, уларнинг биржада сотилаётган маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш.
|
2021 йил июль
|
«ЎзРТХБ» АЖ, Марказий банк, «Траст банк» ХАБ
|
|