Xi мавзу. Нафақа таъминотини такомиллаштириш Режа: Нафақа таъминотининг шарт-шароитлари


Нодавлат нафақа жамғармаларини ташкил этиш


Download 205.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana04.02.2023
Hajmi205.13 Kb.
#1165450
1   2   3
Bog'liq
16.Нафақа таъминотини такомилл

 
3.Нодавлат нафақа жамғармаларини ташкил этиш 
 
Жаҳон 
тажрибаси 
шуни 
кўрсатадики, 
нафақа 
тизимини 
такомиллаштиришнинг энг самарали усулларидан бири бу жамғаришга 
асосланган нафақа тизимини шакллантиришдир. Лекин, бу тизим солидар 
жавобгарлик мавжул бўлган нафақа тизими ўрнини босиш керак эмас. 
Жамғаришга асосланган нафақа тизимини қўшимча, давлатга аҳолининг 
яшаш шароитини яхшилаш ва давлат нафақа тизими олдидаги 
мажбуриятларини бажаришда ёрдам берадиган тизим сифатида кўриш лозим. 
Масалан, жамғаришга асосланган нафақа тизими имтиёзларни бекор қилиш 
ўрнини қоплаши мумкин. 
Бундан ташқари жамғаришга асосланган нафақа жамғармалари давлат 
иқтисодиёти учун жуда самарали инвестиция манбаларидир. Буни жуда кўп 
давлатлар тажрибаси асосида қуриш мумкин. Мисол тариқасида юқорида 
таъкидланган Чилини келтириш мумкин. Бу ерда Жаҳон Банки 
мутахассисларининг фикрича, иқтисодиётнинг ривожи учун кетаётган 
молиявий манбаларнинг асосий қисми айнан жамғаришга асосланган нафақа 
жамғармалари томонидан таъминланади 
Давлат ушбу тизимларни яратиш бўйича ташаббускор ва улар 
фаолиятининг қонунийлигини таъминловчи кафил бўлиши керак. Масалан, 
жамғаришга асосланган нафақа жамғармаларида жуда кўп молиявий 
маблағлар йиғилади ва давлат томонидан белгиланадиган «ўйин коридори» 
молиявий перамидалар пайдо бўлишини олдини олиши ва улар 
фаолиятининг аниқ қонунларига асосланганлигини белгилаш, ҳамда маблағ 
қўйишдаги хавф-хатарларнинг минималлигини таъминлаб бериши лозим. 
Давлатнинг хусусий нафақа жамғармаларини бошқаришдаги асосий 
чоралари қуйидагилардир: 
- бундай жамғармалар фаолиятини лицензияланиши; 
- уларнинг молиявий ҳолатини доимий мониторинг қилиш; 
- жамғармаларда мажбурий бухгалтерия ҳисоботи олиб боришини 
текшириш ва ҳар йили мустақил аудитнинг ўтказилиши; 
- молиявий хав-хатар даражаси катта бўлган лойиҳаларга капитал 
қўйишни олдини олиш мақсадида нафақа активларни саралаш устидан 
назорат қилиш. 
Нодавлат нафақа жамғармаси ўз мулки ва активлари билан барча 
иштирокчилар олдида маъсулиятни ва жавобгарликни олувчи мустақил 
юридик шахс бўлиши лозим. Давлат бундай нафақа жамғармалари қарзлари 
бўйича мажбуриятни ўз бўйнига олмаслиги керак. Ўз ўрнида, нафақа 
жамғармаси ҳам давлат мажбурияти учун жавобгар эмас. Нафақа жамғармаси 
томонидан бериладиган нафақалар миқдори нафақахўрнинг қўйган маблағи 
миқдори ва бу маблағларни инвестициялаш эвазига олинган даромад 
миқдори билан узвий боғлиқ бўлиши лозим. 


Нодавлат нафақа жамғармаларда ишчилар ва иш берувчилар 
иштирокининг ижобий томонлари шундан иборатки ишчиларнинг нодавлат 
нафақа жамғармаларида ихтиёрий иштирок этишига қуйидаги омиллар жалб 
қилинади: 
- қариганда ўзига давлат нафақасидан ташқари етарли маблағларни 
йиғиш имконияти; 
- йиғилган маблагларнинг жамғарма раҳбарияти ва махсус бошқарув 
компаниялари томонидан сифатли бошқарилиши натижасида уларнинг 
кўпайтирилиши; 
- қатнашчилар билан жамғарма ўртасидаги молиявий муносабатлар 
жараёнинг қулайлиги; 

молиявий мажбуриятларнинг хусусий нафақа жамғармаси 
иштирокчилари ўртасида тасдиқланиши; 
- даромадларнинг солиққа тортиш базаси қисқариши ҳисобидан жорий 
солиқ тўловларининг камайиши; 
Нодавлат нафақа жамғармаларини яратишнинг хориж тажрибаси шуни 
кўрсатадики, иш берувчиларнинг ундаги иштироки бир қатор шарт-
шароитлар билан боғлиқдир: 
- корхонанинг малакали кадрлар салоҳиятини сақлаб қолишига ва уни 
мустаҳкамлашга уриниши (баъзи иш берувчилар ўз ишчилари учун нафақа 
жамғармасига тўловни амалга оширишда маълум имтиёзлар яратадилар); 
- хусусий нафақа жамғармаларида иштирок этаётган ишчилар учун 
бадал тўловини амалга ошириш эвазига фирмаларнинг солиқ тўловлари 
миқдорининг камайиши (АҚШ, Германия, Англия ва бошқа Ғарбий Европа 
давлатларида корхоналарининг солиққа тортиладиган бадаллари уларнинг ўз 
ходимлари учун хусусий нафақа жамғармаларига ўтказган бадалларининг 
умумий миқдорига камайтирилади. Кейинчалик солиқлар нафақа 
жамғармаси иштирокчиси бўлган ходим томонидан қўшимча нафақа 
тўловлари олиниши пайтида ушлаб қолинади). 

Download 205.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling