Айланма ишлаб чиқариш фондлари корхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлалигича маҳсулот таннархига ўтказади. Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисми ҳисобланади.

Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот заҳирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, қимматли қоғозлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлардан иборат бўлади. Муомала фондлари ва айланма ишлаб чиқариш фондлари мажмуаси, корхонанинг айланма маблағлари(капитали)ни ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма маблағлар катталигини белгиловчи асосий омиллар бу, маҳсулот ишлаб чиқариш цикли узунлиги, меҳнатни ташкил қилиш, техника ва технологиянинг ривожланиш даражаси, меҳнат предметлари ва қуролларидан фойдаланиш меъёрларидир. Айланма маблағлар катталиги, шунингдек, маҳсулотларни сотиш шароитлари, таъминот ва ташиш тизимини ташкил қилиш даражаси билан ҳам боғлиқ бўлади.
Айланма маблағларни шакллантириш манбалари.
Шаклланиш манбаига кўра, айланма маблағлар хусусий ва қарзга олинган турларга бўлинади.
Хусусий айланма маблағлар доимо корхона ихтиёрида бўлиб, хусусий ресурслар, асосан фойда ҳисобига шаклланади. Корхонанинг хусусий айланма маблағлари қаторига иш ҳақи бўйича қарзлар, таъминотчилар ёки ҳамкорлар қарзлари, буюртмачиларнинг тайёрланган маҳсулот учун тўлаган пуллари кабиларни киритиш мумкин. Бу маблағлар хусусий маблағларга тенглаштирилган маблағлар ёки корхонанинг барқарор пассивлари деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |