«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан


Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш истиқболлари


Download 99.19 Kb.
bet10/11
Sana05.05.2023
Hajmi99.19 Kb.
#1426796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС ИШИ (3)

Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш истиқболлари

Сўнгги йилларда пул-кредит сиёсатини белгилайдиган марказий банклар нархлар ўсишини назорат қилиш учун инфляцион таргетлаш усулидан фойдаланмоқдалар. Ўзбекистон Марказий банки ҳам 2021 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтмоқда. Инфляцион таргетлаш инфляциянинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш бўйича самарали усул ҳисобланади.


Инфляцион таргетлаш – бу марказий банк инфляциянинг аниқ даражасини таргет сифатида ўрнатадиган пул-кредит сиёсатидир. 
Инфляцион таргетлаш асосида Марказий банк аҳолини нархлар ўсишига ишонтиради. Шу орқали фуқароларни товарларни уларнинг нархи қимматлашишидан олдинроқ сотиб олишга ундайди. Бу эса иқтисодиётда ўсишни юзага келтиради.
Халқаро Валюта Фондининг эксперти Сарват Жаҳон фикрига кўра, инфляцион таргетлаш икки нарсани талаб қилади. Улардан бири маълум даражада мустақиллик билан пул-кредит сиёсатини олиб бора оладиган Марказий банкнинг мавжудлигидир. Иккинчи талаб – бу пул-кредит сиёсатини тартибга солувчи органларнинг иш ҳақи, бандлик даражаси ёки валюта курси каби кўрсаткичларга эътибор бермаслигидир. Ушбу икки асосий талабни бажариш орқали мамлакат назарий жиҳатдан инфляцион таргетлашга қаратилган пул-кредит сиёсатини олиб бориши мумкин.
Тюмен давлат университети мутахассиси, иқтисодиёт фанлари доктори Толстолесова Л.А. инфляцион таргетлаш режимининг қуйидаги асосий хусусиятларини кўрсатиб ўтган:

  • Марказий банкнинг инфляция даражаси бўйича мақсадининг аниқ ифодаланиши;

  • пул-кредит сиёсатини амалга оширишга қаратилган бошқа асосий мақсадларнинг мавжуд эмаслиги;

  • солиқ-бюджет сиёсати устуворлигининг мавжуд эмаслиги;

  • монетар тартибга солиш воситаларини танлашда Марказий банкнинг мустақиллиги;

  • Марказий банкнинг жамоатчилик олдида шаффофлиги ва ҳисобдорлиги.

Инфляцион таргетлаш режимида Марказий банк бир томондан
пул-кредитни тартибга солиш воситаларини ва уларни амалга ошириш механизмларини танлашда тўлиқ эркинликка эга бўлса, бошқа томондан, бу мақсадларни аниқлаштириш ва жамият олдидаги жавобгарликни белгилашнинг қатъий тартиби билан чекланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг раиси М.Б. Нурмуратов 2019 йилнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида инфляцион таргетлаш режими юзасидан қўйидаги фикрларни таъкидлаган эди:
Биринчи навбатда, инфляцион таргетлаш режимининг самарали жорий этилиши иқтисодиётда нархлар барқарорлиги ва 2023 йилга қадар инфляциянинг узоқ муддатли 5 фоизлик мақсадли кўрсаткич атрофида бўлиш имконини беради. Паст даражадаги инфляция эса аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш билан биргаликда, иқтисодиётда бизнес ва инвестицион муҳитни яхшилайди.
Шунингдек, нархлар барқарорлиги аҳолининг миллий валютага бўлган ишончини оширади ва шу орқали иқтисодиётда долларлашув даражасининг пасайишига ҳамда миллий иқтисодиётга ички ва ташқи инвестицияларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Инфляцион таргетлашда кам даражада бўлса-да, инфляция мавжуд бўлади. Шу орқали юқори даражадаги инфляция ва дефлациянинг юз бериши чекланади.
Инфляцион таргетлаш истеъмолчиларни келажакда нархлар ошишини кутишига ишонтириш орқали амалга оширилади. Истеъмолчилар нархлар доим ошишига ишонганида, соғлом иқтисодиёт яхшиланиб боради. Чунки сотиб олувчилар келажакда нархлар ўсишини кутишади, шу сабабли улар нархлар паст бўлганда кўпроқ товарлар сотиб олишади. Шу сабабли, “ҳозир кўпроқ сотиб ол” фалсафаси иқтисодиётни ўсиши учун зарур бўлган талабни қўллаб-қувватлайди.
2012 йилда АҚШ Марказий банки раиси Бен Бернанке инфляцион таргетлашни АҚШда жорий қилган. Бернанкенинг фикрича, инфляция бўйича истеъмолчиларнинг кутишларини бошқариш инфляцияни бошқаришда асосий фактор ҳисобланади.
Мазкур режимда инфляция бўйича узоқ муддатли мақсаднинг бўлиши жуда муҳим. Сабаби аҳоли ва иқтисодиётнинг бошқа субъектлари истеъмол ва инвестиция қилиш бўйича қарорларни қабул қилишда инфляциянинг келгуси мақсадли кўрсаткичларини инобатга олишади.
Республикасида инфляцион таргетлаш режимига ўтиш ҳаракати 2017 йилдан бошланган. Мазкур йилнинг 13 сентябрда Президентнинг ПҚ-3272-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ички нархларнинг барқарорлигини таъминлашда ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсати мақсадларига эришиш принцип ва механизмларини хорижий марказий банклари томонидан қўлланиладиган инфляцион таргетлаш режимига ўтиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5877-сонли Фармонида бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит сиёсатини юритишнинг самарали усулларидан бири инфляцион таргетлаш режими эканлиги, бунда пул-кредит бозоридаги марказий банкнинг фаол иштироки, шунингдек, иқтисодий ривожланишнинг мунтазам таҳлили ва давлат сиёсати режаларининг кенг ёритиб борилиши инфляциянинг миқдорий мақсадларига эришишни таъминлаши келтириб ўтилган.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказиши белгиланган.
Бугунги кунда инфляцион таргетлаш режимининг жорий этилиши ўз самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2020 йил якуни бўйича Ўзбекистонда инфляция даражаси 11.1 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг якунида 15.2 фоиз бўлган. Кўриниб турибдики, инфляция даражаси ўтган 2019 йилга нисбатан 2020 йилда 4.1 фоизга кам.
2021 йил якунига кўра Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этди. Бу Ўзбекистон учун тарихий воқеа саналади.
Биринчидан, бу кўрсаткич 2017 йилдан бери илк бор ўн фоиздан пастлади (2020 йилда 11,1 фоизни ташкил қилган, 2019 йилда 15,2 фоиз эди, 2018 йилда 14,3 фоиз, 2017 йилда 14,4 фоиз).
Иккинчидан, 2021 йил Марказий банк мамлакатдаги инфляция даражасини назорат қила бошлаганидан кейинги биринчи йил бўлди. Регулятор ўз мақсадига эришди ва инфляцияни 10 фоизлик даражада ушлаб туришнинг уддасидан чиқди.
Инфляция мамлакат тараққиётининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир — у қанча паст бўлса, шунча яхши.
Масалан, Швейцария каби ривожланган мамлакатларда йиллик инфляция даражаси 1,5 фоиздан ошмайди, Венесуэла каби инқирозга ботган давлатларда эса 500 фоиздан ошиб кетган.
Ўзбекистон 2021 йил бошидан инфляцион таргетлаш тизимига ўтди. Бу тизимда Марказий банк инфляция бўйича мақсад (таргет) қўяди ва унга эришиш учун барча имкониятлар ишга солинади.
2021 йил учун мўлжалланган мақсад ўн фоиз бўлган бўлса, 2023 йилга келиб, бу кўрсаткични беш фоизга етказиш режалаштирилган. Маълумот учун, беш фоизли инфляция бу Канада ва Буюк Британия каби давлатлар даражасига тенг кўрсаткичдир. Таргетлаш доирасида нарх барқарорлиги молиявий барқарорликни таъминлайди, чунки мамлакатдаги аҳвол ҳамма учун ойдинлашади ва олдиндан айтиш мумкин бўлади.
Масалан, инвесторлар, тадбиркорлар ва бошқалар қарор қабул қилишга изчилроқ ёндашади. Бу, ўз навбатида, бутун молия тизимининг барқарорлашувига олиб келади ҳамда Марказий банк иштироки даражасини пасайтиради.
Ўзбекистонда инфляция даражаси рекорд даражада тушиб кетган бир вақтда дунёнинг кўплаб мамлакатларида бу, аксинча, кескин тезлашиб кетди. Масалан, Қўшма Штатларда у 40 йил олдин, Россияда эса беш йил олдин рекорд даражага етган.
Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчиси, албатта, коронавирус — пандемия ортидан деярли барча мамлакатлар пул-кредит сиёсатини юмшатди.
Яъни, ҳукумат иқтисодга кўпроқ пул тўка бошлади — масалан, аҳолига тўғридан-тўғри тўловлар ёки арзон кредитлар шаклида. Бунинг оқибатида, истеъмолга талаб ошиб, ишлаб чиқариш ортда қоляпти.
Яна бир бошқа сабабларидан бири — миллий валютанинг қадрсизланиши. Масалан, турк лираси бу йил деярли 50 фоизга қадрсизланди ва шу сабаб инфляция 20 фоиздан ошди.
Бу вазиятда ўзбек сўми мустаҳкам турибди — дастлабки ўн ойда валюта атиги икки фоизга қадрсизланди.
Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурматовнинг таъкидлашича, валюта тушуми экспорт ҳисобига 35 фоиз ошиши, шунингдек, банклар ва экспортчилар томонидан валюта айирбошлаш ҳажмининг ортиши натижасида нисбатан барқарор курсга эришишнинг уддасидан чиқилган.
Иқтисодиётда давлат иштирокининг юқори улуши, хом ашё экспортига кучли боғлиқлик ва таркибий номутаносиблик каби ҳодисалар, айниқса, ислоҳотлар даврида маҳсулот ва хизматлар нархининг ўсишини сезиларли даражада тезлаштириб юбориши мумкин.
Инфляцион таргетлаш шу нарсага йўл қўймасликка қаратилган. Инфляция даражасининг пастлиги нарх-наво барқарорлигини билдиради, бу эса, ўз навбатида, аҳолининг турмуш даражасига ҳам, унинг меҳнат фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Бу омиллар охир-оқибат аҳолининг миллий валютага бўлган ишончини ошириши, иқтисодиётдаги долларлашув даражасини пасайтириши, ички ва ташқи инвестиция ҳажмининг ошишига олиб келиши кўзда тутилган.
Умид қиламизки, инфляцион таргетлаш режими макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.

Хулоса

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, инфляция ҳар қандай давлат учун хавфли ҳисобланади. Ҳатто иқтисодиёти ривожланган давлатлар ҳам инфляция даврида оғир аҳволга тушуб қолади, шу сабабли ҳам давлатлар ундан қочишга ҳаракат қилишади ва инфляция даврида ундан қутилишни ҳарқандай чораларини қўллашга ҳаракат қилади.


Мамлакатимизда оҳирги йилларда инфляция энг юқори чўққисига чиқди. Лекин ўз вақтида кўрилган чора ва тадбирлар самараси билан олдиндан кўриб иш қилиш натижасида инфляция даражаси пасайишига эришилди.
Аммо ҳозирги вақтда ҳам юртимизда инфляция даражаси 11.6% эканлигини эътиборга оладиган бўлсак бу бизга хавфлидек туюлиши мумкин. Лекин шуни эътиборга олиш керакки инфляция фақатгина давлатнинг ёмон аҳволда эканлигини билдирибгина қолмай балки унинг яхши ҳолатда эканлигини хам билдириши мумкин. Албатта қандай қилиб деган савол туғулиши мумкин, бунга жавобан мисол келтирадиган бўлсак: мисол учун Қирғизистон давлатини оладиган бўлсак у ердаги инфляциянинг юқорилашиши кам маҳсулот ишлаб чиқаришдан ёки давлат бюджети дефецетини қоплаш учун муомалага кўп миқдорда пул чиқариш оқибати бўлиши мумкин. Лекин Ўзбекистонни қарайдиган бўлсак бу ердаги 7-8 % лик инфляция давлат бюджетининг катта қисми ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун йўналтирилганлигидан дарак беради. Бу албатта ижобий инфляция бўлиб вақтинчалик ҳолат ҳисобланади.
Курс ишини ёзиш давомида ўрганилган назарий билимларга таянган ҳолда қуйидагилар муҳим деб топилди:
-Инфляция иқтисодиётни қони бўлган пулни қадрсизланиши бўлиб, барча мамлакатлар учун умумий ва мамлакат иқтисодиётини бир қисми бўлган ҳодиса ҳисобланади.
-Бозор иқтисодиёти мамлакатларида бу оддий маҳсулот ва хизмат кўрсатиш нархларининг ўсиши билан ифодаланади. Бундай мамлакатларда инфляция аҳоли даромадлари ўсиши ва маҳсулотларнинг дефицити сабаб бўлади.
Инфляцияни келтириб чиқарувчи 4 та сабаб борлиги айтилади.
Булар: маҳсулотга бўлган талабнинг ҳаддан зиёд ортиб кетиши, маҳсулот таклифининг ҳаддан зиёд кам таклиф этилишидир;
пул массаси ва аҳоли даромадлари ўсиши бу бозорда пулнинг кўп таклиф қилиниши ва маҳсулотга бўлган талабнинг кўпайишига олиб келади;
ишлаб чиқариш харажатлари ортиши ва охиргиси миллий валюта курсининг жаҳон бозорида курси тушиб келиши инфляция келтириб чиқаради.
Инфляция бозор хўжалигининг ҳар бир соҳаларида такрор ишлаб чиқариш мутаносибликларини туғдирадиган мураккаб ижтимоий иқтисодий ходисадир. Бироқ алоҳида товар бозорларидаги талаб ва таклиф нисбатининг ҳар қандай бузилиши ҳам инфляцияни келтириб чиқаравермайди. Шунингдек, иқтисодиётдаги даврий ўзгаришлар, масалан, талабнинг мавсум билан боғлиқ ҳолда ўсиши ёки табиий офатлар натижасида товарларга талабнинг кучайиши келтириб чиқарган нархнинг ўсиши инфляцияни англатмайди. Бу нархлар малум муддат ўтгач бозордаги талаб ва таклиф мувозанатга келгач, яна пасайиши мумкин. Юқоридагилардан хулоса қилиб, инфляцияга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин;
Инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади.
Инфляция даражасини ҳисоблаш учун халқаро андозаларга мувофиқ ўртача даромад олувчи аҳолининг истеъмол қиладиган камида 300 та товар ва хизматлардан иборат истеъмол савати бўлиши лозим. Агар 1994 йилда республикамиз истеъмол саватига 267 та товар ва хизматлар киритилган бўлса, 2018 йилга келиб бу миқдор 386 тага етди. (ривожланган мамлакатларда– 1000-2000 та). Бу уч йирик гуруҳларга – озиқ-овқат (96та), ноозиқ-овқат товарлари (188та) ҳамда хизматларга (66та) бўлинган. Ушбу истеъмол савати минимал яшаш бюджети саватидан кескин фарқ қилади.
Мамлакатимизда мавжуд инфляция даражаси 2005-2017-йилларда кескин ошиб кетганини кўришимиз мумкин. 2017 йилга қадар бўлган даврда, пул-кредит ва инфляцияга қарши сиёсат ўтказилиши, миллий валютани барқарорлигини таъминланиши натижасида, истеъмол секторида инфляция даражасини пасайишига эришилган эди.
2015 – 2016 йилларга келиб, йиллик ўртача нархларнинг ўсиш даражаси мос равишда 5,6% ва 5,7%ни ташкил қилди. Бироқ, бу кўрсаткич 2017 йилга келиб энг юқори даражага 14,4% га етди.
Инфляция даражасини янада пасайтириш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва барқарор иқтисодий ўсиш учун шароитлар яратишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.
Халқаро тажриба бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит сиёсатини юритишнинг самарали усулларидан бири инфляцион таргетлаш режими эканлигини кўрсатмоқда, бунда пул-кредит бозоридаги марказий банкнинг фаол иштироки, шунингдек, иқтисодий ривожланишнинг мунтазам таҳлили ва давлат сиёсати режаларининг кенг ёритиб борилиши инфляциянинг миқдорий мақсадларига эришишни таъминлайди.
Шу билан бирга, инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш таклиф этилади:

  • мувофиқлаштирилган монетар-фискаль ва монополияга қарши сиёсат юритиш;

  • рақобатдош бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда товарлар ва хизматларнинг тўлақонли бозорларини шакллантириш орқали иқтисодиёт тармоқларида таркибий ислоҳотларни амалга оширишни давом эттириш;

  • монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солишнинг замонавий усулларига ўтишга, шунингдек, ишлаб чиқариш инфратузилмасини кенгайтиришга йўналтирилган тартибга солинадиган нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш;

  • жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилиш учун молиявий воситачилик институтларини ривожлантириш мақсадида банк тизими ҳамда молия бозорларини ислоҳ этиш, шунингдек, молиявий оқимларни узоқ муддатли режалаштириш учун имконият яратиш;

  • инфляциянинг номонетар омиллари ролини босқичма-босқич пасайтириш, шу жумладан, тарифларни тартибга солишни ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш;

  • макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизмлари ва инструментларини қўллашни кенгайтириш, шунингдек, пул-кредит сиёсати самарадорлигини тубдан ошириш

  • пул бозоридаги фоиз ставкаларини тартибга солиш ва инфляцион жараёнларни бошқариш мақсадида пул-кредит сиёсатининг кенг қамровли инструментларини қўллаш;

  • пул-кредит сиёсати соҳасида объектив қарорлар қабул қилиш мақсадида ички ва ташқи бозорларда мавжуд бўлган очиқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда батафсил макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш.

Инфляцияни камайтиришда ҳамма мамлакатлар учун бирдек иш берадиган усулни топиш қийин. Шунинг учун мамлакатда инфляцияни олдини олиш учун олиб бориладиган ҳаракатлар мамлакатни иқтисодий ҳолати, инфляцияни даражаси каби омилларга қараб олиб борилади. Инфляция даражасини камайтиришга қўлланган ҳар бир чора албатта ўз зарарли таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўзбекистон республикасида инфляция ҳозирги кунда юқорилигидан келиб чиқиб, инфляция даражасини камайтириш учун барча иқтисодчиларга маълум бўлган ―Пул таъминотини назорат қилиш сиёсатини амалга ошириш билан мамлакатда пулни массасини камайтириш орқали нархларни туширишни ва пулга бўлган эҳтиёжни кўпайтириш мақсад қилинади.



Download 99.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling