Иқтисодий базис тушунчалар


Download 125.71 Kb.
bet2/3
Sana07.11.2023
Hajmi125.71 Kb.
#1754082
1   2   3
Bog'liq
5.Даромад самараси ва алмаштириш самараси

Графикда нархнинг бундай ўзгариш, бюджет чизиғининг АВ ҳолатдан АВ1, АВ2, АВ3 ҳолатларга силжитади. Масалан, Х1 товар олма ва Х2 – апельсин бўлсин. Олма нархи ўзгаради, натижада бюджет чизиғининг Х2 ўқ билан кесишган нуқтаси ўзгармайди, Х1 ўқ билан кесишган нуқтаси ўнг томонга силжийди.

Олма нархининг тушиши реал даромадни оширади,натижада истеъмолчи олма нархи ошмасдан олдин олаолмаган апельсин ва олма мажмуаларини энди олиши мумкин бўлади. Яъни, берилган даромадда энди кўпроқ олма ва кўпроқ апельсин олиш мумкин бўлади. Иккинчидан, бюджет чизиғи нарх пасайишига мос равишда ётиқроқ бўлиб боради. Истеъмолчи энди бир бирликқўшимча олма олиш учун, олдингидан камроқ миқдордаги апельсиндан воз кечади. М-н, 1 та апельсин нархи 10 сўм, 1 та олма нархи 5 сўм, бўлса яримта апельсинга 1 та олма тзғри келади, олма нархи 2,5 сўмга тушса, қўшимча 1та олма олиш учун ¼ қисм апельсиндан воз кечиш керак.

Натижада оптимал мажмуа Е нуқтадан юқорироқ нафлик даражасига эга бўлган бефарқлик эгри чизиқларида жойлашган Е1, Е2 , Е3 нуқталарга ўтади. Агар оптимал мажмуа нуқталарини (бефарқлик эгри чизиқлари билан бюджет чизиқлари кесишган нуқталар) чизиқ билан бирлаштирсак, “нарх-истеъмол” чизиғи ҳосил бўлади (графикда V чизиқ). “Нарх-истеъмол” чизиғи асосида, талаб чизиғини аниқлаш мумкин. Бу ҳолда ордината бўйича нарх, абцисса ўқи бўйича Х1 неъмат миқдори белгиланади.

«Нарх-истеъмол» чизиғи


Талаб чизиғи
V

Даромад ва алмаштириш самараси. “Даромад –истеъмол” чизиғи таҳлил қилинганда, даромад ўзгаришининг истеъмолга таъсири ўрганилди. “Нарх-истеъмол” чизиғи орқали нархларнинг ўзгаришини бир неъмат билан бошқа бир неъматни нисбий алмаштиришга таъсири ўрганилди. Энди Х1 неъматга бўлган талабни ўзгаришининг қанча қисми нарх билан боғлиқ ва қанча қисми даромад ўзгариш билан боғлиқлигини ўрганамиз.

Нормал товарлар учун даромад самараси

Расмда бюджет чизиғининг бошланғич ҳолати БА ва А неъмат нархи пасайгандан кейинги ҳолати БА’ келтирилган. Бошланғич бюджет чизиғида U1 бефарқлик эгри чизиғига мос келувчи оптимал мажмуа Е1 нуқта билан ифодаланган. Е1 нуқтада истеъмолчи Б неъматдан Б1 миқдорда, А неъматдан А1 миқдорда сотиб олади. А неъматнинг нархи тушгандан кейин, янги оптимал мажмуа БА’ бюджет чизиғи билан U2 бефарқлик эгри чизиғи кесишган Е3 нуқтага ўтади. Е3 нуқтада истеъмолчи Б3 миқдорда Б неъматдан ва А3 миқдорда А товардан сотиб олади. Демак, А неъмат нархининг пасайиши истеъмолчининг реал даромадини, унинг товар сотиб олиш имкониятини оширади.


Download 125.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling