Xi мавзу. Нафақа таъминотини такомиллаштириш Режа: Нафақа таъминотининг шарт-шароитлари
Download 205.13 Kb. Pdf ko'rish
|
16.Нафақа таъминотини такомилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Нодавлат нафақа жамғармаларини ташкил этиш 1.Нафақа таъминотининг шарт-шароитлари
- «Солидар авлодлар тамойили»
XI Мавзу. Нафақа таъминотини такомиллаштириш Режа: 1. Нафақа таъминотининг шарт-шароитлари 2. Нафақа тизимини такомиллаштириш имкониятлари 3. Нодавлат нафақа жамғармаларини ташкил этиш 1.Нафақа таъминотининг шарт-шароитлари Ўзбекистон нафақалар ва компенсация тўловлари ягона кенг тизимининг бир қисми бўлган нафақа тизимини мерос қилиб олди. Давлат нафака таъминоти тизими «Солидар авлодлар тамойили»га асосланган эди, бунда мавжуд нафакахурларга жорий нафака тўловлари, ишлаётганларнинг жорий нафака бадаллари ҳисобидан амалга оширилган. Режали иқтисодиёт шарт-шароитларида бундай тартибнинг амал қилиши етарли даражада самарадор бўлган. Хусусий мулкчиликнинг йўқлиги, қайд этилган нархлар ва ресурсларнинг давлат томонидан тақсимланишини нафакахурлар учун кафолатли яшаш манбаини таъминлаган. Бошқарувнинг маъмурий - буюруқбозлик шароитларида давлат суғурта улуши катта бўлган. Бозор иқтисодиётига ўтиши билан бу тизимнинг янги шароитга мослашмаганлиги ва ўз вазифасини бажара олмаётганлиги тобора кўзга ташланмоқда. Нархларни эркинлаштириш, корхоналарни давлат тассаруфидан чиқариш шунингдек, Ўзбекистоннинг демографик хусусиятлари (аҳолини сўнгги рўйхатга олиш бўйича, аҳолининг катта қисмини 19 ёшгача бўлганлар ташкил этади) ва табиий шарт-шароитлар (кўпгина қишлоқ хўжалик ҳудудларида ер ва сувнинг тақчиллиги) иш билан банд бўлган, шунингдек тўлиқ бўлмаган иш кунида ишлайдиган аҳолининг кўпайишига олиб келди. Натижада бюджетга келиб тушадиган солиқ тушумлари ҳажми кескин камайиб кета бошлади. Ҳозирги вақтда умуман олганда Ўзбекистонда нафақа олиш хуқуқи умумий хаммага мансуб бўлиб, ёш бўйича тўланадиган нафакалардан ташқари, ижтимоий нафакалар, меҳнат шароитларига қараб, шунингдек давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун белгиланадиган кўплаб имтиёзли нафакалар мавжуд. Амалдаги нафака тизими нафакахурларнинг ўсиб бораётган сонини молиялаштиради. Ривожланган мамлакатлардан фарқ қилувчи демографик вазиятга эга бўлган тақдирда ҳам, нафақа жамғармаси «Омонатчилар» сони камайиб бориб, тақчилликнинг ўсаётганлиги туфайли нафақахўрни кексалик даврида узоқ вақт бекаму-кўст таъминлай олмайди. Шунингдек, собиқ нафака тизими янги омилларга мослашишига улгурмайди, бунинг натижасида уни ислоҳ қилиш зарурати туғилади. Қарамлик ва ўрнини тўлдириш коффицентларининг ўзгариши нафақа таъминоти тизимини ислоҳ қилиш заруриятининг тобора ўсиб бораётганлигидан далолат беради. Бир қанча ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, ижтимоий ҳимоялашнинг самарали механизми бозор томони динамик силжишни кафолатлайди, тузилмавий қайта қуриш ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш қисмини амалга оширишга ёрдам беради. Шу ўринда давлат бюджетининг мақсадли фондларсиз оилаларга ижтимоий нафақалар кўринишидаги харажатлари 2009 йилда 1 039 млрд.сўмни, 2010 йилда 1 432 млрд.сўмни, 2011 йилда 1582 млрд.сўмниташкил қилди. Download 205.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling