Иқтисодиётни ривожлантириш учун Ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?


Download 1.46 Mb.
bet2/2
Sana10.06.2020
Hajmi1.46 Mb.
#116977
1   2
Bog'liq
3хошимов иктисодиёти ЯИМ

Бизнинг харитамиз

Глобал меҳнат тақсимотидаги Ўзбекистон харитаси мана шундай, анчайин хира кўринишга эга. Бизнинг кўрсаткичимиз: ECI = -0.89. Иқтисодиётнинг мураккаблиги бўйича дунёда 97- ўринда турамиз (қиёслаш учун: 1995 йилда биз 88- ўринда бўлганмиз).



Ўзбекистон

Жигарранг йирик доғлар – бу газ, мис ва бошқа металлар. Чап томондаги пушти доғ – уран ва радиоактив кимёвий элементлар. Яшил нуқталар – енгил ва тўқимачилик саноати. Маиший техника, автомобиль, машинасозлик, қурилиш материаллари, мебель саноати ва бошқа “иқтисодиёт локомотивлари”ни оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Хаританинг пастки томонидаги мевалар ва сабзавотлар ҳам нисбатан кичик. Кўриниб турибдики, бизда жаҳон бозорида рақобат афзаллигини таъминлай оладиган тармоқлар кам. Имкониятларимиз чекка жойларда жойлашган ва технологик маконнинг “содда” қисмига тўпланган, марказий тармоқларда рақобатбардош соҳалар мавжуд эмас.



Қўлимиздан нима келади?

Ўзбекистоннинг мавжуд технологик мавқеи биз ўзимиз янги технологиялар яратишимиз учун заифлик қилади. Бизда меҳнат ресурсларининг сифати паст ва капитал жалб қилиш жуда қиммат. Реал қўлимиздан келадигани – енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги каби чекка тармоқларимизни ривожлантириш ва аста-секин технологик макон ичкарисига қараб интилишдир. Фақат мавжуд рақобат мавқеларини уйғунликда ривожлантириш ва технологик боғлиқликдаги ёндош тармоқларни ўзлаштиришгина кутилган натижаларга эришиш имконини беради. Янги технологиялар ва инновациялар мамлакатнинг технологик карта марказий тугунларида мустаҳкам мавқега эга бўлишининг сабаб бўлмайди, балки бунинг натижаси ўлароқ юзага келади.

Хўп денг, мамлакатнинг ривожланиш истиқболида пайпоқ тўқиш ёки сабзавот консерваларини тайёрлашдан кўра, технологик жиҳатдан “содда” иқтисодиётимизнинг минтақа инновациявий марказига айланиши жозибалироқ эшитилади. Лекин, афсуски (балки бахтимизгадир?), бу биз учун мураккаброқ ва рангоранг тузилмали иқтисодиётга эга мамлакат бўлишимиз учун ягона имкониятдир. Аслида бу йўл ўйлаганимиздек узоқ эмас – Малайзия ва Туркия иқтисодиётлари бунга мисол. Бу мамлакатлар содда товарлар ишлаб чиқаришдан тобора мураккаброқ технологиялар сари шошилмай борганлар ва бугунги кунга келиб ёрқин, диверсификацияланган иқтисодиётга эга мамлакатларга айландилар. Бу йўлга қадам қўйганларига унчалик ўкп бўлмади, натижалар эса, кишини ҳайратга солади.

Туркия


Малайзия


Жанубий Корея, Мексика, Польша, Тайвань ва Хитой ҳам худди шу тариқа ривожланган.

Индекс муаллифлари содда иқтисодиётга эга мамлакатлар илғор технологияларни ўзлаштира бошлашлари жараёнига ўзига хос изоҳ берадилар. Муаллифлар товарларни жунглидаги дарахтларга ўхшатиб, корхоналарни маймунлар дея тасаввур қилишни тавсия қиладилар. Кўз олдингизга келтиринг, жунглининг камҳосил ва серҳосил қисмлари мавжуд, биз маймунлар камҳосил дарахтлар (паст қўшимча қиймат)дан ҳосилга бой дарахтлар (юқори қўшимча қиймат)га сакраб ўтиб олишларини истаймиз. Баъзи жойларда дарахтлар бир-бирига яқин жойлашган, маймунлар бемалол сакраб ўта оладилар (масалан, смартфонлар ва уларнинг микроэлектроникаси). Бошқа жойларда эса, дарахтлар ораси узоқ. Бу бир турдаги маҳсулот тайёрлаш технологиялари бошқа маҳсулот тайёрлашда ёрдам бермадиган ҳолатлардир (масалан, тўқимачилик толалари ва ракета двигателлари). Технологик макон харитасида машинасозлик, кимё саноати, электроника ва тўқимачилик каби капиталталаб тармоқлар атрофида гавжумлик кузатилади.  Бироқ, баъзида мамлакатлар қопқонга тушиб қолишлари мумкин: жунглининг камҳосил қисмида туриб, марказдан йироқ тармоқларни ривожлантиришга уринадилар.

Агар давлат юқори қўшимча қийматли тармоқни молиялаштирса ёки субсидиялар ажратса (истеъмолчи ҳисобидан, субсидиялар ёки протекционизм – бари истеъмолчи ҳисобидан бўлади) нима бўлади? Айтайлик, давлат электроника ишлаб чиқаришни истеъмолчилардан ишлаб чиқарувчиларга қарата қайта тақсимлаш йўли билан (имтиёзлар, субсидиялар, божхона тарифлари ёрдамида) қўллаб-қувватлайди. Муваффақиятга эришилганда ҳам (бу эҳтимолдан йироқ), бу ҳеч қандай ижобий экстерналиялар бермайди (яъни, ушбу жараёндан четда бўлганларга ижобий таъсир кўрсатмайди – тарж.) ва мультипликатив самарага эришилмайди, чунки жунглидаги бошқа “маймунлар” у ерга кўчиб ўта олмайди.

Бу ҳол чекланган ресурсларимизни самарадорроқ тармоқлардан самараси пастроқ корхоналарга кўчириб ўтиш билан якун топади. Оқибатда, у ёки бу турдаги давлат дотациялари ёки солиқ имтиёзлари эвазига кун кўрадиган тармоқлар қолади, улар доимий қўллаб-қувватлаш ва рақобатдан ҳимоя муҳтож бўлиб қолаверадилар. Бу дотациядаги корхоналарнинг бизнес модели ишлаб чиқариш самарадорликни ошириш эмас, балки яна ҳам кўпроқ имтиёзлар ва дотацияларни ундириш бўлиб қолади. Бир нечта маймунларни ўта серҳосил дарахтларга ўтқазиб қўйиб, қолганларини у ерга кўчиб ўтиш имконидан буткул маҳрум этиш иқтисодиёт ва технология ривожланишини узоқ йилларга чўзиб юборади.

Давлатнинг ўрни

Албатта, давлатнинг бу борадаги роли минимал даражада бўлиши керак, идеал ҳолатда давлат ҳеч қандай саноат, хизмат кўрсатиш ёки қишлоқ хўжалиги соҳаларини (имтиёзлар ва субсидиялар билан) қўллаб-қувватламаслиги керак. Бунинг ўрнига бизнесга янги технологик ишлаб чиқаришлар очишда нималар тўсқинлик қилишини англаш лозим: бизнес билан шуғулланишдаги юқори тузилмавий хатарларми, инвестициялар ҳимояланиши даражасининг пастлиги, монополиялар, коррупция ёки катта солиқ юкими? Кейин эса, бу муаммони ҳал этиш йўлларини кўриш керак.

Шу тариқа, иқтисодий агентлар энг кам қаршилик йўлидан борадилар ва юқорида келтирилган умумий мувозанатга келадилар. Фақат шу тариқа узоқ йиллардан буён меҳнатнинг ўта чуқур тақсимланиши шароитида яшаб келаётган халқаро бозорда мутаҳкамланиб олиш мумкин. Иқтисодий салоҳиятимизни амалга ошириш учун бизнеснинг уйғунликда ривожланишига тўсқинлик қилаётган бир қатор тўсиқларни бартараф этиш лозим.

Нима қилиш керак?

Иқтисодий тараққиёт ҳақида сўз кетганда, илм-фанда шундай баҳсли масала кўтарилади: қолоқ мамлакатлар ривожланган мамлакатларга етиб олиши учун етарли шарт-шароитлар қандай бўлиши лозим? Таъкидлаб ўтаман, зарурий шарт-шароитлар узоқ вақтдан буён умумий (илмий) келишув нуқтаси саналади. Барча зарурий талабларнинг қондирилиши, табиийки, юз фоизлик муваффақиятни кафолатламайди, улар “зарурий” деб бежиз номланмаган. Аксинча, бу шартларнинг бажарилмаслиги инқирозга учрашни кафолатлайди.

Ўз дарвида Арасту Никомах этикасида ёзганди: “Айб ишни турлича қилиш мумкин, тўғри йўл эса, фақат бир хил бўлади”. Толстой фикрича барча бахтли оилалар ўхшаш бўлганидек, ривожланишга муваффақ бўлган барча мамлакатлар ҳам истисносиз барча шартларни бажаришган. Иқтисодий мураккаблик назарияси – эски ғояга батафсилроқ ва синчков назар ташлаш, холос.

Иқтисодий очиқлик

Юксак ривожланган иқтисодиётга олиб борувчи йўл халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш ва дунё билан жадал мулоқот орқали ётади. Товарлар ишлаб чиқариш-логистика занжири доирасида яратилади, шу арзонга тушади.



Аксарият ишлаб чиқариш жараёнларида харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми ортгани боис тушади. Халқаро савдода фаол қатнашиш орқали катта бозорларга кира олиш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардош бўлиш учун ягона чорасидир. Шу сабабли, савдо учун тўсиқларни камайтириш зарур: божхона таомилларини соддалаштириш, ставкаларни пасайтириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва эркин савдо тўғрисида шартномаларни имзолаш. Шунда биз мўъжизага эмас, ўз кучимизга ишонган ҳолда, халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнимиз учун курашишимиз мумкин бўлади.

Рақобат

Ҳар қандай тармоқни ривожлантириш учун ички бозорларда бозор иштирокчилар бир вақтнинг ўзида ҳам рақобат, ҳам ҳамкорлик қиладиган рақобат муҳитини яратиш талаб этилади. Давлат ёки давлататрофи монополияларини бартараф этиш, имтиёзлар, преференциялар, дотациялар ва протекционистик чораларни йўқотиш рақобатни оширади ва бозордаги самарали тармоқларни белгилаш имконини беради. Барча тармоқларга кириб бориш учун биз тўсиқларни йўқотишимиз ниҳоятда муҳим, шундагина соғлом рақобатни таъминлаб, корхоналар унумдорлигини оширишимиз мумкин.



Бунинг учун солиқ тизимини бирхиллаштириш ва соддалаштириш лозим, токи барча иштирокчилар бир хил қоидаларга амал қилсинлар ва афзаллик берилган солиқ тўловчилар бўлмасин. Банк тизимини тартибга солишни қайта кўриб чиқиш ва қисман бўлса-да, хусусийлаштириш зарур. Бизда давлат банкларининг улуши ниҳоятда катта, бу уларнинг рақобатдан кучли ҳимояланганлигини англатади ва бу бозорда рақобатнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Паст рақобат капиталнинг нисбатан юқори нархда бўлишини англатади – паст рақобатда нархни туширишга рағбат йўқ.

Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, самарали суд тизими

Суд механизмлари орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олишга бўлган ишонч тадбиркорлик ва инвестициялар киритишга рағбатни оширади. Бизнинг ҳолатимизда чет эл инвесторлари – бу фақат иқтисодиётга киритилаётган маблағ эмас, балки технологиялар ва бизнес-жараёнларга оид билимлар ўзлаштирилиши ҳамдир, зотан, фақат ишлаб чиқариш билимларигина бизнинг тараққий этишимизга кўмак беради.



Макроиқтисодий барқарорлик

Аввало, мустақил ва салоҳиятли, бозор ва аҳолида ишонч уйғота олувчи Марказий банк мавжудлиги. Валютанинг ўта волатиллиги (ўзгарувчанлиги), капиталнинг эркин айлануви олдидаги тўсиқлар ва инфляция келажагининг ноаниқлиги иқтисодиётдаги тузилмавий хатарларда акс этади. Бу режалаштиришнинг қисқа даврга эга бўлишига ва капиталнинг қимматлашувига олиб келади. Капиталнинг нархи юқори бўлганда технологик юксалишни кутиш иложсиздир.
Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling