«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан
Инфляциянинг моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари
Download 99.19 Kb.
|
КУРС ИШИ (3)
Инфляциянинг моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари.
Инфляция сўзи лотинча бўлиб, луғавий маъноси “бўртиш”, “кўпчиш”, мантиқан пулнинг қадирсизланиши ва нарх-навонинг мунтазам равишда ошиб бориши каби маноларни билдиради. Бу сўз ХIХ асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан иқтисодий термин сифатида ишлатилгунча кадар, у тиббиётда хавфли ўсма касалини ифодалашда қўлланилган. Тарих хақиқатда ҳам бу сўзнинг ҳар томонлама хавфли эканлигини кўрсатди. Чунки инфляция қандайдир алохида олинган бозорда товарлар ва хизматлар нархининг ўсишидангина иборат бўлмасдан, бу умумиқтисод учун хавфли ҳодисадир. Инфляция сўзининг иқтисодий маноси - муомалада мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан кўп пул чиқариш деган маънони англатади Инфляция сўзи Пул муомаласи соҳасида АҚШ нинг Шимолий ва Жанубий штатлари ўртасида фуқаролар уруши бўлганда муомалага жуда кўп миқдорда (450 млн. грин бек) қоғоз доллар чиқарилган вақтдан бошлаб қўлланила бошлаган. Уларнинг сотиб олиш қобилияти икки йилдан кейин 50 фоизларгача тушиб кетган. Агар тарихга эътибор берадиган бўлсак, уруш ва бошқа офатлар сабабли давлат ҳаражатларнинг ошиб кетиши, инфляция билан узвий боғлиқ. Масалан, Англияда кучли инфляция ХIХ асрнинг бошида Наполеон билан уруш даврида, Франсияда - француз революцияси даврида, Россияда ХIХ асрнинг ўрталарида намоён бўлган. Германияда жуда юқори суръатлардаги инфляция 1923 йилларда бўлиб, муомаладаги пул массаси 496 квинтиллион маркагача етган ва пул бирлиги триллион марта қадрсизланган. Бу тарихий мисоллар кўрсатадики, инфляция ҳозирги давр жараёни бўлмасдан, тарихан мавжуд бўлган. Инфляция тушунчаси муомалада хақиқий пуллардан, яъни олтин ва кумуш тангалардан фойдаланилган даврларда аҳамият касб этмаган. Инфляция тушунчаси фақат кредит пулларга тегишлидир. Охирги йилларда инфляция тез-тез учраб турадиган жараён бўлиб сифати ҳам ўзгариб бормоқда. Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги кунлардаги инфляция: биринчидан, узлуксиз баҳоларнинг ошишига; иккинчидан пул муомаласи қонунининг бузилиши натижасида умумхўжалик механизмининг ишдан чиқишига олиб келади. ХХ аср инфляциясининг асосий сабаби товар камёблигигина бўлиб қолмасдан, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқаришда кризислар мавжудлиги билан ифодаланадиган ҳозирги давр инфляцияси биринчидан; пул талабининг товар таклифидан ошиши натижасида пул муомаласи қонунининг бузилиши; иккинчидан; - ишлаб чиқаришга кетадиган ҳаражатлар салмоғининг ўсиши натижасида товарлар баҳосининг ошиши ва шу сабабли пул массасининг ортиб бориши билан ифодаланади. Инфляциянинг асосий сабаби - бу халқ хўжалигининг турли соҳалари ўртасида вужудга келган номутаносибликдир. Бу аввалам бор жамғарма ва истеъмол ўртасидасидаги, талаб ва таклиф, давлатнинг даромаддари ва ҳаражатлари ўртасидаги муомаладаги пул массаси ва хўжаликларнинг нақд пулга бўлган талаби ўртасидаги номутанносибликлардан иборатдир. Инфляцияни юзага келтирувчи омилларга қараб унинг сабабларини ички ва ташқи сабабларга бўлиш мумкин. Инфляциянинг ички омиллари монетар-пул сиёсати билан ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ турларига бўлинади. Инфляциянинг ташқи омилларига жаҳон иқтисодида бўлган кризислар, (хом-ашё, ёқилғи, валюта бўйича) давлатнинг валюта сиёсати, давлатнинг бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий фаолияти, олтин ва валюта захиралари билан бўладиган ноқонуний операциялар ва бошқалар бўлиши мумкин. Инфляция қуйидаги шаклларда намоён бўлади: -товар ва хизматлар баҳосининг узлуксиз ва тартибсиз ўсиб бориши натижасида пулнинг қадрсизланиши ва унинг сотиб олиш қобилиятининг тушиб бориши; -чет эл валютасига нисбатан миллий валюта курсининг тушиб кетиши. Инфляция даврида баҳоларнинг ошиши доим бир хил суръатларда бўлмасдан, сакраб турадиган бўлиши мумкин. Лекин, баъзи товарлар баҳосининг тушиши ёки барқарор бўлиб туриши ХХ асрнинг инфляцияси учун мос деб тўлиқ ишонч билан уқтира олмаймиз. Баъзида давлат аралашуви билан аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган айрим бир товарлар баҳосининг маълум даврда барқарор ушлаб туриш мумкин, аммо инфляциянинг кучайиб бориши шу товарлар баҳоларининг ҳам охир оқибатда ошишига олиб келади. Инфляция шароитида қуйидагилар рўй беради: • муомалада керагидан ортиқча пул пайдо бўлади; • товарлар баҳоси ва хизматлар хақи тўхтовсиз ўсиб боради; • пулнинг қадр-қиймати ва харид қобиляти пасайиб боради. Инфляцияни қуйидаги сабаблар келтириб чиқаради: 1. Давлат ўз харажатларини ўз даромади ҳисобидан қоплай олмай қолган ҳолатда, муомалага қўшимча пул чиқариш орқали қоплайди. Натижада муомалада Товар ва хизматлар билан таминланмаган пул пайдо бўлади, бу эса ўз навбатида пулнинг қадрсизланишига олиб келади. 2. Ишлаб чиқаришнинг қисқариши. Ишлаб чиқариш пасайганда муомаладаги пул камаймайди, товарлар миқдори эса камаяди, натижада нарх ошади пул қадри пасаяди. 3. Мамлакатда четдан келтирилган импорт товарлар нархининг кўтарилиши. Бу ўз навбатида мамлакатда ишлаб чиқарилган ўхшаш ва ўринбосар товарлар нархини оширади. 4. Кредитнинг ҳаддан ташқари ривожланиб кетиши. Моддий неъматлар яратиш билан боғлиқ бўлмаган соҳаларга берилган кредитларнинг тез суратлар билан ўсиши муомаладаги пул массасининг кўпайишига олиб келади. 5. Пулга нисбатан халқ ишончининг йўқолиши, бозорда талабга жавоб бермайдиган товарларнинг кўпайиб кетиши, мамлакат тўлов баланси ва бошқалар. Download 99.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling