Иқтисодий базис тушунчалар
Download 125.71 Kb.
|
5.Даромад самараси ва алмаштириш самараси
А неъмат истеъмолининг умумий ўзгариши А1А3 га умумий самара дейилади. Энди умумий самарани даромад самараси ва алмаштириш самарасига ажралишини кўрамиз. Даромад самарасини аниқлаш учун БА’ бюджет чизиғига параллел қилиб Б’A’’ бюджет чизиғини U1 бефрқлик эгри чизиғига уринадиган қилиб ўтказамиз. Уриниш нуқтасини Е2 билан белгилаймиз. Е2 нуқтага мос келувчи оптимал мажмуадаги А неъмат миқдори А2 га тенг ва у А1А3 умумий самарани икки қисмга ажратади. А2А3 ўзгаришга даромад самараси дейилади. А1А2 ўзгаришга алмаштиришсамараси дейилади.Даромад самараси - бу неъмат нархи ўзгариши (алмашиш самараси ҳисобга олинмаганда) натижасида реал даромад ўзгаришининг истеъмолчи талабига таъсиридир. Даромад самараси - бу истеъмолчининг сотиб олиш имкониятини ошганлигини кўрсатади ва у бир бюджет чизиғидан бошқа бюджет чизиғига истеъмолчининг оптимал товарлар мажмуасини ўтишини акслантиради.Алмаштириш самараси - бу нафлик даражаси ўзгармаганда, товарлар нархи ўзгариши муносабати билан истеъмол товарлар талаби таркибининг ўзгаришидир. Алмаштириш самараси А неъмат нархини ўзгариши натижасида Б неъматни қўшимча А неъмат билан алмаштирилишини ифодалайди. Бу алмаштириш бефарқлик эгри чизиғи U1 бўйича бўлади.Download 125.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling