«ИҚтисодиёт» кафедраси «Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанидан
Download 99.19 Kb.
|
КУРС ИШИ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- (таклиф) инфляцияси.
Талаб инфляцияси. Инфляциянинг бу анънавий тури талаб ошиб кетганда юзага келади. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади.
Талаб инфляциянинг юзага келиш сабаблари қуйидагилардан иборат: а) ҳарбий ҳаражатларнинг ўсиши ва иқтисоднинг милитарлашуви. Ҳарбий техника сотиб олиш ва бошқа ҳарбий харажатларни қоплаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар муомалага керагидан ортиқча пул чиқаришнинг омили ҳисобланади. б) давлат қарзларнинг ўсиши ва бюджет дефицитининг мавжудлиги. Бюджет дефицити одатда заёмлар чиқариш ёки банкноталар эмиссия қилиш йўли билан қопланади. Бу ўз навбатида қўшимча муомала воситалари бўлишига, қўшимча талаб юзага келишига олиб келади. Ўзбекистонда бюджети дефицитини қоплаш юқорилардагидан ташқари 1996 йилдан бошлаб давлат қиска муддатли мажбуриятларини (ДҚМ) сотиш орқали ҳам қопланмоқда. в) Халқ хўжалигига ортиқча кредитлар бериш натижасида муомалада кредит билан боғлик муомала воситалари юзага келади. Булар товар ва хизматларга бўлган талабни оширади. г) Чет эл валютасининг мамлакатга кириб келиши ва унинг миллий валютага алмашинуви натижасида, муомалада пул массаси ортиб боради, миллий пулга нисбатан чет эл валютанинг қадри ошади. д) Халқ хўжалигининг етакчи тармоқларини керагидан ортиқча инвестиция ҳам оборотга қўшимча пул эквивалентларини чиқаришига олиб келади. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ (таклиф) инфляцияси. Бу инфляциянинг сабаблари куйдагилар бўлиши мумкин: а) ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар ошади. Умуман халқ хўжалиги бўйича ишлаб чиқариш ҳажми, бинобарин, товарлар бўйича таклиф қисқаради ва товарлар баҳоси ошади. Корхоналарнинг фойда ҳажми қисқаради. б) ҳар хил янги хизмат турлари пайдо бўлади ишлаб чикаришга нисбатан кам меҳнат унумдорлигида юқори иш ҳақи олишга имконият туғилади. Натижада товар ва хизматларга бўлган баҳо ошиб боради, в) аҳолини социал жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида иш ҳақининг ошиши, товарлар баҳосининг ошишига олиб келади ва яна иш ҳақи ошади. ва ҳ.к. бу занжир узлуксиз давом этиш мумкин. Пулнинг қадрсизланиш даражаси алоҳида олинган мамлакатда ҳар хил бўлиши мумкин. Инфляция даражаси ривожланган мамлакатларда пастроқ; ва у тез ўтиши, иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатларда унинг даражаси юқори, сурункали ва “даволаш” ҳам кўпрок вақт талаб қилиши мумкин. Масалан, 1971 - 1984 йилларда баҳолар ўсиши суръатларни оладиган бўлсак, у ривожланган мамлакатларда 4,9% дан (Германия), 71% (Жазоир) гача бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 8,5% дан (Хиндистон), 153% га (Аргентина) етган. Инфляциянинг намоён бўлиши ҳар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиш даражасига, миллий хўжалик фаолиятига ва хусусиятига, миллий анъаналарига, минтақавий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ. Ривожланган мамлакатларда инфляциянинг шароит ва омиллари ҳар хиллигини ҳисобга олиб уни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: Download 99.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling