Иқтисодий билим асослари


Download 19.88 Kb.
bet1/2
Sana19.02.2023
Hajmi19.88 Kb.
#1214761
  1   2
Bog'liq
Текшириш мезонни иктисод

ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ


Иқтисодий билим асослари фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади. Олимпиаданинг биринчи босқичи 1 турда (тест синовлари), иккинчи, учинчи, тўртинчи босқичлари 2 турда (ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади.


Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади.
Ёзма иш.
Фан олимпиадасининг биринчи (таълим муассасаси) ва иккинчи (туман), учинчи (вилоят) ва тўртинчи (Республика) босқичларида ёзма иш топшириқлари
5 топшириқдан иборат бўлади. Ёзма иш учун 3 соат (180 дақиқа) вақт берилади.
1-2 топшириқлари. Иқтисодий вазиятга оид масалалардан тузилади:
Масалан. 1- топшириқ. “Бўстон” хусусий фермер хўжалигининг умумий мажлисида фермер хўжалигининг йил давомида олган фойдасини қуйидагича тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинди:
25% акциялар учун дивидент тўлашга;
30% хўжаликни ривожлантириш фондига;
25% ишчи ва ходимларни мукофотлашга ;
20% янги техника ва ускуналарни сотиб олишга.
Нима сабабдан бундай қарор кабул қилинди? жавобингизни мисоллар билан асосланг.
Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратган ҳолда тузиш лозим.
Мазкур 1 ва 2 топшириқлар қуйидаги мезон асосида баҳоланади.



Мезон

Балл

1.

Ўқувчи иқтисодий вазият бўйича муаммони аниқласа, масалан юқорида берилган масалада қабул килинган қарорнинг тўғри эканлигини назарий ва амалий жиҳатдан исботлаб берса –3 балл,
Ўқувчи иқтисодий вазият бўйича муаммони аниқласа, масалан юқорида берилган масалада қабул килинган қарорнинг тўғри эканлигини фақат назарий жиҳатдан исботлаб берса –2 балл,
Ўқувчи иқтисодий вазият бўйича муаммони аниқласа, мақбул қарор қабул қила олмаса –1 балл

3

2.

Муаммонинг мураккаблик даражасини, мисоллар орқали баҳолай олса фикрини мисоллар билан далилласа, масалан нима учун фойданинг 25% аксиялар учун дивидент тўлашга; 30% хўжаликни ривожлантириш фондига;
25% ишчи ва ходимларни мукофотлашга ; 20% янги техника ва ускуналарни сотиб олишга сарфланганлигини аҳамиятини тушунтириб бера олса – 4 балл;
Масалан нима учун фойданинг 25% аксиялар учун дивидент тўлашга; 30% хўжаликни ривожлантириш фондига 25%ларни сарф этилишини ҳисоблашга ҳаракат қилса - 3 балл;
Агар ўқувчи муаммонинг мураккаблик даражасини тушунтириб бера олмаса ўз фикрини мисоллар билан исботлай олса –2 балл
Агар ўқувчи муаммонинг мураккаблик даражасини тушунтириб бера олса ўз фикрини мисоллар билан исботлай олмаса –1 балл

4

3.

Муаммони ечиш йўлларини тўғри белгилай олса, масалан, фойдани тақсимлашнинг ва қайта тақсимлашнинг аҳамиятини назарий ва амалий жиҳатдан асослай олса - 3 балл,
Фойдани тақсимлашнинг ва қайта тақсимлашнинг аҳамиятини тушуниб етса - 2 балл,
қайта тақсимлашнинг аҳамиятини асослай олса - 1 балл,

3





Download 19.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling