«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан
Download 99.19 Kb.
|
КУРС ИШИ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан
- Жўраева Робияхон Қодировна Қабул қилди: ____________________________________ Ҳимоя баҳоси _________________________________ Андижон – 2023
- 3. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда инфляция таҳлили 4. Ўзбекистон Республикасида инфляцияга қарши сиёсат истиқболлари ва хориж тажрибаси
- 5. Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш истиқболлари Хулоса Фойдаланилган адабиётлар Кириш
Кириш 1. Инфляциянинг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари 2. Инфляциянинг турлари ва унга таъсир этувчи омиллари 3. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда инфляция таҳлили 4. Ўзбекистон Республикасида инфляцияга қарши сиёсат истиқболлари ва хориж тажрибаси 5. Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш истиқболлари Хулоса Фойдаланилган адабиётлар Кириш Инфляция иқтисодиётдаги энг муҳим масалалардан биридир. Чунки, инфляция пул қадрсизланишини билдиради. Бу эса инфляциянинг ҳар томонлама авж олиб кетиши мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қарама- қаршиликлар юзага келишига олиб келади. Барча иқтисодий алоқалар инфляцияни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга сўзлаган Мурожаатномаларида ―…биз макроиқтисодий барқарорликни ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашимиз шарт. Аввало, инфляцияни жиловламасдан туриб, макроиқтисодий барқарорликка эришиш мумкин эмас‖ деб бежиз таъкидламаганлар. Шунинг учун давлат инфляциянинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқади. Инфляцияга қарши курашнинг асосий шакллари: инфляцияга қарши сиёсат ва пул ислоҳоти ҳисобланади. Бугунги кунда инфляция даражаси юртимизда кескин кўтарилиши кутилмоқда ва бунга қарши чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда. Инфляциянинг жадаллашуви бир қатор қийинчиликлар туғдиради. Булар жумласига ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ва инвестиция киритишга қизиқишни сусайтириш киради. Бу эса Тараққиёт стратегиясининг учинчи устувор йўналиши ―Иқтисодиётни янада ривожлантиришдаги ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни оширишдаги ислоҳотларга катта тўсиқ қўяди. Буларга қўшимча тариқасида катта одимловчи инфляция молиявий бозорларнинг меъёрдаги фаолиятини издан чиқаради. Қандай фоизда кредит бериш ва қарз олиш, қимматли қоғозлардан қанча даромадлиликни кутиш керак – буларнинг барчаси кутилаётган инфляция суръатларига боғлиқ бўлади. Бу эса иқтисодиётнинг ривожланишига ўта нохуш таъсир кўрсатади. Иқтисодиётда инфляция ва дефляция деган ҳодисалар учраб туради, булар зиддий бўлади. Инфляция пул бирлиги қадрининг нархлар ошиб кетиши натижасида пасайишини, дефляция аксинча нархлар тушиб пул қадрининг ортишини билдиради. Бироқ бундай ҳодисалар бир лаҳзали ёки мавсумий эмас, балки муқим бўлиб, узоқ вақтда кузатилганда инфляция ёки дефляция бор деб айтиш мумкин. Масалан, пишиқчилик мавсумида ҳўл мева нархи тушади, сўнгра эса у ошади. Шунга қараб дефляция ўрнига инфляция келди деб айтиш мумкин эмас. Бундай деб айтиш учун пишиқчилик кезлари ва ундан сўнгги даврдаги нарх-навони бир неча йил давомида кузатиш керак. Агар айтайлик июл ойида 1 кг тарвуз 160 сўм, сентябр ойида 100 сўм, декабр ойида 200 сўм бўлса, аввал дефляция, сўнг инфляция юз берган бўлмайди. Агар 1998 йил июл ойида 1 кг тарвуз 120 сўм, 2002 йил шу ойда у 140 сўм бўлса инфляция, агар тарвуз нархи шу даврда 120 сўмдан 100 сўмга тушса дефляция деб айтиш мумкин. Биз масалани тушуниш учун бир товар нархини мисол қилиб келтирдик. Аслида инфляция ва дефляция деган ҳодисалар асосий товарлар тўплами нархининг ўзгариши билан тавсифланади. Бу тўпламга турли мамлакатларда 300 дан тортиб 1000гача товарлар киритилади. Истеъмол нархлари индекси (ИНИ), мамлакат истеъмол секторида инфляция даражасини ифодалайдиган асосий индикатордир. Мамлакатимизда ИНИ ҳисоблаш тизими 1994 йилнинг январ ойидан бошлаб Халқаро Валюта Фонди (ХВФ)нинг техник кўмаги асосида амалга оширила бошлади. ИНИ “Истеъмол нархлари индекси бўйича қўлланма: Назария ва амалиёт” (ХВФ, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш фонди, Эвростат, ЭИК, Бутунжахон банки ва ХМТ) услубий низомига асосан шакллантирилади. Ҳозирги вақтда ИНИ ҳисоблашда истеъмолдаги 350 турдаги товар ва хизматлар тўпламидан фойдаланилади. Булар уч йирик гуруҳга – озиқ-овқат (96 та), ноозиқ-овқат товарлари (188 та) ҳамда хизматларга (66 та) бўлинган. Шундай қилиб ИНИни ҳисоблаш учун истеъмол тўплами, аҳоли томонидан энг кўп истеъмол қилинадиган товар ва хизматлар республиканинг барча ҳудудлари учун ягона бўлган гуруҳини ифодалайди. Шуни таъкидлаш лозимки, ИНИни ҳисоблашда нарх омилига қўшимча равишда (яъни, товар ва хизматларнинг ҳақиқий нархини ўзгаришида) маълум товар ва хизматларнинг ўзига хос аниқ салмоқ ҳиссалари ҳам таъсир қилади. Шундай қилиб, истеъмол нархлари индекси бўйича бутун мамлакат бўйлаб товар ва хизматларнинг нархлари ҳаракати хилма-хиллиги (ўртачалаштириб) умумлаштирилади. Улар нархига қараб хулоса қилинади. Инфляция ҳозирги замон иқтисодиётига хос нарса, чунки унга йўлиқмаган биронта мамлакат йўқ. Инфляциянинг ҳар томонлама авж олиб кетиши мамлакатда социал ва иқтисодий жиҳатдан қарама-қаршиликлар юзага келишига олиб келади. Шунинг учун давлат инфляциянинг олдини олиш, пул муомаласини барқарорлаштириш чора – тадбирлари ишлаб чиқади. Инфляцияга қарши курашнинг асосий шакллари: инфляцияга қарши сиёсат ва пул ислоҳоти ҳисобланади. Олдинги марказлашган, режали бошқарувга асосланган иқтисодий тизимда пул муомаласи режалаштириш асосида бошқариб келинган. Аҳолининг даромади ва ҳаражатларини давлат томонидан мувофиқлаштириб турилган. Товар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолига кредитга товар бериш, баҳолар тизимини ўзгартириб туриш ва ҳаказолар. Барча жараёнлар давлат томонидан бошқарилгани учун пул муомаласи қонуни бузилганда давлат ўз ваколати доирасида нархларни ўзгартириш йўли билан, пул реформаси билан пул муомаласини тартибга солиб келган. Тарих хақиқатда ҳам бу сўзнинг ҳар томонлама хавфли эканлигини курсатди. Чунки инфляция қандайдир алохида олинган бозорда товарлар ва хизматлар нархининг ўсишидангина иборат бўлмасдан, бу умумиқтисод учун хавфли ҳодисадир. Охирги йилларда инфляция тез-тез учраб турадиган жараён бўлиб сифати ҳам ўзгариб бормокда. Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги кунлардаги инфляция биринчидан, узлуксиз баҳоларнинг ошишига; иккинчидан пул муомаласи қонунининг бузилиши натижасида умумхўжалик механизмининг ишдан чиқишига олиб келади. Инфляциянинг асосий сабаби - бу халк хўжалигининг турли соҳалари ўртасида вужудга келган номутаносибликдир. Бу аввалам бор жамғарма ва истеъмол ўртасидасидаги, талаб ва таклиф, давлатнинг даромаддари ва ҳаражатлари ўртасидаги муомаладаги пул массаси ва хўжаликларнинг нақд пулга бўлган талаби ўртасидаги номутанносибликлардан иборатдир. Инфляцияни юзага келтирувчи омилларга караб унинг сабабларини ички ва ташқи сабабларга бўлиш мумкин. Инфляциянинг ички омиллари монетар-пул сиёсати билан ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ турларига бўлинади. Инфляциянинг ташқи омилларига жаҳон иктисодида бўлган кризислар, (хом-ашё, ёқилғи, валюта бўйича) давлатнинг валюта сиёсати, давлатнинг бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий фаолияти, олтин ва валюта заҳиралари билан бўладиган ноқонуний операциялар ва бошқалар бўлиши мумкин. Инфляция даражасини камайтириш Ҳукумат олдида турган энг катта масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг 2020 йил 21 январь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузасида мазкур масалага алоҳида тўҳталиб ўтиб, қуйидагиларни гапириб ўтдилар: - “Инфляция даражасини 5 фоизгача камайтириш — энг катта масала. Келгуси беш йилда инфляцияни 5 фоизгача камайтирмасак, одамлар биздан рози бўлмайди. Бу жуда муҳим, жуда нозик масала — иқтисодиётни тушунган одамлар буни яхши англайди. Неча йиллар давомида “ура-ура” қилиб, инфляция кўрсаткичларини қалам билан ёзиб юрдик. Бари нотўғри кўрсаткичлар бўлган. Нега деб сўрасангиз, биз бирор марта нарх-наволарни кўриб чиқмаганмиз.” Download 99.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling