Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Автотранспорт корхонада ишлаб чиқаришни бошқаришнинг асосий мақсадлари


Download 129.13 Kb.
bet15/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Автотранспорт корхонада ишлаб чиқаришни бошқаришнинг асосий мақсадлари.
Автотранспорт ишлаб чиқариши бошқарувининг бош мақсадига эришмок, бошқарувнинг мақсадли йуналтирилганлигини амалга ошириш ва уни якуний натижаларга қаратмок (мўлжаллантириш) учун алоҳида асосий мақсадларни алоқадорлиги бўйича аниқлаш зарур .
1)Ташиш режасини бажариш – ташиш ҳажми бўйича режалар, топшириқлар ва шартномавий мажбуриятларни белгиланган муддатларда ташиладиган юкларнинг сақланиши (йўловчиларни ташиш кулайлиги)ни таъминланган ҳолда мунтазам бажариш;
2)Ташиш сифатини яхшилаш – ташиш таркиби, уларнинг мунтазамлиги ва муддатининг хизмат кўрсатиладиган корхоналар (мижозлар)нинг эхтиёжларига доимий монандлигини таъминлаш.
3)Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилаш – транспорт воситаларидан интенсив фойдаланишни таъминлаш, пассив ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш даражасини ошириш, умумий қийматда уларнинг хажмини камайтириш. Тнаспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ни ташкил этиш даражасини ошириш, уларнинг доимий техник тайёргарлигини таъминлаш.
4)Ресурслардан фойдаланишни яхшилаш – меҳнат, ёнилғи-энергетик, моддий (биринчи навбатда эҳтиётлар қисмлар ва материаллар), молиявий ресусрлардан интенсив фойдаланишни яхшилаш. Белгиланган (ўрнатилган) меъёрларга нисбатан моддий ва ёнилғи-энергетик ресурсларни тежашга эришиш.
Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг моҳияти
Ижтимоий ишлаб чиқариш бутун тизимининг фаолият кўрсатиши фақат халқ хўжалиги, тармоқ ва корхона бошқарувини қамраб олувчи бошқарув жараёни мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. Бунда ўз моҳияти жиҳатидан ишлаб чиқаришни бошқариш жараёни кутиладиган натижаларга эришиш учун зарурий ҳолатга ўтказиш мақсадида тегишли ишлаб чиқариш тизимининг таркибий қисмларига (компонентларига) таъсир этиш сифатида тавсифланади [9].
Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ажратиш нафақат уларнинг турли мазмун-моҳияти билан, балки жараёнларнинг хусусиятлари, аниқ ижтимоий-иқтисодий объектнинг мақсадларига эришишга таъсир қилувчи турли услуб ва воситалар билан тақозаланади.
Хар бир корхона мураккаб ижтимоий – техникавий тизим бўлиб, бунда ишлаб чиқариш жараёнида кўп сонли ашёвий элементлар, одамлар ресурслари ва ахборотли алоқалар интеграллашади. Шу билан бирга у бошқарадиган (бошқарув субъекти) ва бошқариладиган (бошқарув объекти) кичик тизимлардан иборат бўлган ўз бошқарув тизимига эгадир.
Бошқарадиган кичик тизим бўлиб бошқарув органлари (маъмурий-бошқарув аппарати), бошқариладиган эса – бошқарадиган кичик тизимдан келадиган фармойишли ахборот асосида ишлаб чиқариш жараёнини бевосита амалга оширувчи корхона жамоаси ҳисобланади.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling