«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан
Инфляциянинг турлари ва унга таъсир этувчи омиллари
Download 99.19 Kb.
|
КУРС ИШИ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сузиб юрувчи инфляция
- Геперинфляция.
Инфляциянинг турлари ва унга таъсир этувчи омиллари.
Олимлар инфляцияни қуйидаги турларга бўлишган: • Ўрмаловчи инфляция. Бунда нарх-наво секин ўсади ва инфляция суратлари йилига 1-3 % дан 5-10 % гача бўлади. Мамлакатда иқтисодий ўсиш давом этади, ишсизлик катта бўлмайди, бундай инфляция одатда, иқтисодий ривожланган мамлакатларга хосдир. Бу инфляция аксинча ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни рағбатлантирувчи омил сифатида намоён бўлиши мумкин. Пулнинг қиймати барқарорлигидаги ўзгариш сезилмаслиги мумкин. Масалан 1998 йилда инфляция суръатлари Австрия, Белгия, Германияда – 1.0 %, Испания, Буюк Бретания ва АҚШ да – 2 %, Гресияда эса 4.8 %ни ташқил этган. Булардан ташқари бу гуруҳга Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатлари, Канада, Япония, Сенгапур, Малайзия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва бошқалар киради. • Сузиб юрувчи инфляция. Бунда йиллик инфляция суратлари 10 % дан 100 % гача бўлади. Мамлакатда нарх-наво тезроқ ўса бошлайди, иқтисодий ўсиш суръатлари пасаяди, ишсизлик кўпая боради. Бундай инфляция ривожланаётган мамлакатларга хосдир. Масалан 2001 йилда Россияда инфляция – 18 % ни, Ўзбекистонда эса – 24 % ни ташқил этган. 2002 йили Ўзбекистонда инфляция даражаси анча пасайди, унинг ўртача ойлик миқдори 1.6 % дан иборат бўлди. • Геперинфляция. Бу ҳаддан ташқари кучайган инфляция бўлиб, унинг йиллик ўсиш суратлари 100 % дан кўп бўлиб, айрим ҳолатларда 1000 % дан ҳам ортади. Нарх-наво шиддат билан ўсади, пул қадри ғоят тез пасаяди, пул топишга интилиш энг паст даражага келади. Геперинфляция шароитида корхоналар ва аҳоли нима қилиб бўлса ҳам, чет эл валютасини йиғишга ҳаракат қилишади. Нарх-навони умуман тартибга солиб бўлмай қолади, нархлар ойига 50 % дан ўсади. Товарларни сотиб олишда бартер усулида фойдаланиш вужудга келади. Пул муомаласи издан чиқади. Геперинфляция суратлари 1985 йилда Болевияда-38000 %, 1990 йилда Некарагуада-8500 %, Перуда-8291 % ни ташқил этган. 1991 йилда СССР парчаланиб кетгандан сўнг, собиқ иттифоқдош республикаларда ҳам гепер инфляция рўй берди. Ўзбекистонда эса 1994 йилда инфляция ўз чўққисига чиқиб 1282 % ни ташқил этган. Ўзбекистондаги инфляция бу мустакил ўзбекистон заминида вужудга келган инфляция эмас. Тарихан бу инфляция собик СССР да юзага келган. Бу инфляциянинг умумий иқтисодий сабаби давлат бошқарувида иқтисодга нисбатан сиёсатга кўп эътибор берганидадир. Натижада ишлаб чиқариш суръатлари тушиб кетди. Товар камёблиги яширин жараён бўлиб, товарларни ишлаб чиқариш учун кўп ҳаражат қилинсада (хом-ашёларнинг нархи юқорилиги туфайли) товарлар паст баҳода сотилган. Фарқ давлат бюджетидан қоплана борган. 1992 йилнинг бошидан эркин баҳоларга ўтиш натижасида (озиқ-овқат ва ёқилғи ресурслардан ташқари) инфляция юзага отилиб чиқди ва тез суръатлар билан ривожланиб кетди. Инфляциянинг келиб чиқиш сабабларига қараб унинг икки тоифасини кўрсатиш мумкин: талаб инфляцияси ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ инфляция (таклиф инфляцияси). Download 99.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling