Иқтисодиёт таянчи” эшиттириши


Download 47.87 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi47.87 Kb.
#1335131
Bog'liq
KUN MAVZUSI (KLASTER OLTINSOY). 26.08.2020


Иқтисодиёт таянчи” эшиттириши 09.09.2020 йил
Муаллиф: Ф.Абдуразақов
Мусиқий безакчи: Р.Назаров
Бошловчи:
Муҳаррир:
Бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли радиомухлислар. ФМ102.1 ва 101 “Янги аср” радиоси тўлқинларида яна учрашиб турганлигимиздан хурсандмиз. Ҳозир дастурларимизда “Иқтисодиёт таянчи” эшиттиришини бошлаймиз.
МУСИҚА
Бошловчи: Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид қабул қилинган фармон ва қарорлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини янада кенгайтириши ва ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиши йўлида кенг имкониятларни очиб бермоқда. Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонинг экспорт салоҳияти тоборо юксалиб бормоқда. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Воҳани ҳақиқий жануб гавҳарига айлантиришга хизмат қилувчи мавжуд салоҳият ва имкониятдан келиб чиққан ҳайрли ташаббуслар, йил номига мос равишда амалга ошириляпти. Олтинсой туманида фаолият олиббораётган “Олтинсой боғдорчилик узумчилик” агросаноат кластери. Бунда энг замонавий аграр талабларга жавоб берувчи юқори рентабелли қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштиришни ташкил этиш, ушбу маҳсулотларга республика ички бозоридаги хамда чет эл бозоридан бўлган барқарор талабни қондириш, бу орқали вилоят қолаверса республика экспорт кўламини янада ошириш кўзда тутилган.
МУСИҚА
Бошловчи: Дарҳақиқат, Олтинсой тумани ҳақида гап кетганда бэихтиёр кўз ўнгимизда шириндан ширин узум мевалари гавдаланади. Бу ерда узумчилик борасида ўзига хос тажриба мактаби ҳам яратилган. Буни соҳа билан шугулланиб келаётган кўплаб бобродеҳқонлар фермер хўжаликлари фаолияти мисолида хам кўришимиз мумкин. Худудда янги ток навларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Олтинсой боғдорчилик узумчилик” агросаноат кластери ҳам мазкур йўналишда ўз фаолиятини олиб боряпти. Кластерга туманнинг “Сайрак” массивидан жами ........ гектар ер майдонлари ажратилган. Маъсулияти чекланган жамияти томонидан .......... гектар ер майдонида замонавий агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда узум экилиб, парвариш қилинмоқда. Бу ҳақида кластер иш юритувчиси ................................................................... шундай дейди.
ЁЗУВ КЕТАДИ
Бошловчи: Шу билан биргаликда, боғ ва ток ораларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган ___ гектар ер майдонига қовун, тарвуз, бодринг помидор экилган. Кластер аъзолари айни пайтда хосилни йиғиб териш ишларини жадаллик билан олиб боришяпти. Табиийки, бундай пайтда ишчи кучига бўлган талаб янада ортади. Шу боис қишлоқ хўжалиги корхонасига яна 40 нафардан ортиқ аҳоли ишга жалб этилди. Хозирда полиз махсулотлари пешма-пеш деҳқон бозорларига етказиб берилмоқда. Денов деҳқон бозорига етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳақида бозор сотувчиси Бойбўри Абдурасулов шундай дейди.
ЁЗУВ КЕТАДИ
Бойбўри Абдурасулов - сотувчи
Бошловчи: Таъкидлаш керак, ҳозирда иссиқхона ташкил этишга қизиқиш ҳар қачонгидан ортган. Бу усулда ердан йилига уч, тўрт маротаба ҳосил олишнинг манфаати ҳам шунга яраша бўлади. Шу боис жамият аъзолари ___ гектар мойдонда босқичма босқич замонавий иссиқоха қуриб келишмоқда. “Олтинсой узумчилик боғборчилик” кластери ўз фаолиятини янада кенгайтириш масадида тумандаги узумчиликка ихтисослашган мавжуд фермер хўжаликлари билан хамкорликда фаолият оиб боришмоқда. Кластер томонидан фермер хўжаликларига зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уғитлар, кўчатлар, техника ва бошқа воситалар етказиб бериб, ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, суғориш тизимини яратиш ва яхшилашни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.
МУСИҚА
Бошловчи: Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги деганда, кўз олдимизга илғор технологияларни келтиришга одатланиб бораяпмиз. Соҳа фақат экин майдонию, қулоқни қоматга келтирадиган трактор кўринишида тасаввур қилинадиган кунлар ортда қолиб кетди. Карантин вақтида ҳам иш жадвалини тузиб, меҳнат қилади. Ёмғирли кунларда ҳам униб чиқаётган ёки пишиб етилаётган ҳосил билан бирга бўлади. Бугунги фермер мавсум якунлангандан сўнг ўзининг тадбиркорлик қобилиятларини ишга солади ва ниҳоятда тиғиз иш жадвали асосида фаолиятини давом эттиради. Корхонада мева савзовотчилик йуналишда олиб борилаётган ишлар худуд аҳолиси иш билан таъминлашга хизмат қилади. Масалан Кластер томонидан 2000 тонналик ҳажмли 2 та музлаткич омборхонаси қурилиб фойдаланишга топширилган. Бу эса албатта, худуддаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган махсулотларни сифатли сақлашда ас қотаяпти, дейди кластер иш юритувчиси ............................... ................................
ЁЗУВ КЕТАДИ
...............................................................
Бошловчи: Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунга биноан соҳадаги ислоҳотлар кўлами ҳам ниҳоятда кенг. Бугун аграр тармоқдаги ўзгаришларнинг самараси сифатида фаолият кўрсатаётган фермерларимиз соҳа тараққиёти ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаб келишмоқда. Албатта, туманда ҳудудида олиб борилаётган бу каби инновацион лойихалар ички ва ташқи бозорни сифатли озик-овқат махсулотларига бойитиш, шу орқали ахоли даромадларини ҳамда уларнинг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Ҳурматли радиотингловчилар, шу билан бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.


Download 47.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling