Иқтисодиёт ва менежмент


Download 107.6 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi107.6 Kb.
#1568312
  1   2
Bog'liq
Тезисга 2023


Рашидов МЭЛС Каримович,
НДКТУ “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси доценти


НАВОИЙ ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги “Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4059-сонли Фармонига асосан ташкил этилди. “Навоий” эркин иқтисодий зонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 27 январдаги 21-сонли қарорига асосан, Навоий вилоятининг Кармана туманидан 564 га (шундан 364 га ишлаб чиқариш майдони) ер майдони ажратилган. Ҳудуднинг бош режаси Маъмурий кенгашининг 2009 йил 29 апрелдаги 3-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган.
Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан юқори даражада инфратузилма яратилди. Масасал, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 4,5 км ички автомобил йўллари қурилган, 21 км узунликдаги суғориш ва техник сув ички тармоғи ишга туширилган, 18,7 км узунликдаги ички табиий газ қувурлари ётқизилган, ҳудудга 5,5 км узунликда темир йўл линияси ётқизилган ва “Кармана” темир йўл логистика маркази ташкил этилган. 50 мВА ли электр подстанцияси хизмат кўрсатиб келмоқда.
2019 йилнинг 1 январь ҳолатига “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 22 та тадбиркорлик субъектлари (шундан 15 таси қўшма корхона) томонидан қиймати 167,5 млн.доллар (шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - 49,8 млн.долл.) бўлган 29 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида 2018 йил январь-декабрь ойлари давомида 916,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 138,3%). 7,7 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди (режага нисбатан 38,3%) ва 1,3 мингта иш ўринлари ташкил қилинди.
Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 7 та лойиҳа амалга оширилиб, натижада 42,5 млн. доллар инвестиция киритилди (шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 15,9 млн. АҚШ долл.) ва 352 та янги иш ўрни ташкил этилган. Шу билан бирга, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида 24 та тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 126,2 млн. доллар (шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - 33,9 млн. долл.) бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 275,5 млн. долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 87,9 млн. долларлик маҳсулотни экспорт қилиш ҳамда янги 1676 та иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилган.
Давлат мулки бўлган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3774 сонли қарорига асосан Навоий шаҳридаги умумий ҳудуди 84,24 га бўлган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига киритилди.
“Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги ўрганишларимиз давомида, мавжуд бино ва иншоотлардан қуйидагилар: 48 та цех ва завод (жами: 75.411 м2), 23 та омборхона (жами: 6.706 м2), 20 та ижтимоий объеклар (жами:3.459 м2), 11 та гараж-бокслар (жами: 2.728 м2), 15 та маъмурий бино (жами: 5.967 м2) ва 10 та Лента-галерея (жами: 979м2)лар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар хулосасига кўра мавжуд бино ва иншоотлардан 38 тасининг (4771 м2 ишлаб чиқариш ва қўшимча бинолар) умумий ҳолати қониқарсиз ва қайта таъмирлаш ва реконструкция қилишга тавсия этилмаслиги ҳамда ишлаб чиқариш биноси сифатида фойдаланилмаслиги маълум бўлди. Бу ҳолат, инвесторга шубҳа туғдириши, табиийдир.
Яратилган имкониятлар билан хорижий ва маҳаллий инвесторларни хабардор қилиш ва уларни ҳудудга жалб этиш мақсадида, эркин иқтисодий зонанинг веб саҳифасида, вилоят ижтимоий тармоқларида ва оммавий ахборот воситаларида объектлар тўғрисида тарғибот ишлари амалга оширилиб, маълумотлар тақдим қилиб келинмоқда. Бундан ташқари, Дирекциянинг 2018 йилнинг 25 июлдаги 01/252-сонли хати орқали Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги 28 та элчихоналари ва консулликларига мазкур объектларга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Мазкур ҳудудга жойлаштириш учун “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши томонидан умумий қиймати 19,1 млн. АҚШ доллари бўлган 9 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши маъқулланган.
Навоий” эркин иқтисодий зонасининг 2008-2022 йиллардаги ҳолати тўғрисида таҳлилий маълумот




2008-2018йй.

2019й.

2020й.

Яратилган иш ўринлари

1269 та

1676

850

Корхоналар сони

22 та

24

7

Лойиҳалар сони

30 та

25

7

Лойиҳалар қиймати (млн.долл.)

167,5

126,2

87,0

шундан:










хорижий инвестиция (млн.долл.)

49,8

33,9

51,0

ўз маблағи (млн.долл.)

72,2

29,6

9.69

Банк кредити (млн.долл.)

45,6

62,7

26.27

Ишлаб чиқариш ҳажми (млрд. сўм)

1897,4

2286,6

-

экспорт (млн. долл.)

39,0

87,9

-

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 5,8 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиб, 405 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Бундан ташқари умумий қиймати 45,79 млн. АҚШ доллари бўлган 7 та инвестиция лойиҳалари ЭИЗ ва КСЗ Маъмурий кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, умумий қиймати 51,0 млн. долларга тенг бўлган 6 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 51,0 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиб, 550 та янги иш ўринлари яратилади.

Download 107.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling