Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли
Download 248.14 Kb.
|
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий ҳимоя сиёсати.
Даромадлар сиёсати давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим бўғини бўлиб, мазмунан даромадларнинг тақсимланишини тартиблашга қаратилган сиёсатдир. Бу сиёсатда ижтимоий солиқлар, ижтимоий дотациялар ва бюджет трансфертлари каби воситалар қўлланилади. Бандликни, пенсия билан таъминлашни ва меҳнатнинг ижтимоий сурурталанишини таъминлаш учун фирмалардан улар ажратган мехнат хақи суммасидан ижтимоий солиқлар ундирилади. Буларнинг бир қисми давлат томонидан ишсизлик нафақаси иш қобилиятини вақтинча йуқотганларга даромад қилиб берилади.
Даромад сиёсати солиқларни прогрессив, яъни даромад миқдорига қараб ошиб бориши тарзида белгилайди. Кўп даромад олган катта солиқ тулайди. Шу йўсинда йирилган пул давлат бюджетида тўпланиб муҳтожларга ёрдам сифатида тақсимланади. Даромад сиёсати қарияларни пенсия билан таъминлашни ҳам кўзлайди. Шу ўринда 2 хил пенсия тизими уюштирилади. Биринчиси, ҳамжиҳатлик тизими бўлиб, бунга кўра ишлаётганлар даромадининг бир қисми олиниб, қарияларга давлат пенсияси сифатида берилади. Иккинчиси, жамғарилган пенсия тизими бўлиб, бунга кўра ҳар бир ходим ишлаган пайтидаги даромадининг бир қисмини пенсия жамғармасига ўтказиш орқали пенсия пулини ўзи тўплаб боради ва қариган пайтида олади. Бу жамғармага ажратиладиган пулнинг бир қисмини ишловчилар берса, иккинчисини эса фирмалар тўлайди. Олинадиган пенсия жамғарилган пулдан кўп бўлади, чунки тўпланган пул ишга солиниб йил сайин туғиб боради. Ижтимоий ҳимоя сиёсати. Бу аҳолининг ночор қатламларига ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаб туриш сиёсатидир. Унга кўра ўзи ишлаб пул топишга қодир бўлмаган кишиларга бюджет ҳисобидан пул билан ва моддий шаклда ёрдам кўрсатилади. Даромади кам кишилар солиқлардан озод қилинади, уларга турли нафақалар бериб турилади, бир йўла ёрдам ҳам кўрсатилади. Мухтож кишиларга бепул озиқ-овкат ва кийим-кечак тарқатилади, бепул ётокхоналар ажратилади. Ижтимоий ёрдам миқёси мухтожлар сонига ва давлатнинг молиявий имкониятларига боғлиқ бўлади. Ўзбекистон давлатининг ижтимоий сиёсатида ҳам мухтожларга ёрдам бериш катта ўрин тутади. Ижтимоий ёрдам сайланма тарзида аҳолининг мухтож бўлмаган қатламларига ҳам кўрсатилади. Fapб мамлакатларида уй-жой сотиб олиш учун банкдан олинган кредит фоизларнинг бир қисмини давлат тўлайди. Шунингдек, давлат даволаниш учун олинган кредит фоизини ҳам ўзи тўлаб беради. Ўзбекистонда давлат коммунал хизматларни аҳолига арзон нархда етказиб бериш учун уларни аҳолидан оладиган нархи билан хақиқий бозор нархи ўртасидаги фарқли бюджет ҳисобидан қоплайди, аҳолининг маълум тоифаларига, коммунал хизматлар нархи ошиши муносабати билан компенсациялар тўлайди. Ўзбекистонда 2004 йилда аҳоли учун ижтимоий аҳамиятли хизматлар нархидаги фарқни қоплаш учун бюджетдан 22,6 млрд. сўм ажратилди. Давлат турли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиб, уларни молиялаштиради. Булар орасида камбағалларга ёрдам бериш дастурлари алохида ўрин тутади. Бу дастурларда камбағалларга нафақа бериш, уларни уй-жой ва иш билан таъминлаш, уларга бепул тиббиёт хизматларини кўрсатиш, уларни янги касбларга тайёрлашга ypғy берилади. Бу дастурларнинг амалга оширилиши камбағалликни йуқота олмайди, лекин унинг қисқартирилишига олиб келади. Ижтимоий сиёсат жамиятдаги тенгсизликни хаддан ташқари ошиб кетишига йўл кўймаслиги керак. Бу сиёсат Ўзбекистонда аҳолини ошиб-тошиб кетган бой-бадавлатларга ва қашшоқ камбағалларга ажралишининг олдини олади. Даромадларни бойлар билан камбағаллар ўртасида қайта тақсимлаш орқали тенгсизлик қисқартирилади. Даромадларнинг бойлар қўлида тўпланиши маълум меъёрда бўлиши таъминланади. Даромадларнинг фарқланиш чегараси ҳам белгиланади. Бунга қўра бойлар ва камбағаллар даромади ўртасидаги фарқ илгари айтганимиздек 13-15 мартадан ошмаслиги керак. Айтилган тенгсизлик меъёри маъқул ҳисобланади, ижтимоий сиёсат шуни мулжалга олади. Ижтимоий сиёсат даромадларни тартиблаш ва ижтимоий ёрдам уюштириш орқали жамиятдаги ижтимоий гармонияни, яъни турли гуруҳларнинг ҳамжиҳатлигини таъминлайди. Бу билан ижтимоий низоларнинг олди олинади, ижтимоий тинчлик-хотиржамлик эса иқтисодий ўсиш учун шароит ҳозирлайди. Download 248.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling