8.
|
Давлат харидлари (xarid.uz) махсус ахборот порталини такомиллаштириш.
|
Давлат харидлари махсус ахборот порталини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:
барча электрон савдо тизимларини бирлаштириш;
электрон рақамли имзо воситасида савдода иштирок этиш имкониятини берувчи мобил илова ишлаб чиқиш;
Давлат бюджетининг марказлаштирилган манбаларидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг электрон манзилли рўйхатини интеграция қилиш;
ха�идлар жараёнига ноқонуний аралашувларни, аввалдан нархларни келишиб олиш ва нархлар манипуляцияси эҳтимолининг олдини олиш механизмини жорий этиш;
ноҳалол етказиб берувчилардан ҳимояланиш тизимини жорий қилиш ва уларга қўйиладиган талабларни ҳамда ноҳалол етказиб берувчилар рўйхатига киритиш тизимини такомиллаштириш;
халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг миллий классификатори билан интеграция қилиш;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ва уларга тегишли бўлган юридик шахслар реестри бўйич? Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот тизими ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар реестри бўйича «Ўзстандарт» агентлигининг маълумотлар базаси билан электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.
|
2021 йил май
|
Молия вазирлиги, «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги
|
9.
|
Давлат харидларининг тартиб-таомилларини соддалаштириш.
|
Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш, бюджет ҳамда корпоратив буюртмачилар томонидан харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, танлов ва тендер савдо турларини танлашда танлов эркинлигини таъминлаш мақсадида, тажриба тариқасида, сотиб олинадиган товар ва хизматларнинг бир шартнома ва йиллик қиймати бўйича давлат буюртмачиси томонидан товарларни чекловларсиз амалга ошириш.
|
2021 йил июль
|
Молия вазирлиги, «ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси
|