Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Ишлаб чиқаришни бошқариш усуллари


Download 129.13 Kb.
bet16/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Ишлаб чиқаришни бошқариш усуллари.
Бошқарув вазифалари бошқарув усуллари ёрдамида амалга оширилади. Бошқарув усуллари – қўйилган мақсадларга эришиш учун бошқарув объектига таъсир қилишнинг аниқ йуллари, шакллари,приёмларидир.
Меҳнат жамоаларига таъсир этиш буйича бошқарувнинг барча усуллари қуйидаги уч гурухга бўлинади:
- иқтисодий усуллар;
- ташкилий-фармойишли усуллар;
- ижтимоий-рухий усуллар;
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари объектив иқтисодий конунлар ва жамиятнинг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган хўжалик юритиш усулларидан иборат. Улар бошқарув объектига билвосита таъсир этувчи турли усулларни ўз ичига олади: хўжалик ҳисоби, нархларнинг шаклланиши, молиялаштириш, кредитлаш, иқтисодий санкциялар ва ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида моддий рағбатлантириш. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари корхоналар, уларнинг жамоалари ва ҳар бир ходимнинг уларга юклатилган вазифаларни яхши натижалар билан бажаришларини юқори моддий рағбатлантириш ва шу билан бир вақтда масъулиятларини оширишни таъминлашга қаратилган.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни.


Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир.
Хўш, «тадбиркор», «тадбиркорлик» тушунчалари қандай мазмунга эга ва нимани англатади?
Бу тушунчаларни ҳозирги маъносида биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср бошларида инглиз иқтисодчиси Ри­чард Кантилон қўллаган эди. Унинг фикрича, тадбиркор таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. Кейинчалик, XVIII асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошида машҳур француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) «Сиёсий иқтисод рисоласи» китобида (1803й.) тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди.
У Англия саноатининг муваффақиятини «инглиз тадбиркорлари истеъдоди» таъминлаганлигини таъкидлаган эди. Ж.Б. Сейнинг асосий тезисида маҳсулот ишлаб чиқаришда тадбиркорлар асосий фаолият кўрсатади дейилади. Ж.Б.Сей­нинг фикрича, тадбиркор олган даромад унинг меҳнати, иш­лаб чиқаришни ташкил этганлиги, маҳсулотни ўз вақтида сотганлиги учун берилган мукофотдир. Тадбиркор таваккал қилиб, бирор-бир маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўз бўйнига олади.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling