Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли


Download 248.14 Kb.
bet5/12
Sana28.12.2022
Hajmi248.14 Kb.
#1015698
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли

1 . Қаттиқ сиёсат. Бунда пул массаси қисқартирилади, унинг эмиссия (пул чиқариш) хисобидан ўсиши қатъий чегараланади. Натижада пул массаси қисқариб товар массасига тенглашади. Пулнинг қискариши талабни камайтиради, нархлар эса ўсмайди, пул бирлигининг харид курби барқарорлашади. Пул топишга интилиш иқтисодиётнинг жонланишига олиб келади. Бундай сиёсат биз илгари кўрганимиздек одатда иқтисодиётни тангликдан чиқариш ёки инфляцияни жадал бостириш учун қўлланилади.
2 . Юмшоқ монетар сиёсат. Бунда давлат пул массасининг ортишига тускинлик қилмайди, пул эмиссияси хадеб чекланавермайди, натижада пул кўпайиб унинг арзонлашуви юз беради. Юмшок, сиёсат иқтисодиёт ўсиш палласида бўлганда кўпроқ қўлланилади, чунки пул массасининг ўсишига қараб товарлар массаси ҳам ўсади. Бунда товар-пул мувозанати пулни қисқартириш хисобидан эмас, балки товарларнинг кўпайиши туфайли таъминланиб туради.
Фискал сиёсат. Бу давлатнинг солиқ-бюджет сиёсатидир, унга биноан солиқлар белгиланади, бюджет маблағлари аниқ, мақсадлар йўлида ишлатилади.
Солқ сиёсати солиқлар воситасида бюджетга пул тўплашга қаратилади. Унга биноан солиқ, турлари аниқланади, солиқ, ставкалари, солиқ, солинадиган объектлар, солиқ, имтиёзлари, солиқ ундириш тартиби белгиланади.
Солиқлар давлатнинг иқтисодиётга таъсир этишида қўлланиладиган асосий воситадир. «Солиқ, тизими нафақат солиқларни ундириш, балки биринчи галда, paғбатлантириш хусусиятига эга бўлиши лозим».
Иқтисодиётни рағбатлантириш зарур бўлганда солиқлардан имтиёзлар берилади. Бунда солиқ, камайтирилади, солиқни ундириш мухлати чузилади ёки умуман солиқ, ундирилмайди. Натижада фирмаларга тегадиган фойда кўпаяди, улар фойдани реинвестиция қилади, яъни қайтадан ишлаб чиқаришни ўстиришга юборади. Ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистонда фойдадан тўланадиган солиқ, ставкаси 2004 йили 24%дан 2009 йилда 12% га туширадди. Ишлаб чиқариш қизиб кетганда унинг ўсишини секинлаштириш зарур бўлса солиқлар оширилади. Бу усул капиталнинг эски тармоқлардан чиқиб янги истифболли тармоқларга кўчиб ўтишига ҳам ёрдам беради, чунки эски жойдаги юқори солик, харажатни ошириб, фойдани камайтириб юборади, янги жойдаги солиқкнинг камлиги фойдани оширади.
Фискат сиёсатда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва устириш учун икки хил йўлдан борилади:
1 . Илгари киритилган ва ҳозир амалда бўлган иқтисодий стабилизаторларни — воситаларни қўллашни давом эттириш. Давлат қонун йўли билан шундай тартибни ўрнатадики, унга биноан молия нормативлари (меъёрлари) жорий этилади. Булар шароит ўзгаришига қараб автоматик равишда амал қилаверади. Булар жумласига солиқ, ставкаларини, ишсизлик нафақаси миқдори, даромадларнинг инфляцияга қараб индексация қилиниши, ижтимоий ёрдам кўрсатиш нормативларини киритиш мумкин. Масалан, даромад солиғи даромад миқдорига нисбатан 15% килиб белгиланса, даромад кўпайиши билан унинг миқдори ҳам автоматик равишда ошади. Даромадларни 80% индексациялаш тартиби ўрнатилган бўлса, нарх ошган тақдирда шу
80% даражада даромад ҳам кўпайтирилади.
1 . Шароитта қараб янги нормативларни киритиш йўлидан бориш, бу дискрецион фискал сиёсат деб юритилади. Бу сиёсат доирасида янги солиқ, ставкалари жорий этилади, янги солиқлар киритилади, бюджет маблашарини сарфлаш нормативлари ўзгартирилади. Дискрецион сиёсат ўзгарган шароитга мослашиш сиёсатидир. Иқтисодиёт бир маромда ўсиб бораётганда биринчи йўл, у тангликка йўлиқиб, ундан чиқиш керак бўлганда иккинчи, яъни дискрецион йўл устувор бўлади.
Фискал сиёсат бюджет орқали ҳам иқтисодиётга таъсир этади. Бюджет ҳисобидан давлат ишлаб чиқариш инфратузилмасига катта инвестицияларни юборади, миллий иқтисодиёт учун аҳамиятли иш (масалан, янги технологияни яратиш) билан шуғулланувчи корхоналарга субсидия берилади. Субсидия молиявий ёрдам сифатида қайтариб олинмайди, унинг ҳисобидан харажатлар қопланиб фойда кўпаяди, бу билан корхоналар рағбатлантирилади.
Бюджет сиёсати ижтимоий неъматларнинг яратилишини қанда қилмай ва керакли миқдорда пул билан таъминлаб туришга қаратилади. Давлат бюджети баланслашган бўлиши, яъни даромадларга қараб харажатлар қилиниши зарур бўлади. Бюджет сиёсати шундан келиб чиққан ҳолда бюджет дефицитига йўл бермасликни, дефицит юз берган тақдирда ҳам бу меъёрида бўлишига қаратилади. Бюджет сиёсати давлатнинг ички ва ташқи қарзининг ҳом меъёрида булишини таъминлаши зарур.

Download 248.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling