«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда инфляция таҳлили
Download 99.19 Kb.
|
КУРС ИШИ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тараққиёт стратегиясини
- 6,5 фоиз
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда инфляция таҳлили
Ҳар бир мамлакат иқтисодий сиёсатининг бош мақсади макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳисобланиб, макроиқтисодий сиёсатнинг асосий вазифалари пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги воситаларни қўллаш орқали ноинфляцион, барқарор иқтисодий ўсишга эришишни назарда тутади. Иккала асосий манфаатдор томонларнинг сиёсатни қўллаш натижалари кўпинча зиддиятли кўриниш касб этади. Шунинг учун пул-кредит ва солиқ- бюджет сиёсати органлари ўртасида мувофиқлаштириш механизмига эҳтиёж иқтисодий сиёсатнинг исталган якуний мақсадларига эришиш учун зарур ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича Тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг учинчи йўналиши “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш”да макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш вазифаси белгиланган, бунда энг аввало: - макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш. - Халқаро молия институтлари билан биргаликда келгуси 5 йил учун бир нечта сценарийли макроиқтисодий прогноз (макромодель)ни ишлаб чиқиш. - 2023 — 2025 йиллар учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини ишлаб чиқиш. Бунда: иқтисодий ўсиш даражасининг ўртача 6,5 фоиздан юқори бўлишини; инфляциянинг 2024 йилдан 5 фоиз таргет кўрсаткичи даражасида ушлаб туриш; пул-кредит, бюджет-солиқ сиёсатлари ва таркибий ислоҳотларни ўзаро мувофиқлаштириш; Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи ва йўналишлар бўйича кичик ишчи гуруҳлар тузиш ва унга: макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш мақсадида пул-кредит, фискал ва таркибий ислоҳотларни такомиллаштириш; инфляциянинг асосий омилларини таҳлил қилган ҳолда, нарх-навонинг ошишини олдини олиш чораларини белгилаш; давлат инвестицияларининг самарали амалга оширилиши бўйича чоралар белгилаш вазифалари белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида “Умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, бунда иқтисодий ўсиш, давлат бюджетининг баланслашганлиги ва иқтисодиётдаги нархлар даражасининг барқарорлиги бўйича ўзаро ҳаракатлар ва мақсадларнинг келишилганлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш” - босқичма-босқич инфляциявий таргетлаш режимига ўтиш йўлларидан бири сифатида таклиф этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида “Монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш ҳамда Давлат бюджетининг мутаносиблигини таъминлаш орқали пул массаси ҳаддан зиёд ўсишининг олдини олиш” - валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Мамлакатимизда монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш билан боғлиқ юқорида белгиланган вазифалар юртимизда ушбу соҳада илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш зарурати мавжудлигини кўрсамоқда. Аслида жаҳон илм-фанида ҳам монетар ва фискал сиёсат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тадқиқ этган кўплаб илмий изланишлар мавжуд бўлса- да, замонавий шароитларда ноанъанавий пул-кредит сиёсатининг фискал сиёсат билан қандай боғлиқликда амал қилаётганига жуда оз эътибор берилган. Бундан ташқари, пул-кредит ва фискал сиёсатнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича эмпирик тадқиқотлар жуда чекланган даражада амалга оширилган. Монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш масалалари доимо иқтисодий изланишларнинг диққат марказида бўлган. Download 99.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling