Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли


Давлатнинг ижтимоий сиёсати


Download 248.14 Kb.
bet7/12
Sana28.12.2022
Hajmi248.14 Kb.
#1015698
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли

Давлатнинг ижтимоий сиёсати — бу инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқариш, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишига қаратилган сиёсатдир.
Унинг мақсади оммавий фаровонликни оширишга кўмак беришдир. Бу сиёсатда иш билан бандлик даражасини белгилаш, минимал иш хақини ўрнатиш, камбағаллик чегараларини аниқлаш, тирикчилик минимумини белгилаш, ижтимоий ёрдам меъёрларини аниқлаш каби усуллар қўлланилади. Унинг асосий йўналишлари бандлик, даромад ва ижтимоий ёрдам сиёсатидир.
Бандлик сиёсати. Бу меҳнатга лаёқатли ва ишлайман деган кишиларни иш билан таъминлаш, шу орқали уларга ўзини-ўзи боқиши учун имконият яратишни кўзлаган сиёсатдир. Шу сиёсатга амал қилган ҳолда давлат мамлакатда янги иш ўринларини яратиш, мавжуд иш ўринларидан тўлароқ фойдаланиб шу ерда банд бўлганларни кўпайтириш йўлини тутади. Янги иш ўринларини яратган фирмаларга солиқдан сийловлар ёки субсидиялар берилади. Бир иш ўрнида икки смена ишлашни уюштириб 2 кишини банд қилганлар ҳам давлатдан молиявий ёрдам олади. Шунингдек, янги иш ўрнини яратиб, уни замонавий технологиялар билан жихозлаб шу ердаги иш унумини ва шунга кўра топиладиган даромадни оширишга эришган фирмалар ҳам рағбатлантирилади. Бандлик муаммосининг кескинлигига қараб уни хал этишнинг у ёки бу усулига устуворлик берилади. Кам ривожланган мамлакатларда ишсизлар ғоят кўп бўлганидан бандлик сиёсати ҳар қандай иш ўрнини, хатто унуми паст иш ўринларининг яратилишини кўзлайди, чунки бу ўринлар арзон туради. Аксинча, иқтисоди ривожланган мамлакатларда малакали меҳнатни банд қилувчи унуми юқори иш ўринларини, гарчи улар қиммат турса-да, яратишга эътибор катта бўлади. Ўзбекистондаги бандлик сиёсатида ҳам арзон иш ўринларини яратишга устуворлик берилади, деҳқон ва фермер хўжалигида, кичик бизнесда иш ўринларини яратишни давлат кредитлар билан рағбатлантиради. Ўзбекистон давлат бюджетида махсус бандлик фонди бўлиб, унинг ҳисобидан иш ўринлари яратилади, ишсизларга нафақа берилади ва ишсизлар янги касбларга ўргатилади. Давлат ҳисобидан молиялаштириладиган фондлар маблағлари ҳам янги иш ўринларини яратишга юборилади.
Ишсизликни камайтириш учун хукуматлар иш кучини четга чиқариш чораларини ҳам кўради. Меҳнат миграцияси хусусида давлатлараро келишувлар тузилади, давлат мана шу миграцияга хизмат қилувчи фирмаларни ташкил этиб уларни молиялаштиради.
Бандлик сиёсати ҳамма иш қобилиятлари борларни иш билан таъминлаб, 100% бандликка эришишни кўзламайди, чунки бу мумкин эмас. Мазкур сиёсат ривожланган мамлакатларда тўла бандликни кўзлайди, бу эса меҳнат аҳлининг 94%и банд бўлишини билдиради. Иқтисод ривожланмаган мамлакатларда тўла бандликка эришиб бўлмаганидан ишсизлик муаммосини иложи борича юмшатиш кўзланади.

Download 248.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling