Иқтисодиёт ва таълим / 020 №6 Ўзбeкиcтoн pecпубликacидa тpaнcпopт хизмaтлapини pивoжлaниш иcтиқбoллapи ҳамда транспорт логистикаси
Download 240.78 Kb. Pdf ko'rish
|
6 son 2020 yil 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар шарҳи.
САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 6 7 Бapчa coҳaлapни тpaнcпopт тизимиcиз pивoжлaнтиpиш имкoнияти мaвжуд эмac, aйниқca бу бopaдa ҳapaкaтлaнувчaн тpaн- cпopтнинг ўpни бeқиёcдиp. Тpaнcпopт хиз- мaтидaн фoйдaлaнувчилapгa қулaй вa apзoн хизмaтлap тaқдим этиш дaвлaтнинг acocий эътибopидa туpaди. Тpaнcпopт coҳacи иқти- coдиётнинг aжpaлмac қиcми ҳиcoблaниб кe- лaди. Тpaнcпopтнинг иқтиcoдиётдaги poли шундaн ибopaтки, у ҳap қaндaй ишлaб чи- қapишнинг узвий бўғини ҳиcoблaниб, кopхo- нaлapни ихтиcocлaштиpиш, шунингдeк, мaҳ- cулoтлapни ишлaб чиқapиш жoйлapидaн иcтeъмoлчилapгaчa eткaзиб бepиш учун хизмaт қилaди. Адабиётлар шарҳи. Бугроменко (2003) транспорт соҳасининг ривожланиши иқтисо- дий ривожланишга тўғридан-тўғри таъсирга эмас. Инфратузилмани ривожлантиришни транспортга таъсири йўқ деб ҳисоблайди Берешманнинг (2001) таъкидлашича, иқтисодий фаравонлик тўғридан-тўғри транспорт соҳасидаги имтиёзларга боғлиқ. Буларга транспортдан фойдаланиш имко- ниятларини яхшилаш, йўловчилар учун чип- талар нархини пасайтириш, траснпорт қатно- вини кўпайтириш, зарарли моддалар, чиқин- диларни камайтириш ва интермодал транс- портни кўпайтириш киради. Лакшмананнинг таъкидлашича, транс- порт инфратузилмасини такомиллаштириш ва транспорт хизматлари бозорининг шакл- ланиши ва ривожланишига ёрдам берадиган барча нарса юкларни ташиш нархининг па- сайишига ва турли товар бозорларига кири- шининг ошишига олиб келади. Экспорт имко- ниятларининг ўсиши ишлаб чиқаришни ва сотишни кўпайтиришга, компанияларнинг ишлаб чиқариш линияларини қайта ташкил этишга, янги таъминот занжирларини яра- тишга ва маҳсулот таннархини пасайишига олиб келади. Унинг фикрича, юкларни та- шиш нархининг пасайиши бозорларга кўпроқ киришга олиб келади, меҳнат бозорини кен- гайтиради (Lakshmanan ва Andersen, 2002). Баъзи иқтисодчилар эса, транспорт со- ҳасига рақамлаштиришнинг жорий этили- шини аҳамиятини кўрсатиб, “Турли мамла- катларниннг рақамли иқтисодиётини ривож- лантиришнинг стратегик ёндашувларини ҳи- собга олган ҳолда, биз иқтисодиётни рақам- лаштириш бўйича умумий кўрсатмаларга эътибор қаратишимиз мумкин: асосий мақ- сад – ўз саноатимиз ва компанияларимиз- нинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун дунё миқёсидаги рақамли инфратузилмани шакллантириш, шунингдек, давлат ташки- лотлари, бизнес ва жамоатчиликни рақамли маконга оммавий жалб қилиш” (Попов ва Семячков, 2018). Логистика тушунчаси қадимий Греция- да “Ҳисоблаш санъати” ҳам деб аталган. Айрим манбаларда логистика милоддан ав- валги IV асрда Грецияда пайдо бўлган. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида ло- гистика – ҳисоблаш, муҳокама санъати деб ёзилган (Родников, 2000). Логистика - материалларни, ахборот- ларни ва инсон оқимларини оптималлашти- риш (харажатларни минималлаштириш) мақ- садида уларни бошқариш (Шумаев, 2016). Логистиканинг кенгроқ таърифи уни турли тизимлардаги моддий, ахборот ва мо- лиявий ресурсларнинг ҳаракатини бошқа- риш ҳақидаги таълимот сифатида изоҳлай- ди[4]. Амалий қўллаш нуқтаи назаридан, логистика бу энг кам харажатларни ҳисобга олган ҳолда керакли вақтда, керакли миқдор- даги товарни керакли вақтда, керакли жойда тақдим этишнинг энг самарали вариантини танлашдир (Шумаев, 2014). Цветков (2016) томонидан логистика усулларининг икки турдаги тақсимланган тизимларда қўлланилиши қиёсий таҳлил қилинган. Биринчи тур классик логистика тизимларини ва иккинчи тур ахборот ва телекоммуникация тизимларини тавсифла- шини умумлаштириб мазмуни очиб берил- ган. Иккала тизимда ҳам қўлланилиши мум- кин бўлган логистик принциплар кўрсатил- ган. Иккала тизимни оптималлаштириш ва ривожлантириш усулларининг фарқи кўрса- тилган. Логистика тамойилларини тарқатил- ган ахборот тизимларида қўллаш объектив зарурат эканлиги ва иккала тизимнинг ривожланишига ҳисса қўшиши исботлан- ган[13]. Корхонада логистика тизимини шакл- лантиришдаги зиддиятли масалалар келти- рилган ва логистика менежменти асосида ма- териаллар оқимини бошқаришни такомил- лаштириш йўллари аниқланган (Левкин, 2017)[14]. Topolšek ва бошқалар (2018) томонидан транспортда логистика тушунчаси бўйича қуйидаги фикр билдирилган: “Транспорт- логистика бизнесида кўплаб тушунчалар мавжуд: транспорт, логистика, экспедитор- лик ва ҳакозо. Шунингдек, транспорт иқти- содиёти, транспорт логистикаси, логистика Download 240.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling