Иқтисодиёт ва менежмент


Мутахассислик йўналишлари бўйича ривожланиш истиқболлари


Download 107.6 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi107.6 Kb.
#1568312
1   2
Bog'liq
Тезисга 2023

Мутахассислик йўналишлари бўйича ривожланиш истиқболлари

Йўналиш

2008-2018йй.

2019й.

2020й.

Сони

қиймати млн.дол.

сони

қиймати млн.дол.

сони

қиймати млн.дол.

Машинасозлик ва автомобилсозлик

5

53,11













Электротехника ва телкоммуникация

6

47,69

4

7,4

2

20

Кимё ва нетфкимё

4

17,61

2

1

1

25

Фармацевтика, гигиена ва тиббиёт буюмлар

3

6,94

2

4,7







Қурилиш материаллари

2

39,48

12

86,8

1

3

Озиқ-овқат

1

1,21

1

2,4







Енгил саноат

1

1,49







1

1

Чарм-пойафзал







1

2,9







Бошқалар







3

22,0

2

37,9

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳамда мамлакатимиздаги барча эркин иқтисодий зоналарни янада ривожлантириш учун қуйидагиларни эътиборга олиш зарур деб ҳисоблаймиз:
1. Мақсад, вазифа ва яратиладиган эркин иқтисодий зона типини бошидан аниқ қилиб белгилаб қўйиш керак, айниқса техник-иқтисодий асосланишни пухта ишлаб чиқиш зарур. Хорижий инвесторлар учун таваккали энг кам бўлган, харажатларни энг тез қоплаб бўладиган ҳамда бутун мамлакат миқёсида аҳамиятга эга бўлган зона турига, соҳага, тармоққа устуворлик бериш керак.
2. Зоналар сонини ва майдонларини иложи борича минимумга келтириш керак. Чунки жаҳон талабларига жавоб берадиган инфратузилмани яратиш жуда катта маблағни (аввалам-бор давлат бюджети ҳисобидан сарфланадиган) талаб қилади (масалан, ЭИЗнинг ҳар бир кв. км. майдонини жаҳон стандартлари талаби даражасига чиқариш учун ўртача 40-45 млн. долларни талаб қилинади).
3. Ягона қонунга асосланган эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг норматив ҳуқуқий базаси зарур. Бу билан норматив ҳужжатлар турлича талқин қилинишлар ҳамда улардаги қарама-қаршиликни бартараф этилади, қонунни суистеъмол қилиш камаяди, ЭИЗ фаолиятида барқарорликни таъминлашга эришилади. Қонунларда марказий, ҳудудий ва маҳаллий бошқариш органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиши шарт.
4.Ўзбекистон минтақаларида деҳқончик ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида эркин иқтисодий кластер зоналари ташкил қилиш мақсадга муофиқдир. Бу зона тез фурсатларда чўл зоналарини ўзлаштирилишига олиб келади.
5.Биламизки, хизмат кўрсатиш соҳаси икки марта кўп бошқа соҳаларга нисбатан самара беради. Бу соҳада ҳам алоҳида зона ташкил қилиш лозим, деб ўйлаймиз. Масалан, тиббиёт хизмати. Бу хизмат бизда хусусий секторлар томонидан амалга оширилмоқда, лекин кўпгина оператциялар учун чет элга чиқишга ва валютамиз сарфланишига олиб келяпти. Бунинг учун, энг аввало эркин тиббий хизмат зоналари ташкил этсак, ўша хорижлик тажрибали жарроҳни мамлакатимизга жалб қиламиз ва тиббиёт олийгоҳларимиз учун ҳам асосий амалиёт майдонини яратган бўламиз.
6.Тадқиқотларимиз натижасида шунга амин бўлдикки, маҳаллий корхоналар эркин иқтисодий зоналардаги имтиёзларни эшитишиб, ўзлари ишлаб турган жойларидан кўчиб, зона ҳудудида ўз корхоналарини ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда. Бу жараён, чекка туманлар ва қишлоқлардаги ўзи кам сонли корхоналарни ҳам, зона ҳудудига чорлаяпти. Бунинг учун Ўзбекистоннинг барча минтақаларига тегишли бўлган алоҳида имтиёзли эркин иқтисодий тартиб (режим) жорий қилиш лозим, деб ўйлаймиз. Бу тартибга асосан- мамлакат ҳудудидаги корхоналардан хохловчи корхоналар ушбу тизимга ва тартибга асосан имтиёзлар пакетига эга бўладилар. Улардан фақат мамлакатга импорт ўрнини босувчи ва камида 50% экспортга йўналтирилган товарларни ишлаб чиқариш талаб қилинади. Бу тартиб давлатимиз томонидан жорий қилинса, маҳаллий инвесторларимизни изланишга ва халқаро бозорларга чиқишга ҳаракат қилишларига олиб келади.
7.Давлат бозор иқтисодиётининг асосий унсурларидан бири бўлган бозор очиқлиги сиёсатини устуворлигини таъминлаши зарурдир. Ҳозирги кунда бу борада бир қанча муаммоли вазиятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам бозор очиқлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси деб,ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Рашидов М.К. “Эркин иқтисодий ҳудудларнинг мазмун –моҳияти ва ҳудудлар ривожланишига таъсири” // Иқтисод ва молия илмий – амалий журнали мавзусида 2012 йил №3 сон 50 - 54 бетлар.

  2. Рашидов М.К. “Жаҳон мамлакатларида эркин иқтисодий зоналар тажрибаси таҳлили” // “Современные технологии и инновации горнр- металлургической отрасли” научно- технической конференции Навоий 14-15 июнь 2012 год 544-545 бет

  3. Рашидов М.К. Эркин иқтисодий зоналарнинг таснифланиш назарияси “Сервис” илмий – амалий журнал // -Тошкент,2017. № 4. – Б.13 –39.

Download 107.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling