Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?


Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари тўғрисида тушунча беринг


Download 201.8 Kb.
bet87/89
Sana17.10.2023
Hajmi201.8 Kb.
#1705584
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
АРГОС жамланган

8. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари тўғрисида тушунча беринг.
Жавоб: Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра мурожаат қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.
Мурожаатга жавобни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг мансабдор шахси имзолайди.
Жамоавий мурожаатларга жавоб, агар мурожаатда жавобни бошқа шахсга юбориш талаб этилмаган бўлса, мурожаат қилувчиларнинг рўйхатида биринчи кўрсатилган шахсга юборилади.
Мурожаат, агар унда қўйилган барча масалалар ушбу Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда, кўриб чиқилган ҳисобланади.
Мурожаатларга жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилинади, жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.
9. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси нормаларига қайси давлат органи шарҳ беради?
Жавоб: “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни (27 апрель 2021 й. ЎРҚ-687-сон)нинг 4-моддасига асос Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқиндаги ташрифи қаерга бўлган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Шунингдек: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига борди.
13 май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этди.

Download 201.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling