Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Доиравий айланиш жараёнида тадбиркорлик капиталининг ҳар бир шакли алоҳида вазифаларни бажаради


Download 1.54 Mb.
bet5/7
Sana02.02.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1146682
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-Mavzu. Prezentacia

Доиравий айланиш жараёнида тадбиркорлик капиталининг ҳар бир шакли алоҳида вазифаларни бажаради:

  • Капитал пул шаклининг ҳаракати иқтисодий фаолият учун зарур шарт-шароит яратишга йўналтирилади.
  • Капитал унумли шаклининг ҳаракати товарлар ишлаб чиқариш ва бу жараёнда қийматнинг ўсишига эришишни таъминлашга қаратилади.
  • Капитал товар шаклининг ҳаракати орқали товар қийматининг баҳо шаклида рўёбга чиқиши ва ўсган қийматнинг пулга айланиши ҳамда тадбиркорнинг фойда олиш мақсади таъминланади.
  • Тадбиркорлик капиталининг ҳар учала шакли ҳам бир вақтда ўз доиравий ашланишига эга бўлади.

Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал Доиравий айланишларнинг узлуксиз такрорланиб, қайтадан янгиланиб туриши тадбиркорлик капиталининг айланишини ташкил қилади. Айланиш хусусиятига кўра унумли истеъмолдаги капитгал асосий ва айланма капиталга бўлинади. Асосий капитал ишлаб чиқариш жараёнида бир нечта доиравий айланишлар давомида қатнашади, қийматини яратилаётган маҳсулотга бўлиб-бўлиб ўтказади ва ашёвий буюм шаклини ўзгартирмайди. Айланма капитал бир доиравий айланиш давомида тўлиқ истеъмол қилинади, қийматини ишлаб чиқариш натижаларига тўлиқ ўтказади ва ашёвий буюм шаклини ҳам йўқотади. Асосий ва айланма капитални фарқлантирувчи белгилар. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳаракат қилиш хусусиятлари. Қийматни ишлаб чиқариш натижаларига ўтказиш хусусиятлари. Капитал қийматининг айланиш усули.

Тадбиркорлик капиталининг айланиш вақти (Ав) ишлаб чиқариш вақти (ИЧв) ва муомала вақти (Мв) йигиндисидан иборат: Ав=ИЧв+Мв Тадбиркорлик капиталининг товарлар тайёр бўлган давргача жойлашган вақти ишлаб чиқариш вақтини, ишлаб чиқариш воситалари сотиб олиш ва тайёр товарларни сотиш учун кетган вақти муомала вактини ташкил этади. ИЧв = Ид (Мж) + Тд + Зд Иш даври меҳнат предметлари (хом ашё, материаллар”, табиат неъматлари ва ҳ.к.) бевосита меҳнатнинг таъсири остида бўладиган вақтдир.


Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling