Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Асосий фондларнинг маънавий ва жисмонан эскириши


Download 129.13 Kb.
bet5/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Асосий фондларнинг маънавий ва жисмонан эскириши.
Асосий фондларни бошланғич ёки тикланиш қиймати бўйича баҳолашдан ташқари эскириш суммаси ҳам ҳисобга олинади. Асосий фондлар жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскириши мумкин.
Жисмоний эскириш асосий фондларнинг бирламчи ишлаб чиқариш-техникавий хусусиятларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва табиий эскириш натижасида йўқотишдан юзага келади. У асосан бир хилда кечмайди ҳамда кўп жиҳатдан иқлимнинг таъсири, асосий фондлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, жумладан, ходимларнинг малакасига ҳам боғлиқ бўлади.
Жисмоний эскиришни (ЭЖ) қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топиш мумкин:
ёки
Бу ерда:
Тҳ - асосий фондларнинг ҳақиқий хизмат қилувчи муддати;
Ть - асосий фондлар хизмат қилиши керак бўлган меъёрий муддат;
И - ҳисобланган амортизация суммаси (эскириш суммаси);
Пс – асосий фондларнинг бошланғич(қайта ташкил қилиш) қиймати.
Маънавий эскириш - асосий фондларнинг қадрсизланиши ёки техник жиҳатдан муддатидан аввал иш қобилиятини йўқотилишидир. У икки кўринишда юзага келади: биринчисида асосий фондлар уларнинг ишлаб чиқариш қийматлари пасайиши натижасида қадрсизланса, иккинчи кўринишда асосий фондларнинг қадрсизланиши янги, фан-техника тараққиёти таъсири остида, янада самаралироқ фондларнинг пайдо бўлиши натижасида рўй беради. Асосий фондлар маънавий эскиришининг юқорида келтирилган шаклларини қуйидаги тарзда аниқлаш мумкин:




Бу ерда:
П - асосий фондларнинг тўлиқ бошланғич қиймати;
В - асосий фондларнинг тикланиш қиймати;
Пя, Пэ,- мос равишда янги ва эски техниканинг унумдорлиги.


Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий салоҳият кўрсаткичлари ичида маълум даражада ўз ўрнига эга. Ушбу воситаларга хўжалик юритувчи субъектларнинг анча маблағи жалб қилинган бўлади. Мазкур маблағларнинг қайтими асосий воситалардан самарали фойдаланиш эвазига амалга оширилади1[15].
Асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичларни уч гуруҳга бўлинади: асосий воситалар ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар; асосий воситалар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар; асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу гуруҳ кўрсаткичларининг таснифи қуйидаги расмда ифодаланган.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling