Xi мавзу. Нафақа таъминотини такомиллаштириш Режа: Нафақа таъминотининг шарт-шароитлари
Нафақа тизимини такомиллаштириш имкониятлари
Download 205.13 Kb. Pdf ko'rish
|
16.Нафақа таъминотини такомилл
2.Нафақа тизимини такомиллаштириш имкониятлари
Ўзбекистоннинг 1991 йилда тузилган нафақа жамғармаси бошиданоқ молиявий жиҳатдан қашшоқ бўлган, чунки унинг даромадлари харажатларини қоплай олмасди. Лекин, Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1996 йилнинг охирги ва 1997 йилнинг бошларида кўрилган чоралар ёрдамида нафақа тизимининг молиявий ҳолатини барқарорлашитириш ва ўша пайтдаги нафақа тўловлари бўйича қарзларни бартараф этишга эришилди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Ресупбликасининг бюджетдан ташқари нафақа жамғар масининг ўз мажбуриятларини ўташ бўйича қарзлари йўқ, бироқ ушбу нафақа тизимини молиявий жиҳатдан тўлиқ ишончли дейишга ҳали эрта. Бунга сабаб камида 3 ойлик нафақа тўловлари билан таъминлаб турувчи резерв жамғармасининг йўқлиги, мажбурий нафақа бадаллари миқдорининг нисбатан юқорилиги, кишиларнинг бу бадалларини тўлашдан қочиши ва бунинг иқтисодий рақобатбардошликка салбий таъсиридир. Биринчидан, жинси бўйича фуқароларнинг нафақа жамғармасининг даромадлар ва харажатлар қисмларининг ташкил топишидаги иштироки бўйича тафовут: аёлларга олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун 20 йил мобайнида нафақа жамғармасига бадалларни ўтказиб туриш кифоя бўлса, эркаклар учун бу муддат 25 йилни ташкил этади. Иккинчидан, эркаклар ва аёлларни нафақа билан таъминлашдаги тафовут сабабли уларнинг нафақа жамғармасининг даромадлар қисмидаги иштирокининг ҳар йилги кўрсаткичи ҳам кескин фарқ қилади: аёллар учун бу кўрсаткич асосий нафақанинг 2,75 фоизини ташкил этса, эркаклар учун 2,2 фоизини ташкил этади. Учинчидан республиканинг қонунларидан маълумки, бир қисми аҳолига категориялар ва гуруҳлари учун нафақа жамғармасининг даромадлар қисмида иштирок этмаслик ҳуқуқи берилган (масалан, харбий хизматчиларнинг барчаларига). Тўртинчидан, қонунларимиз ахолининг кўпгина категория ва гуруҳларига бир қатор имкониятлар яратади: иш стажини икки баробар кўпайтирилиши (масалан, харбийларнинг 1 йиллик хизмати 2 йил иш стажи деб саналади), ишчиларнинг турли хил сабабларга кўра ишламаган даври ҳам иш стажига қўшилиши (биринчи гуруҳ ногиронини парвалишласа, 16 ёшгача бўлган ногирон бола тарбияси билан шуғулланса, 3 ёшгача бўлган бола тарбияси билан шуғулланса ва бошқалар), нафақа жамғармасига бадал тўлаш билан ўз ҳиссасини қўшмаган даври ҳам иш стажига қўшилиши (таълим олса, харбий хизматда бўлса, фарзандларига қараса), нафақага турли қўшимча тўловларнинг қўшиб борилиши ва ҳ.к. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling