"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №1, январь-февраль, 2019 йил
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
13 Ismailov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса ва таклифлар
6
1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz Бундан ташқари, бошқа тадқиқотчилар, ахборот-коммуникация технологияларининг ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ўсишга таъсири ҳақида маълумотлар бериб ўтган. Олимлар Jalava ва Pohjola 1990 йилларда ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва маҳсулот сифатини ошириш Америка Қўшма Штатлари иқтисодий ривожланишида муҳим омил бўлиб ҳисобланган деб мақолалар ёзишган. Бундан ташқари, ахборот-коммуникация технологияларининг Финландия иқтисодий ўсишини 1990 йиллар оралиғида 0,3 фоиздан 0,7 фоизгача ошириш ҳақидаги далиллар келтириб ўтилган. Хулоса ва таклифлар Ҳозирги вақтда корхона бошқарувида қуйидаги ахборотни бошқариш тизимлари ишлатилади: 1. ERP (Enterprise resource planning). ERP тизими бу – ERP стратегиясини, яъни ишлаб чиқариш ва турли операцияларни интеграциялаш, меҳнат ресурсларини бошқариш, молиявий менежмент ва активлар бошқарувининг ташкилий стратегиясини амалга оширувчи махсус дастурий пакет. Ушбу стратегия дастурий таъминотнинг махсус интеграциялашган тўплами орқали ташкилот ресурсларини доимий равишда мувозанатлаштиришга ва оптималлаштиришга қаратилган, бу эса фаолиятнинг барча йўналишлари учун маълумот ва жараёнларнинг умумий моделини тақдим этади. Бугунги кунда аксарият ташкилотлар турли бизнес муаммоларни ҳал қилишда бир қатор хавфсиз тизимлардан фойдаланишмоқда. Шунга қарамай, ушбу тизимлар ўртасида консолидация, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва алмашиниш жараёни қўлда амалга оширилади, бу эса ўз ўрнида меҳнат харажатларини кўпайишига ва инсон омили таъсирининг кучайишига олиб келади. Биз таклиф қилаётган интеграцион базанинг асосий платформаси ушбу муаммоларни бартараф қилишда ёрдам бериши мумкин. Мутахассисларимиз керакли билим ва кўникмаларга, булутли технологияларнинг тенденциялари бўйича етарлича маълумотга, интеграцион базанинг асосий платформасидан фойдаланган ҳолда ташкилотнинг ERP-тизими инфратузилмасини яратиш ва шу каби ечимларни амалга оширишда профессионал тажрибага эга. 2. CRM (Customer Relationship Management) тизимлари. Ахборот-коммуникация технологиялари нуқтаи назаридан қараганда CRM – бу ходимни мижозлар билан муносабатларини бошқариш воситаси бўлиб, ташкилотларга уларнинг ўзаро алоқасини қайд қилиш, даромад олиш имкониятларини мумкин қадар кенгайтириш ва ташкилий, меъёрий қоидаларга риоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Берилган ахборот-коммуникация технологиялари мижозлар билан уларнинг хусусий эҳтиёжларини изоҳлаш орқали узоқ муддатли ва даромадли ўзаро муносабатларни яратишга йўналтирилган. CRM-тизими мижоз ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришни амалга оширувчи компьютер дастури бўлиб, ушбу тизим ёрдамида янги мижозларни жалб қилиш ва аввалги мижозларни йўқотмаслик, харажатларни пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва натижада савдо ҳажми ва даромадни кўпайтириш, ташкилот рақобатбардошлилигини ошириш каби мақсадларда қўлланилади. CRM-тизими мижоз ва шериклар билан ҳамкорликнинг аниқ ва равшан жараёнини ташкил этиш, самарали маркетинг ва савдо ташкил этиш, мижозлар “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling