«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан


Download 99.19 Kb.
bet5/11
Sana05.05.2023
Hajmi99.19 Kb.
#1426796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС ИШИ (3)

Биринчи гуруҳга ривожланаётган Лотин Америка мамлакатлари -Аргентина, Бразилия, Перу кабилар киради. Бу давлатларга сурункали давлат бюджети дефицити, иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги асосий ва оборот фондлар қийматининг доимо индексация қилиниши, миллий валюта курсининг чет эл валютасига нисбатан тушиб бориши пул қадрсизланишининг омиллари ҳисобланади.
Бу мамлакатларда сурункали бюджет дефицитини эмиссия йўли билан молиялаштириш натижасида йиллик пул қадрсизланиши бир неча минг фоизга етиши кузатилган.
Аргентина, Чили каби мамлакатларда инфляция пул қадрини емириб ташлаши натижасида оддий бирор товарни сотиб олиш учун бир неча миллион пул бирлиги зарур бўлган.
1983 йилда июнгача, яъни муомалада эски песо бўлганда Аргентинада бир жуфт туфли етти миллион песо, енгил машина сотиб олиш учун бир неча миллиард песо керак бўлган. Бу ҳол хисоб-китобларни олиб боришда, пул муомаласида жуда катта қийинчилик туғдирган. Бир неча марта ўтказилган деноминациялар пул қадрсизланишини тўхтатишга асос бўла олмаган. Лотин Америкаси мамлакатларида бўлган инфляция даражасини баҳолар индексидан ҳам кўриш мумкин. Бу мамлакатларда баҳолар индекслари бир неча сонлардан иборат бўлган. Масалан, Чилида 1971-1984 йилларда баҳолар индекси 842162 ёки бу кўрсаткич шу йилларда баҳолар 8,4 минг марта ошганидек, Аргентина учун шу индекс 436432250, бу баҳолар 436 минг марта ошганини билдиради. Шунингдек, 1990 йилда Никарагуада товарлар баҳоси 8500%, Перуда - 8291,5%, Бразилияда - 2359,9% га ошган.
Иккинчи гуруҳ мамлакатлар: Колумбия, Эквадор, Венесуела, Эрон, Сурия каби мамлакатларда ҳам иқтисодий мувозанатнинг ёқлиги, молиявий сиёсатдаги камчиликлар - дефицитни молиялаштириш, халқ-хўжалигига кўп кредитлар ажратиш инфляцияни бўлишини таъминланмоқда. Бу мамлакатларда инфляция шиддатли характерга эга бўлиб, баҳоларнинг йиллик ўсиши 30-40%. атрофида, баъзида ундан юқори бўлади. Инфляция суръатига қараб жамғармалар, тўловлар бўйича индексация ўтказиб борилади, ишсизлик ошиб бормоқда.
Учинчи гуруҳга: Хиндистон, Индонезия, Покистон, Таиланд, Филиппинлар каби мамлакатлар киради. Бу мамлакатларда чекланган иқтисодий мувозанат мавжуд бўлиб, экспортдан валюта тушуми анча юқори. Йиллик инфляция суръати 5-20% атрофида ва қисман индексация ўтказилиб турилади.

Download 99.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling