Автотранспорт корхоналари даромади, унинг тақсимланиши.
Автотранспорт корхонасининг ялпи даромади унинг фаолиятининг барча турларидан олинадиган даромадлар йиғиндисидан иборатдир, буларга юк ташиш, транспорт экспедицион хизматлар (ТЭХ), ортиш тушириш ва бошқа хизматлардан келган даромадлар киради.
Ялпи даромад қуйидагича ҳисобланади.
Дялпи=Дюк+Дтех+Дот+Дбошк
Юк ташишдан келадиган даромад ишбай автомобилларда ташилган юк ҳажмини 1 т юкни ташиш тарифига кўпайтмасига тенг бўлиб қуйидагича аниқланади.
Дю=Qт Т1т
бу ерда Qт-юк ҳажми,
Т1т – 1т юк ташиш тарифи, у масофа ва юкнинг тоифасига боғлиқдир.
Соатбай автомобиллардан олинадиган даромад бажарилган иш вақтини соатбай тарифга купайтмаси шаклида аниқланади.
Дсоат=АС Т1соат
бу ерда, АС - автомобил соат
Тсоат - вақтбай тариф.
Автобус саройларининг даромадини аниқлаш учун юқоридаги формуладан фойдаланилади.
Соатбай автомобиллар ва автобуслар учун даромадни ҳисоблашда вақтбай тарифдан ташқари километр тарифи хам ишлатилади.
Дкм=АСс Твақт+Lкм Ткм
бу ерда: 1 ткм - 1 километр учун тариф.
Юк ташувчи автомобиллари учун соатига 9 км меъёр қўйилган, агарда соатига 9 кмдан кўп йўл юрса унда ҳар бир ортиқча километри учун километр тарифига асосан қўшимча даромад ҳисобланади. Автобуслар учун бу меъёр 15 километрни ташкил этади.
Корхона иш фаолиятининг рентабеллиги.
Рентабеллик деганда, автотранспорт корхоналарининг асосий ва айланма жамғармаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи иқтисодий кўрсаткич тушунилади.
Умумий рентабеллик бу умумий фойдани, режадаги асосий ишлаб-чиқариш воситаларнинг ва меъёрланган айланма маблағларнинг ўртача йиллик қийматларига нисбати билан аниқланади.
Rумум= Фум * 100/ (Саф + Сайл);
бу ерда Саф -асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати.
Сайл-меъёрланган айланма маблағларнинг ўртача йиллик қиймати.
Бу кўрсаткич корхонанинг умумий иш самарадорлигини бахолаш учун фойдаланилади. Ҳисобдаги рентабеллик эса бу режадаги фойдадан, асосий ва айланма фондлар тўлови, банкдан қарзи, ер тўловлари қийматлари айрилгандан сунг асосий ва айланма фондларнинг йиллик ўртача қийматига нисбати билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |