Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Махсус-алоҳида иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Оралиқ


Download 1.05 Mb.
bet5/9
Sana18.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1708556
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1- мавзу.фаннинг предмети

Махсус-алоҳида иқтисодий тизим шароитида амал қилади.
Оралиқ-жамият тараққиётининг алоҳида босқичларида мавжуд бўлади.
Умумий-жамият тараққиётининг босқичларида амал қилади.

Иқтисодий таҳлил услуби ва тамойиллари


Услуб - бу илмий билишга ёндашиш йўллари, тамойиллари, қонун-қоидалари ва аниқ ходисалар тизими.
Илмий билиш усуллари
Диалектик усул- иқтисодиёт турли бўғинлардан, бўлаклардан иборат яхлит бир организм деб ҳисобланади;
-иқтисодий жараёнлар доимий ўзгаришда (оддийдан мураккабликка, қуйидан юқорига) ва ривожланишда деб ҳисоблайди.
Илмий абстракция- таҳлил пайтида ҳодиса ва жараёнларнинг иккинчи даражали белгилари фикрдан четлаштирилиб ҳамда энг асосий белгиларини ажратиб олиш орқали уларнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилиш.
Таҳлил ва синтез усули- Тахлил — бу ўрганилаётган воқеа-ҳодисаларни алоҳида қисмларга ажратиб, синтез эса уларни яхлит бир бутун қилиб бирлаштириш орқали моҳиятини очиб бериш.

Мантиқийлик ва тарихийлик усули - Тарихийлик-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни тарихий ривожланиш даврлари нуқтаи -назаридан мантиқийлик эса уларнинг ички қонуний боғланишлари орқали таҳлил қилиш. Эксперимент-Амалга оширилиши лозим бўлган иқтисодий чора-тадбирларни синов тариқасида иқтисодиётнинг алоҳида бўғинларида қўллаш. Бу усул ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиёт инқироз ва турғунликларга учраган даврларда алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Математик ва статистик усул- Иқтисодий ҳодисалар миқдорий ўлчамга эга бўлганлиги сабабли уларни таҳлил қилишда математик амаллардан кенг фойдаланилади. Статистик усул- статистик кузатиш, танлаш, алохида бслгилари бўйича гурухларга ажратиш ва ўртача миқдорлар чиқариш кабиларни ўз ичига олади.

Абу Али Ибн Сино

  • «Капитал» категориясига ёндашувларнинг дастлабки манбаларини Абу Али Ибн Сино (980-1037)нинг асарларида кўриш мумкин. У ҳаётнинг тўққизта омили: ер, ҳаво, олов, инсоннинг асаб тизими, «ҳаёт шарбати», тана қисмлари, қалб, куч, ақлий фаолиятни ажратиб кўрсатган. Бу ўринда ҳам иқтисодий ҳам жисмоний ҳам руҳий ҳам ахлоқий тавсифлар ажойиб тарзда бирлаштирилган

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling