Иқтисодий базис тушунчалар
Download 7,41 Kb.
|
11-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий ҳаражатлар
- ATC, AFC ва AVC чизиқлари графиги
- AC, AVC, AFC ва MC графикларининг ўзаро жойлашуви
Ишлаб чиқариш харажатлари11-мавзуМавзу режаси:
Ҳар қандай фирманинг асосий мақсади фойдани максималлаштиришдан иборат. Умумий ҳолда фойда ялпи даромаддан умумий харажатларни айириш орқали топилади = TR – TC бу ерда – фойда; TR– умумий даромад; TC– умумий харажат.Харажатлар ички ва ташқи харажатларга бўлинади. Ташқи харажатлар: ташқи тўловлар, яъни ташқи мол етказиб берувчиларга тўловлар. Бухгалтерия фойдаси бу умумий даромаддан ташқи харажатларни айирмаси.Ички харажатлар: 1) тадбиркорнинг ўзига тегишли ресурсларга бўлган харажатлар; 2) тадбиркорлик қобилиятига тўғри келадиган ва тадбиркорга тегишли бўлган нормал фойда. Иқтисодий фойда бу бухгалтерия фойдасидан ички харажатларни айирмасига тенг.Ўзгармас харажат (FC - fixed cost) - бу қисқа муддатли оралиқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмаган харажатдир (маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳам, камайганда ҳам ўзгармайдиган харажат). Ўзгармас харажатларга бинодан, техникадан, иншоотлардан, ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар, ижара ҳақи, капитал таъмирлаш, маъмурий харажатлар киради.Ўртача ўзгармас харажат (AFC - Average Fixed Cost) - бир бирлик маҳсулотга тўғри келадиган ўзгармас харажат:FC ва AFC чизиқлари графиги Ўзгарувчан харажат (VC - Variable Cost) - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлган харажат, яъни маҳсулот ҳажми ошганда ёки камайганда ўзгарадиган харажат. Ўзгарувчан харажат га боғлиқ функция бўлиб, кўринишида ёзилиши мумкин.Ўртача ўзгарувчан харажатлар (AVC - Average Variable Cost) - бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотга тўғри келадиган ўзгарувчан харажат бўлиб, у ўзгарувчан харажат миқдорини ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади.Умумий харажатлар (TC - Total Cost) - қисқа муддатли орлиқда маълум миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларнинг йиғиндисига тенгУмумий ҳаражатларVC FC NC, VC, AVC Q TC Ўртача умумий харажатларни умумий ҳаражатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига бўлиш билан аниқланади:ёки ATC, AFC ва AVC чизиқлари графигиATC AVC C Q AFC Чекли харажат (MC - Marginal Cost) - ишлаб чиқариш ҳажмини кичик миқдорга (одатда бир бирликка) ошириш билан боғлиқ бўлган қўшимча умумий харажатдир:AC, AVC, AFC ва MC графикларининг ўзаро жойлашувиЎртача харажат (АС) ва ўртача ўзгарувчан харажат (AVC) лар ўзларининг минимал қийматларида МС чизиғини кесиб ўтадилар (расмда А ва В нуқталар), яъни AC=min AC(Q) бўлганда MC=AC, AVC =min AVC(Q) бўлганда AVC=MC.Download 7,41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling