Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли


Давлатнинг монетар сиёсати


Download 248.14 Kb.
bet11/12
Sana28.12.2022
Hajmi248.14 Kb.
#1015698
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли

Давлатнинг монетар сиёсати - бу пул-кредит сиёсати бўлиб, пул муомаласини тартиблашни кўзлайди. Бу таркибан қайта молиялаштириш ёки учёт сиёсати, очиқ бозор операцияларини ўтказиш сиёсати, мажбурий резерв сиёсатидан иборат бўлади. Бу билан иқтисодиёт керакли миқдорда пул билан таъминланади, яъни унинг етарли даражада монетизациялашувига эришилади. Монетар сиёсат қаттиқ ва юмшоқ бўлади. Қаттиқ сиёсат қўлланилганда пул эмиссиясига йўл берилмайди, пул массаси қисқартирилади. Юмшоқ сиёсат бўлганда пул массасининг ўсишига тўсқинлик қилинмайди, Иқтисодиётнинг пул билан таъминланиши кўпайтирилади.

  • Давлатнинг монетар сиёсати - бу пул-кредит сиёсати бўлиб, пул муомаласини тартиблашни кўзлайди. Бу таркибан қайта молиялаштириш ёки учёт сиёсати, очиқ бозор операцияларини ўтказиш сиёсати, мажбурий резерв сиёсатидан иборат бўлади. Бу билан иқтисодиёт керакли миқдорда пул билан таъминланади, яъни унинг етарли даражада монетизациялашувига эришилади. Монетар сиёсат қаттиқ ва юмшоқ бўлади. Қаттиқ сиёсат қўлланилганда пул эмиссиясига йўл берилмайди, пул массаси қисқартирилади. Юмшоқ сиёсат бўлганда пул массасининг ўсишига тўсқинлик қилинмайди, Иқтисодиётнинг пул билан таъминланиши кўпайтирилади.
  • Давлатнинг фискал сиёсати - бу солиқ-бюджет сиёсатидир.
  • Унинг мақсади солиқлар воситасида давлат хазинаси - бюджетга пул ундириш ва бу пулни ижтимоий неъматлар яратиш учун сарфлашдан иборат. Солиқ давлатни иқтисодиётга таъсир этишининг асосий молиявий воситаси бўлиб, у фискал (пул ундириш) ва рағбатлантириш функциясини бажаради. Фискал сиёсатда доимий молиявий стабилизаторлар ва шароитга мослашган дискрецион воситалар қўлланилади. Фискал сиёсат фаол бўлганда дискрецион воситалар ишга солинади. У нофаол бўлганда ишлаб турган стабилизаторлардан фойдаланилади.
  • Мегасиёсат халкаро сиёсат - умумбашарий, яъни глобал тавсифга эга. Бу сиёсат моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини, шунингдек, яратилган товар ва хизматларни дунё узра самарали тақсимлашга қаратилади. Бу сиёсатда квоталар, бож тўловлари, экспорт-импорт солиқлари каби воситалар қўлланилади.

  • Download 248.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling