«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан


-2022 йилларда инфляция кўрсаткичлари


Download 99.19 Kb.
bet8/11
Sana05.05.2023
Hajmi99.19 Kb.
#1426796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС ИШИ (3)

2016-2022 йилларда инфляция кўрсаткичлари



-ўтган ойга нисбатан (%)

ўтган йилнинг шу ойига нисбатан (%)

Декабрь 2022

1,2

12,3

Ноябрь 2022

1,3

12,3

Октябрь 2022

1,2

12,2

Сентябрь 2022

1,0

12,2

Август 2022

0,5

12,3

Июль 2022

-0,1

12,3

Июнь 2022

0,9

12,2

Май 2022

1,0

11,0

Апрель 2022

1,5

10,4

Март 2022

1,5

10,5

Февраль 2022

0,5

9,7

Январь 2022

0,9

9,8

Декабрь 2021

1,3

10,0

Ноябрь 2021

1,2

10,3

Октябрь 2021

1,3

10,6

Сентябрь 2021

1,1

10,8

Август 2021

0,5

11,1

Июль 2021

-0,2

11,1

Июнь 2021

-0,2

10,9

Май 2021

0,5

10,9

Апрель 2021

1,5

10,7

Март 2021

0,8

10,9

Февраль 2021

0,6

11,4

Январь 2021

1,0

11,6

Декабрь 2020

1,6

11,1

Ноябрь 2020

1,5

11,3

Октябрь 2020

1,4

11,5

Сентябрь 2020

1,4

11,7

Август 2020

0,5

11,7

Июль 2020

-0.3

14.4

Июнь 2020

-0.2

14.2

Май 2020

0.3

14.0

Апрель 2020

1.7

14.5

Март 2020

1.3

13.6

Февраль 2020

0.8

13.5

Январь 2020

0.6

14.3

Декабрь 2019

1.7

15.2

Ноябрь 2019

1.7

15.6

Октябрь 2019

1.5

16.3

Сентябрь 2019

1.3

16.0

Август 2019

2.9

16.5

Июль 2019

-0.4

13.5

Июнь 2019

-0.5

13.6

Май 2019

0.7

13.7

Апрель 2019

0.9

13.7

Март 2019

1.2

13.6

Февраль 2019

1.6

13.5

Январь 2019

1.5

13.0

Декабрь 2018

2.1

14.3

Ноябрь 2018

2.3

16.5

Октябрь 2018

1.3

16.3

Сентябрь 2018

1.8

16.2

Август 2018

0.3

15.7

Июль 2018

-0.3

16.3

Июнь 2018

-0.4

17.7

Май 2018

0.8

19.0

Апрель 2018

0.9

19.6

Март 2018

1.1

19.8

Февраль 2018

1.1

19.8

Январь 2018

2.7

20.1

Декабрь 2017

4.1

18.8

Ноябрь 2017

2.1

16.2

Октябрь 2017

1.2

15.6

Сентябрь 2017

1.3

15.8

Август 2017

0.8

15.9

Июль 2017

0.9

15.2

Июнь 2017

0.7

13.5

Май 2017

1.3

12.5

Апрель 2017

1.0

11.3

Март 2017

1.0

10.8

Февраль 2017

1.4

10.3

Январь 2017

1.5

9.6

Декабрь 2016

1.8

9.7

Ноябрь 2016

1.6

9.7

Октябрь 2016

1.4

9.6

Сентябрь 2016

1.4

9.1

Август 2016

0.2

8.6

Июль 2016

-0.6

8.4

Июнь 2016

-0.2

8.1

Май 2016

0.2

7.7

Апрель 2016

0.6

8.0

Март 2016

0.5

8.3

Февраль 2016

0.8

8.7

Январь 2016

1.6

8.9

Олиб борилган илмий, назарий ва амалий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш зарурати қуйидаги сабабларга кўра намоён бўлмоқда:


-макроиқтисодий маълумотлар ва прогнозларни ишлаб чиқишда ўзаро уйғунликнинг сустлиги;
-ривожланиш давлат дастурларини давлат ва банклар томонидан фаол молиялаштирилиши пул-кредит кўрсаткичлари шаклланишига, шу жумладан банк тизими ликвидлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатаётганлиги;
-бюджет даромад ва харажатларининг ички ва ташқи ҳамда даврий ва мавсумий омилларга таъсирчанлиги юқори эканлиги;
-бюджет тақчиллигининг ҳажми ва уни молиялаштириш манбаларининг аниқ белгилаб қўйилмаганлиги;
-давлат қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш натижасида марказлашган ҳаражатларнинг оширилиши, пировардида ялпи талабнинг ўсиши орқали инфляцияга маълум бир босимнинг юзага келиш эҳтимоли мавжудлиги;
-иқтисодиётда ялпи талаб ҳажмининг ялпи таклиф ҳажмига нисбатан юқори бўлиб бораётганлиги;
-давлат корхоналарининг давлат томонидан мунтазам қўллаб-қувватлаб турилиши, уларнинг бозорда монопол ўринда бўлиши ҳамда кредит ресурслари ва хомашёга имтиёзли ҳуқуқи рақобат муҳитини ёмонлаштираётганлиги, хусусий секторнинг кредит олиш имкониятини сусайтираётганлиги ҳамда унинг ривожланишига тўсқинлик қилиб, нархлар ошишига сезиларли туртки бераётганлиги ва бошқалар.
Айни ушбу сабабларни инобатга олиб, келгусида Ўзбекистонда фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштиришда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деган тавсияларга келинди:
- Инфляцияни пасайтириш ва барқарор нархларни таъинлаш бўйича Ҳукумат ва Марказий банкнинг биргаликдаги ҳаракатларини ишлаб чиқиш, Вазирликлар ўртасида доимий маълумотларни алмашиш ва макроиқтисодий сиёсат чора-тадбирларини биргаликда ишлаб чиқиш тизимини йўлга қўйиш;
-Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида фискал чекловларни белгилаш, шу жумладан: Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тўпланган маблағларни хомашё нархлари тебранишининг бюджетга таъсирини юмшатиш мақсадида ишлатиш бўйича тасдиқланган қоидаларни жорий этиш ҳамда жамғарманинг бюджет доирасидан ташқари харажатларидан воз кечиш;
-солиқ-бюджет сиёсати ва бюджет амалиётлари тўлиқ бозор механизмларидан келиб чиқиб амалга ошириш, бунда Ҳукуматнинг ижтимоий соҳаларга харажатларини солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисобидан, иқтисодиётга қилинадиган харажатларни эса молия бозорларидан жалб қилинган узоқ муддатли ресурслар ҳисобидан амалга ошириш;
-бюджет даромадлари ва ҳаражатларининг ташқи омилларга боғлиқлик даражасини пасайтириш, бунда давлат бюджетини шакллантиришда мавсумий ва даврий омилларни ҳисобга олиш;
-бюджет операцияларининг банк тизим ликвидлилик даражасига таъсирини камайтириш, шу жумладан: давлат бюджети ҳисобидан имтиёзли банк кредитлари ажратиш амалиётини тубдан такомиллаштириш ва кредит фоизини қисман қоплаб бериш имтиёзини иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига бериш амалиётини жорий этиш;
-ўрта муддатли истиқболда рақобатни чекловчи тартибга солувчи қоидаларни бекор қилиш мақсадида энергетика, нефть-газ саноати, кимё саноати, ҳаво йўллари, темир йўллари, донни қайта ишлаш ва пахта саноати каби соҳалардаги давлат корхоналарини ислоҳ қилиш;
-иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар даврида импорт ҳажмининг кескин ошиши сингари таркибий номутаносибликнинг сақланиб қолиши тўлов баланси ҳолати ёмонлашуви ҳамда инфляцион ва девальвацион босимнинг ошишига олиб келмаслиги учун пул-кредит ва солиқ – бюджет сиёсатини амалга оширишда маълум тузатишлар киритиб бориш.


  1. Ўзбекистон Республикасида инфляцияга қарши сиёсат истиқболлари ва хорижий тажрибалар

Иқтисодий глобаллашув ва интернационализм шароитида жаҳон иқтисодий ривожланишга таъсир қилувчи доимий омил бўлиб келаётган инфляциянинг келиб чиқиши ва ривожланиш табиатининг ўзгариши, уни тартибга солиниши борасидаги муаммолар юзасидан қўшимча тадқиқотларни олиб боришни талаб қилмоқда. Замонавий инфляция хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг даражаси ва динамикасини ишончли назорат қилишни таъминлайдиган усул ва воситаларни қўллаган ҳолда инфляция даражасини самарали тартибга солиш зарурати кучаймоқда. Бугунги кунда дунё мамлакатларида нархлар барқарорлигини таъминлашда монетар сиёсатининг тобора оммалашиб бораётган янгича усули инфляцион таргетлаш режими бўлиб, ҳозирда дунёнинг 30 га яқин мамлакатлари инфляция даражасини самарали жиловлашда ушбу усулни қўллаб келмоқда.


Инфляция, иқтисодий тизимни мажруҳлантирувчи бирламчи омиллардан бири саналади. Ҳар қандай ҳукумат эса уни паст даражада тутиб туришга ҳаракат қилади. Шунга монанд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Марказий банкнинг ўрта муддатли истиқболда инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш таклифи қўллаб-қувватлангани ҳам шундай саъй-ҳаракатлардан биридир.
Швециялик иқтисодчи Кнут Викселл инфляцияни таргетлаш ғоясининг муаллифи ҳисобланади. Викселл 1896 йили Швеция иқтисодчилар ассоциациясида ўтказилган учрашувда марказий банк сиёсатининг асосий мақсади нархлар даражасини барқарорлаштириш бўлиши керак деган фикрни билдирди.
АҚШнинг Принстон, Чикаго ҳамда Колумбия университетларининг профессори Фредрик C. Мишкиннинг “Inflation targeting” номли мақоласида инфляцион таргетлаш стратегияси монетар сиёсатининг нархлар даражасини барқарорлаштиришга қаратилган самарали стратегия эканлиги ва уни қўллашнинг бешта асосий шартлари мавжудлиги ҳақида баён этилган. Шунингдек, мазкур режимни қўллаган мамлакатлар нархлар барқарорлигини таъминлашда ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда муайян ютуқларга эришганлиги тадқиқ қилинган. Исландия Марказий банкининг бош иқтисодчиси Тораринн Г. Петурссоннинг (Тораринн Г. Пéтурссон) “Inflation targeting and its effects on macroyeconomic performance” деб номланган қўлланмасида инфляцион таргетлаш сиёсатининг макроиқтисодий ўзгаришларга, яъни жорий, ўртача ва кутилаётган инфляция даражаларига таъсири, иқтисодий ўсиш ва даврий тебранишларга ҳамда фоиз ставкалари ва айирбошлаш курсига таъсири тадқиқ қилинган. Шунингдек, муаллифнинг ушбу тадқиқотида инфляцион таргетлаш сиёсатининг хусусиятлари, уни амалга оширган мамлакатларнинг иқтисодий кўрсаткичларига қай даражада таъсир этганлиги ҳақида фикр юритилган.
Бразилиянинг Минас-Жерайс номли Федерал университети профессори Гилберто Либано ўзининг “A Note on Inflation Targeting and Economic Growth in Brazil” деб номланган мақоласида Бразилияда монетар сиёсати ва иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги мутаносиблик таҳлил қилинган. Хусусан, ушбу таҳлил инфляцион таргетлаш сиёсатининг инвестициялар орқали ялпи талабга таъсирини аниқлаш билан амалга оширилган.
Мақолада инфляцион таргетлаш сиёсати таҳлил ва таққослаш методлари асосида тадқиқ этилган. Инфляцион таргетлаш стратегиясини амалга оширишда сабаблар, далиллар ва статистик маълумотларни солиштириш ва таққослаш ҳамда илмий мушоҳада, қиёсий таҳлил, индукция ва дедукция методларига асосан кўриб чиқилган. 1990 йиллардан бошлаб, инфляцион таргетлаш сиёсатини ўз иқтисодиётида қўллаган мамлакатлар сони тобора орта борди. Ушбу мамлакатларга Бразилия, Чили, Колумбия, Чехия, Венгрия, Исроил, Таиланд, Туркия ва бошқалар киради. Турли мамлакатларда мазкур сиёсатни қўллашга олиб келган ўзига хос вазият ва шароитлар бир-биридан фарқ қилади. Баъзи мамлакатларда инфляцион таргетлаш режими аста-секинлик билан уни расман ифодаловчи механизмлар орқали босқичма-босқич жорий қилинган бўлса, бошқаларида эса молиявий ва валюта инқирозларига жавоб тариқасида тезкор тарзда жорий этилган ва монетар сиёсат учун янги “номинал лангар” излашга олиб келди.
Жаҳон амалиётида инфляцион таргетлаш сиёсатини қўллаш бўйича тўпланган тажрибалар шуни кўрсатадики, ушбу стратегиядан фойдаланган марказий банклар инфляциянинг ички ва ташқи омилларига етарлича эластик ва оператив тарзда жавоб қайтариш ҳамда узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш учун шарт-шароит яратиш имконига эга бўлади. Кўп ҳолларда марказий банк инфляцияни таргетлаш шартларига зид бўлган мослашувчан чораларни кўришга мажбур бўлади, бу эса ўз навбатида ўзгарувчан локал ва глобал иқтисодий шароитларда ушбу режимни такомиллаштириш заруратини тақозо қилади. Шу муносабат билан бир қатор хорижий ва маҳаллий иқтисодчиларнинг тадқиқотларида назарий жиҳатдан инфляцияни таргетлаш режими уни тартибга солишнинг бошқа услубларидан устунлиги ҳали амалий тасдиғини топгани ҳам, рад этилгани ҳам йўқ, негаки инфляцияга қарши сиёсатнинг ҳар қандай услубининг самарадорлиги борасида ҳалигача умумэътироф этилган ягона тўхтам мавжуд эмас. Шу нуқтаи назардан ушбу муаммони ҳал этиш бўйича олдинда кенг кўламли тадқиқотларни ўтказишнинг зарурлиги намоён бўлади.
Инфляцияни таргетлаш стратегиясини қўллашнинг хорижий тажрибаси, унинг хусусиятлари ва оқибатларини ўрганиш, Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан долзарбдир, чунки юқори ва беқарор инфляция даражаси (ИНИ бўйича 2017 йил 14,4 %, 2018 йилда эса 14,3 %ни ташкил этган) Ўзбекистон иқтисодиёти учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда инфляция даражасини пасайтириш барқарор узоқ муддатли иқтисодий ўсишга эришишнинг энг муҳим шартидир. Бироқ сўнги йилларда дунё мамлакатларида инфляциянинг нисбий ўсишига монанд равишда Ўзбекистонда ҳам инфляция даражаси йил сайин ошиб бормоқда. Нисбатан юқори инфляция иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳалари учун жиддий қийинчиликлар туғдиради, давлат учун жамиятда ижтимоий кескинликни юзага келтиради, тадбиркорлар учун уларнинг инвестициявий ва кредит имкониятларини пасайтиради, аҳоли учун турмуш даражасини пасайтиради. Инфляцияни таргетлашнинг асосий шартлари бўлиб, инфляция паст бўлган шароитда иқтисодиётнинг самарали фаолият юритиши, миллий валютанинг сузувчи курси режимлари, ишончли молиявий тизимнинг мавжудлиги, жамоатчиликнинг пул-кредит сиёсатига ишончи, марказий банкнинг мустақиллиги, энг асосийси эса пул-кредит сиёсатининг мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришдир.
Таргетлаш мақсадига эришишнинг муҳим параметрларидан бири мақсад кўрсаткичларининг тебранишлар чегаралари (интервали) ҳисобланади. Мақсад интервали мақсад кўрсаткичи доирасида тебраниши мумкин бўлган унинг чегарасидир. Шу билан бирга, инфляция даражаси кўзда тутилган интервалдан ошиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бироқ мазкур вазиятда Марказий банк бу каби ўзгаришларнинг сабаблари ва инфляция даражасини ўрнатилган чегараларга қайтариш муддати ҳақида жамоатчиликка изоҳ бериши ва инфляцияни мақсад кўрсаткичлари томон ҳаракатланишига имкон берувчи чора-тадбирларни белгилаб бериши лозим. Одатда, нархлар барқарорлигини таъминлаш Марказий банкнинг фоиз ставкаларини ўзгартириш билан амалга оширилади. Бундай вазиятда банклар бир-бирларига қарз беришда белгиланадиган банклараро фоиз ставкалари тартибга солинади. Агар инфляция мақсад кўрсаткичидан юқори бўлса, унда банклар фоиз ставкаларини кўтаради. Бироз вақт ўтгач, бу амал инфляциянинг пасайишига олиб келиши мумкин. Аксинча, агар инфляция даражаси мақсад кўрсаткичидан пастроқ бўлса, унда банклар фоиз ставкаларини пасайтиради. Шундай қилиб, регулятор рестриктив ёки экспансион пул-кредит сиёсатини амалга оширади.
Инфляцияни таргетлаш қаттиқ ва мослашувчан усулларга кўра фарқланади.

Download 99.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling